Sayt test rejimida ishlamoqda

Дусбоев Уткир Хидировичнинг
 фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда микромолиялаш ташкилотларини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари», 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Iqt2965.
Илмий раҳбар: Омонов Акром Абдиназарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01. Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Каримов Норбой Ғаниевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали.
Диссертатсия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистондаги микромолиялаш ташкилотлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
кам таъминланган аҳоли қатламларига «чётаълим микроқарзи» хизматини жорий этиш таклифи асосланган;
микромолиялаш ташкилотлари соф фойдасининг 25 фоизини устав капиталини оширишга йўналтириш таклифи берилган;
чекка ҳудудларда ўз бизнесини бошлаётган хотин-қизларга «стартап кредити»ни бериш мақсадида банкнинг тақсимланмаган фойдаси ҳисобидан кредитлаш фондини ташкил этиш таклиф этилган;
кредит муассасалари молиявий ресурслари манбаларини корпоратив облигатсиялар эмиссияси ҳисобига диверсификатсиялаш орқали микрокредитлаш ҳажмини 10 фоизгача ошириш таклифи ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Микромолиялаш муассасалари фаолиятини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кам таъминланган аҳоли қатламларига «таълим микроқарзи» хизматини жорий этиш таклифи АТ «Халқ банки»нинг 2021-йил 3-мартдаги «Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки тизимида жисмоний шахсларга кредитлар ажратиш тўғрисида»ги тартибни ишлаб чиқишда фойдаланилган (АТ «Халқ банки»нинг 2023-йил 19-апрелдаги 6-23/719-сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида, банкнинг кредит портфелида жисмоний шахсларга берилган кредитлар ҳажми 2023-йил 1-апрелда ўтган ҳисобот даврига нисбатан 8 фоизга ортган;
микромолиялаш ташкилотлари соф фойдасининг 25 фоизини устав капиталини оширишга йўналтириш таклифи «Интерактив прогресс» микромолиялаш ташкилотида амалиётга жорий этилган. («Интерактив прогресс» МЧЖ ММТ нинг 2023-йил                      23-июндаги 42/1-сонли маълумотномаси). Натижада, микромолиялаш ташкилотининг жисмоний шахсларни микрокредитлаш ҳажми 2023-йил 1-апрелда ўтган ҳисобот даврига нисбатан 12 фоизга ошган;
чекка ҳудудларда ўз бизнесини бошлаётган хотин-қизларга «стартап кредити»ни бериш мақсадида банкнинг тақсимланмаган фойдаси ҳисобидан кредитлаш фондини ташкил этиш таклифи АТ «Халқ банки»нинг 2021-йил 3-мартдаги «Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки тизимида жисмоний шахсларга кредитлар ажратиш тўғрисида»ги тартибни ишлаб чиқишда фойдаланилган (АТ «Халқ банки»нинг 2023-йил 19-апрелдаги 6-23/719-сонли маълумотномаси). Натижада, 2023-йил 1-апрел ҳолатига кўра 2,0 млрд сўмлик кредитлаш фонди шакллантирилиб, унинг ҳисобидан
1,2 млрд сўмлик «стартап кредит»лари тақдим этилган;
кредит муассасалари молиявий ресурслари манбаларини корпоратив облигатсиялар эмиссияси ҳисобига диверсификатсиялаш орқали микрокредитлаш ҳажмини 10 фоизгача ошириш таклифи АТ «Халқ банки»нинг 2021 йил 3 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки эмиссион сиёсати»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (АТ «Халқ банки»нинг 2023-йил 19-апрелдаги 6-23/719-сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида, АТ «Халқ банки»да 2023-йил 1-апрелда ўтган ҳисобот даврига нисбатан берилган микрокредитлар ҳажми ҳудудлар кесимида 5 фоизга ортган ва янги иш ўринлари яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish