Sayt test rejimida ishlamoqda

Бекназаров Фарход Абдивохидовичнинг
фалсафа доктори  (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда зиёрат туризми имкониятларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш йўллари”, 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Iqt905
Илмий раҳбар: Ибадуллаев Нурали Эшниязович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, PhD.03/28.02.2022.I.18.01
Расмий оппонентлар: Пардаев Мамаюнус Каршибаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мирзаев Абдуллажон Топилович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади  рақамли иқтисодиётни ва туризим соҳаларини жадал ривожлантириш шароитида зиёрат туризми имкониятларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
зиёрат туризми имкониятларидан самарали фойдаланишда туристларга дефференсиал ёндашувга кўра муқаддас қадамжоларни зиёрат қилишни ташкил қилиш юзасидан “диний” ва “зиёрат” туризми тушанчаларининг моҳияти такомиллаштирилган;
зиёратчи туристларга хизмат кўрсатувчи ходимлар фаолият самарадор-лиги ва бошқарув натижадорлигини оширишда “Зиёрат туризмида хизмат кўрсатувчи шахс модели” барча йўналишдаги (касбий, иқтисодий, маънавий, этик, психологик ва б.) талаблар комплексига кўра такомиллаштирилган;
ҳудудларнинг зиёрат туризми таркиби ва географиясини кенгайтириш, ташриф буюрувчилар сонини орттириш ҳамда жаҳон зиёрат туризми бозори сегментида мустаҳкам ўринни эгаллаш юзасидан ИТ технологияларига кўра туризмни ташкил қилиш шакллари, халқаро туризм бозорига интеграциялаш тизими такомиллаштирилган ҳамда “виртуал зиёрат олами” платформасини ташкил қилишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
зиёрат туризмига оид муқаддас қадамжолар, обектлар ва зиёратгоҳлар таркибини такомиллаштириш асосида ташрифлар сонининг ҳудудлар кесимидаги кўрсаткичининг Самарқанд вилоятида 2023-2026 йилларда ривожланишининг прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда зиёрат туризми имкониятларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
зиёрат туризми имкониятларидан самарали фойдаланишда туристларга дефференсиал ёндашувга кўра муқаддас қадамжоларни зиёрат қилишни ташкил қилиш юзасидан “диний” ва “зиёрат” туризми тушанчаларининг моҳиятини такомиллаштириш таклифлари 5610300-“Туризм (халқаро ва ички туризм)” таълим йўналишининг талабалари учун тайёрланган “Минтақавий туризм” номли ўқув қўлланмасига киритилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 2 ноябрдаги 1023-сонли буйруғи, 1023-0872 рақамли гувоҳнома). Илмий натижанинг жорий қилиниши туристик хизматлар соҳасида “диний” ва “зиёрат” туризм тушунчаларининг ижтимоий-иқтисодий мазмунини тизимли ва кенгроқ тушунишини таъминлаш орқали ўқитиш сифати ва туристик хизматлар самарадорлигини оширишда қўшимча услубий имкониятлар яратилишига хизмат қилган;
зиёратчи туристларга хизмат кўрсатувчи ходимлар фаолият самарадорлиги ва бошқарув натижадорлигини оширишда “Зиёрат туризмида хизмат кўрсатувчи шахс модели” барча йўналишдаги (касбий, иқтисодий, маънавий, этик, психологик ва б.) талаблар комплексига кўра такомиллаштириш Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан “Туркий дунё доирасида “Табаррук зиёрат” туризм консепсиясини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси”ни ишлаб чиқишда  фойдаланилган (Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 21-декабрдаги 04-18/8063-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши хизмат кўрсатувчи ходимнинг, жумладан вазиятни объектив баҳолаши ҳамда муаммоларни ҳал қилишда ижодий ва инновацион ёндашишига хизмат қилиш имкониятларини кенгайтирган;
ҳудудларнинг зиёрат туризми таркиби ва географиясини кенгайтириш, ташриф буюрувчилар сонини орттириш ҳамда жаҳон зиёрат туризми бозори сегментида мустаҳкам ўринни эгаллаш юзасидан ИТ технологияларига кўра туризмни ташкил қилиш шакллари, халқаро туризм бозорига интеграциялаш тизими такомиллаштириш ҳамда “виртуал зиёрат олами” платформасини ташкил қилиш бўйича таклифлар Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан “Хорижий мамлакатларда Ўзбекистон Республикасининг зиёрат туризми салоҳиятини манзилли тарғиб қилиш чора-тадбирлари режаси”ни ишлаб чиқишда  фойдаланилган (Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 21-декабрдаги 04-18/8063-сон маълумотномаси). Мазкур натижанинг амалиётга жорий қилиниши янги йўналишлардаги зиёрат туризми маршрутларини ишлаб чиқишда ҳудудлар қамров даражасини ошириш, зиёрат туризми салоҳиятини тарғиб қилиш, потенсиал туристлар оқимининг ўсишига муайян даражада хизмат қилган;
зиёрат туризмига оид муқаддас қадамжолар, обектлар ва зиёратгоҳлар таркибини такомиллаштириш асосида ташрифлар сонининг ҳудудлар кесимидаги кўрсаткичининг Самарқанд вилоятида 2023-2026 йилларда ривожланишининг прогноз параметрларидан Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан “Ўзбекистон Республикасидаги йирик моддий маданий мерос объектларида ички туризм оқимларини шакллантириш режаси”ни ишлаб чиқишда  фойдаланилган (Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 21-декабрдаги 04-18/8063-сонли маълумотномаси). таклифга асосан прогнозлаштириш натижаларига кўра Самарқанд вилоятидаги диний жойлар ва зиёратгоҳларга ташрифлар сони ҳамда меҳмонхона ва шу йўналишдаги жойлаштириш объектларига зиёрат мақсадида ташриф буюрганлар сонининг ошириш бўйича қўшимча имкониятларни аниқлашга хҳизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish