Sayt test rejimida ishlamoqda

Кулдашев Шерзод Алимардоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Таълим хизматлари бозорида олий таълим муассасалари рақобатбардошлигини ошириш”, 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Iqt1416
Илмий раҳбар: Арабов Нурали Уралович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, PhD.03/28.02.2022.I.18.01.
Расмий оппонентлар: Эргашев Рахматилла Хидирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ғаниев Ибрагим Мамадиевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: инновацион иқтисодиётни шакллантириш шароитида олий таълим хизматларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим рақобатбардошлигига таъсир этувчи омилларни баҳолаш ва таснифлаш ёндашуви омилларнинг рақобатбардошликка таъсир этиш даври ва кўлами, қамраб олиш миқёси, қўллаш соҳаси, молиялаштириш тавсифи ҳамда таъсир этиш хусусиятига кўра алоҳида йўналишлар бўйича гуруҳлашга кўра такомиллаштирилган;
олий таълим муассасалари рақобатбардошлигини рейтинг баҳолаш ёндашуви муассасалар салоҳиятини тавсифловчи кўрсаткичларни аҳамиятлилик даражасига кўра тизимлаштириш ва уларнинг ўзгариш динамикасини аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
илмий тажриба ва илмий лойиҳалар натижаларини тижоратлаштириш, иқтисодий-ижтимоий муаммолар ечимига йўналтирилган таълим дастурини амалга ошириш орқали билимлар трансфери платформаси асосида илмий-таълим кластерини ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
олий таълим хизматлари бозорида потенсиал рақобатчиларни баҳолаш ёндашуви хизматларга талаб ва таклиф нисбати ҳамда рақобатчилар имкониятларига кўра таълим муассасасининг ресурс салоҳиятини мустаҳкамлаш асосида такомиллаштирилган ҳамда рақобатбардошлигини ошириш механизми, жумладан бакалавр, магистр, таянч докторант ва докторантларни изчил равишда тайёрлашнинг узлюксизлиги йўналишлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Таълим хизматлари бозорида олий таълим муассасалари рақобатбардошлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
олий таълим рақобатбардошлигига таъсир этувчи омилларни баҳолаш ва таснифлаш ёндашуви омилларнинг рақобатбардошликка таъсир этиш даври ва кўлами, қамраб олиш миқёси, қўллаш соҳаси, молиялаштириш тавсифи ҳамда таъсир этиш хусусиятига кўра алоҳида йўналишлар бўйича гуруҳлашга кўра такомиллаштириш таснифи Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан “2022-2023 йилларда олий таълим муассасаларида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 27 июндаги 02/02-01-18-сон маълумотномаси). Таклифдан фойдаланиш олий таълим муассасалари рақобатбардошлигига таъсир этувчи омилларни таснифий белгилари бўйича гуруҳлаш асосида уларнинг рақобат устунликларини баҳолаш имконини берган;
    олий таълим муасасалари рақобатбардошлигини рейтинг баҳолаш ёндашуви муассасалар салоҳиятини тавсифловчи кўрсаткичларни аҳамиятлилик даражасига кўра тизимлаштириш ва уларнинг ўзгариш динамикасини аниқлаш асосида такомиллаштириш таклифи Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидн “2022-2023 йилларда олий таълим муассасаларида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 27 июндаги 02/02-01-18-сон маълумотномаси). Таклифдан фойдаланиш олий таълим муассасаларида рақобатбардошликни рейтинг баҳолаш орқали салоҳиятини ифодаловчи кўрсаткичларда юзага келган ўзгаришларнинг аниқлигини муайян даражага  ошириш имкони кенгайтирилган;
 илмий тажриба ва илмий лойиҳалар натижаларини тижоратлаштириш, иқтисодий-ижтимоий муаммолар ечимига йўналтирилган таълим дастурини амалга ошириш орқали билимлар трансфери платформаси асосида илмий-таълим кластерини ташкил этиш Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидн “2022-2023 йилларда олий таълим муассасаларида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 27 июндаги 02/02-01-18-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш ОТМларининг инновацион фаолиятини ривожлантириш ва рақобатдош устунликларини аниқлаш жараёнларини баҳолаш имконини берган;
олий таълим хизматлари бозорида потенсиал рақобатчиларни баҳолаш ёндашуви хизматларга талаб ва таклиф нисбати ҳамда рақобатчилар имкониятларига кўра таълим муассасасининг ресурс салоҳиятини мустаҳкамлаш асосида такомиллаштирилган ҳамда рақобатбардошлигини ошириш механизми, жумладан бакалавр, магистр, таянч докторант ва докторантларни изчил равишда тайёрлашнинг узлюксизлиги йўналишлари бўйича таклифлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидн “2022-2023 йилларда олий таълим муассасаларида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 27 июндаги 02/02-01-18-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш таълим хизматлари бозори иштирокчилари ўртасида самарали ҳамкорликни таъминлаш орқали олий таълим муассасаларининг рақобатбардошлик салоҳиятини муайян даражага  ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish