Sayt test rejimida ishlamoqda

Палванов Тахир Марксовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Айрим хавфли ўсмаларнинг бирламчи тиббиёт тизимидаги иккиламчи профилактикасининг ташкилий хусусиятлари» 14.00.14 – Онкология; 14.00.33-Жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менежмент (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Tib.3227
Илмий раҳбар: Ходжиев Данияр Шамуратович, тиббиёт фанлари доктори.
Илмий маслаҳатчи: Ибрагимов Азиз Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.04/30.12.2019Tib.77.01
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Шавкат Нарзикулович, тиббиёт фанлари доктори; Рустамова Хамида Елемесовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Н.Н.Петров номидаги онкология илмий амалий маркази (Россия Федерацияси)
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Иккиламчи профилактика тизимига киритилган замонавий ёндашувларни жорий этиш йўли билан соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинида хавфли ўсмаларни эрта ташхислашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
меъда саратонига ва репродуктив органларнинг саратон касалланишларининг келиб чиқишида, оилавий полипозлар, хеликобактериоз, юқори тана вазни кўрсаткичлари ва жисмоний фаолликнинг пасайиши апоптоз пролеферациясининг юқори фаоллиги ҳисобига етакчи хавф омиллар эканлиги асосланган;
ошқозон-ичак ва аёллар репродуктив тизими аъзолари ўсмаларида ўсмаларнинг паст даражадаги дифференциацияси ва ўсма жараёнининг ён турган қон айланиш тизими билан боғлиқ бўлган аъзоларга тарқалиши натижасида ўсманинг кенг тарқаладиган белгиларининг жадаллашуви ўрта ва юқори даража дифференциациясида намоён бўлиши асосланган;
йўғон ичак ва тўғри ичак саратони ривожланиши учун хавф гуруҳларини шакллантиришда ўсманинг морфологияси ва беморнинг ёшидан қатъи назар полипознинг барча турлари учун колоноскопик текширувлардан фойдаланиши исботланган.
меъда саратонига гумон ҳолларда эндоскопик текширувлар ва репродуктив органларнинг саратон касаллигига гумон қилинганида профилактик иммунизация ўзининг прецезионлиги ва иммунотанқислиги туфайли саратонни бирламчи ташхислашни яхшилаши исботланган.
Ўзбекистон шароитида илк бора ошқозон ичак ва репродуктив аьзолар ўсмаларини эрта ташхислаш мақсадида меьда яраси малигнизацияси, полипоз ва крауроз касаллигининг хавфли даврида биопсия қилиш ҳамда суюқ цитология йўли билан текшириш тартиби такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғини даражасида тор ихтисослик йўналишидаги шифокор-онкологлар иштирокида чуқурлаштирилган тиббий кўриклар натижасида хавфли ўсмалар иккиламчи профилактикасининг оптимал вариантини танлаш мақсадида ишлаб чиқилган алгоритмнинг ўрни ва аҳамияти исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорқолпоғистон филиали ташкилий услубий бўлимлари бўйича 2023 йилнинг 6 апрелдаги 20/1§2-сонли буйруқ билан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона вилояти филиали ташкилий услубий бўлимлари бўйича 2023 йилнинг 20 июндаги 54-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги таклиф этилган ташхислаш тартиби соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғини даражасида тор йўналишдаги онкологлар иштирокида профилактик кўрувлар ўтказилганлиги ҳисобига хавфли ўсмаларнинг иккиламчи профилактикасининг оптимал варинати ҳисобига ишлаб чиқилган алгоритм хавфли ўсма касалликларини эрта ташхислаш ва башоратлаш сифати яхшилаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйдагилардан иборат: соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғини даражасида тор ихтисосликдаги онкологлар иштирокида профилактик кўрувлар ўтказилганлиги ҳисобига хавфли ўсмалар иккиламчи профилактикасининг оптимал варинати танлаш мақсадида ишлаб чиқилган алгоритм натижасида хасталикни эрта ташхислаш ва пациентларнинг хаёт сифатини яхшилаш ва умр кўриш давомийлиги узайтириш мақсадида (Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиалининг 2023 йилдаги прейскурантига биноан, овқат учун 21.600 сўм ва дори-дормонлар учун 57200 сўм, бир кунлик  ўрни жой учун 130.000 сўм) жами бир кунлик сарф харажатлар бир нафар пациент учун 208800 сўм иқтисод қилиниш, бир курс даволаш учун 2088000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган.
Хулоса: соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғини даражасида тор профилли онкологлар иштирокида профилактик кўрувлар ўтказилганлиги ҳисобига хавфли ўсмалар иккиламчи профилактикасининг оптимал варинати танлаш мақсадида ишлаб чиқилган алгоритмнинг татбиқ этилиши натижасида бир кунлик сарф харажатлари учун 208800 сўм иқтисод қилиниб, 1 нафар пациент ҳисобига бюджет маблағларини бир кун 208800 сўмни, бир курс даволаш учун давлат бюджетидан 2088000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган.
соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғини даражасида хавфли ўсмаларни эрта ташхислаш учун амалга оширилган  чуқурлаштирилган тиббий кўриклар натижасида хавфли ўсмаларнинг саратон олди ва саратон касалликларида органларнинг ҳолатига қараб ташхислашнинг илк бора ишлаб чиқилган функционал дастури Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорқолпоғистон филиали ташкилий услубий бўлими ва диспансер назорат бўлимлари бўйича 2023 йилнинг 6 апрелдаги 20/1§2-сонли буйруқ билан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона вилояти филиали ташкилий услубий ва диспансер назорати бўлимлари бўйича 2023 йилнинг 20 июндаги 54-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги таклиф этилган ташхислаш соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғини даражасида хавфли ўсмаларни эрта ташхислаш учун профилактик кўрувнинг ташкил қилиш–функционал дастури хасталикни эрта ташхислаш орқали пациентларнинг умр кўриш давомийлигини ошириш сифати яхшилаган.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйдагилардан иборат: соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғини даражасида хавфли ўсмаларни эрта ташхислаш учун профилактик кўрувнинг ташкил қилиш–функционал дастурининг татбиқ этилиши хасталикни тўғри ташхислаш ва самарали даволаш тартибини амалга ошириш учун (Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиалининг 2023 йилдаги прейскурантига биноан, овқат учун 21.600 сўм ва дори-дормонлар учун 57200 сўм, бир кунлик  ўрни жой учун 130.000 сўм) жами бир кунлик сарф харажатлари учун 208800 сўм иқтисод қилинади 1 нафар пациент ҳисобига бюджет маблағларини бир кун 208800 сўмни, бир курс даволаш учун  давлат бюджетидан 2088000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган.
Хулоса: соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғини даражасида тор профилли онкологлар иштирокида профилактик кўрувлар ўтказилганлиги ҳисобига хавфли ўсмалар иккиламчи профилактикасининг оптимал варинати танлаш мақсадида ишлаб чиқилган алгоритмнинг татбиқ этилиши натижасида бир кунлик сарф харажатлари 1 нафар пациент ҳисобига бюджет маблағларини бир кун 208800 сўмни, бир курс даволаш учун 2088000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган.
аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишда замонавий ёндашувларни ҳисобга олиб, энг кўп тарқалган аёллар репродуктив тизими органлари ва ошқозон ичак тизими хавфли ўсмаларини иккиламчи профилактика қилиш бўйича тизимли ташхислаш ва самарали даволашнинг орқали пациентларнинг умр кўриш давомийлигини баҳолаш градациялари Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорқолпоғистон филиали ташкилий услубий бўлими ва диспансер назорат бўлимлари бўйича 2023 йилнинг 6 апрелдаги 20/1§2-сонли буйруқ билан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона вилояти филиали ташкилий услубий ва диспансер назорати бўлимлари бўйича 2023 йилнинг 20 июндаги 54-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги таклиф этилган даволаш усули ва комплекс ёндашувдан фойдаланиш аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишда замонавий ёндашувларни ҳисобга олиб, аёллар репродуктив тизими органлари ва ошқозон ичак тизими хавфли ўсмаларини эрта ташхислаш грдациялари асосида иккиламчи профилактикасининг тизимли тартиби ишлаб чиқилган.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйдагилардан иборат: аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишда замонавий ёндашувларни ҳисобга олиб, аёллар репродуктив тизими органлари ва ошқозон ичак тизими хавфли ўсмаларини иккиламчи профилактика қилиш бўйича ташкиллаштирилган тадбирлар ишлаб чиқиш (Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиалининг 2023 йилдаги прейскурантига биноан, овқат учун 21.600 сўм ва дори-дормонлар учун 57200 сўм, бир кунлик  ўрни жой учун 130.000 сўм) жами бир кунлик сарф харажатлари 1 нафар пациент ҳисобига бюджет маблағларини бир кун 208800 сўмни, бир курс даволаш учун  давлат бюджетидан 2088000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган.
Хулоса: соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғини даражасида тор профилли онкологлар иштирокида профилактик кўрувлар ўтказилганлиги ҳисобига хавфли ўсмалар иккиламчи профилактикасининг оптимал варинати танлаш мақсадида ишлаб чиқилган алгоритмнинг татбиқ этилиши натижасида бир кунлик сарф харажатлари учун 208800 сўмни, бир курс даволаш учун 2088000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган.
соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғини даражасида иккиламчи профилактика орқали аёллар репродуктив тизими органлари ва ошқозон ичак тизимини хавфли ўсма касалликларини эрта ташхислаш самарадорлиги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорқолпоғистон филиали ташкилий услубий бўлими ва диспансер назорат бўлимлари бўйича 2023 йилнинг 6 апрелдаги 20/1§2-сонли буйруқ билан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона вилояти филиали ташкилий услубий ва диспансер назорати бўлимлари бўйича 2023 йилнинг 20 июндаги 54-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги таклиф этилган ташхислаш орқали соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғини даражасида иккиламчи профилактика орқали аёллар репродуктив тизими органлари ва ошқозон ичак тизимини хавфли ўсма касалликларини эрта ташхислашдаги хавф омиллари градациясини натижасида даволаш сифатини яхшилаш тартиби тавсия этилган.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйдагилардан иборат: соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғини даражасида иккиламчи профилактика орқали аёллар репродуктив тизими органлари ва ошқозон ичак тизимини хавфли ўсма касалликларини эрта ташхислаш (Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиалининг 2023 йилдаги прейскурантига биноан, овқат учун 21.600 сўм ва дори-дормонлар учун 57200 сўм, бир кунлик  ўрни жой учун 130.000 сўм) жами бир кунлик сарф харажатлар бир нафар пациент учун 208800 сўм иқтисод қилиниш, бир курс даволаш учун 2088000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган.
Хулоса: соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғини даражасида тор профилли онкологлар иштирокида профилактик кўрувлар ўтказилганлиги ҳисобига хавфли ўсмалар иккиламчи профилактикасининг оптимал варианти танлаш мақсадида ишлаб чиқилган алгоритмнинг татбиқ этилиши натижасида бир кунлик сарф харажатлар 1 нафар пациент ҳисобига бюджет маблағларидан  208800 сўмни, бир курс даволаш учун эса 2088000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган.
Т.М.Палвановнинг айрим хавфли ўсмаларнинг бирламчи тиббиёт тизимидаги иккиламчи профилактикасининг ташкилий хусусиятлари мавзусидаги диссертацион тадқиқотида олинган юқоридаги 4 та илмий янгилик бошқа соғлиқни сақлаш муассаларига жорий этиш бўйича Тошкент тиббиёт  академиясининг 2023 йилдаги 05 августдаги 01-4/255-сон хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган. Илмий янгиликларнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида бир кунлик сарф харажатлари учун 208800 сўм иқтисод қилиниб, 1 нафар пациент ҳисобига бюджет маблағларини бир кунга 208800 сўмни, бир курс даволаш учун 2088000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish