Sayt test rejimida ishlamoqda

Камалов Шухрат Камаловичнинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хўжалик юритувчи субектлар молиясида замонавий молиявий технологиялардан фойдаланишни такомиллаштириш», 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит» ҳамда 08.00.14 – «Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Iqt2853.
Илмий раҳбар: Исламкулов Алимназар Худжамуратович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01. Расмий оппонентлар: Гулямов Саидахрор Саидахмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, академик; Қурбонов Хайрилла Абдурасулович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертатсия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади: хўжалик юритувчи субектлар молиясида замонавий молиявий технологиялардан фойдаланишни такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
идентификатсия, авторизатсия ва верификатсия таъминотидан узвийликда фойдаланиш асосида хўжалик юритувчи субектларда хизмат кўрсатиш, маъмурий ва операцион жараёнларни рақамлаштириш асосланган;
тижорат банклари молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш мақсадида банкларнинг барча ҳудудий бўлинмаларини ягона банк балансига ўтказиш орқали бизнес жараёнларни автоматлаштиришни таклиф этилган;
банк ҳисобварағи очилиш жойидан қатъий назар, мижозга банкнинг исталган бўлинмаларида банк хизматларининг тўлиқ спектридан фойдаланиш имконини берувчи махсус рақамлаштирилган дастурий таъминот ишлаб чиқилган;
корпоратив ишлаб чиқариш жараёнини самарали бошқариш, контрагентларни текшириш, транзакциявий истеъмолини тизимлаштиришида модулли банк маҳсулотлари ва кросс-сотувни жорий қилиш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хўжалик юритувчи субектлар молиясида замонавий молиявий технологиялардан фойдаланишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
идентификатсия, авторизатсия ва верификатсия таъминотидан узвийликда фойдаланиш асосида хўжалик юритувчи субектларда хизмат кўрсатиш, маъмурий ва операцион жараёнларни рақамлаштириш таклифи АТ “Алоқабанк”нинг 2021-йил 17-сентябрдаги “Комплаенс-назорат бошқармаси тўғрисидаги” низомни ишлаб чиқишда фойдаланилган (АТ “Алоқабанк”нинг 2023-йил 27-мартдаги 38-04/966-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф амалиётга тадбиқ қилиниши натижасида, “СИЛК CАПИТАЛ” МЧЖ томонидан АТ “Алоқабанк”нинг корпоратив бошқарув тизимини ўрганишлар натижасига кўра, 2021-йил якунлари бўйича банкнинг фаолият самарадорлик кўрсаткичи 610 баллни ёки 51 фоизни ташкил этди ҳамда АТ “Алоқабанк” фаолиятининг самарадорлиги “юқори” рейтингни олинишига эришилган;
тижорат банклари молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш мақсадида банкларнинг барча ҳудудий бўлинмаларини ягона банк балансига ўтказиш орқали бизнес жараёнларни автоматлаштириш таклифи АТ "Алоқабанк"нинг 2021 йилги ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш ва трансформатсиясини амалга оширишда фойдаланилган (АТ “Алоқабанк”нинг 2023-йил 27-мартдаги 38-04/966-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, АТ “Алоқабанк”нинг “Банклар фаоллик индекси”да ижобий тенденсиясига эришиб, банк соҳасидаги ислоҳотлар ва трансформатсия жараёнлари самарадорлигини баҳолаш бўйича давлат улуши мавжуд йирик банклардан бири сифатида умумий рейтингда юқори ўринни эгаллашига эришилган.
банк ҳисобварағи очилиш жойидан қатъий назар, мижозга банкнинг исталган бўлинмаларида банк хизматларининг тўлиқ спектридан фойдаланиш имконини берувчи махсус рақамлаштирилган дастурий таъминоти бўйича таклифи АТ “Алоқабанк”нинг “Товарлар ишлар хизматлар харидларини ташкиллаштириш ва ўтказиш тўғрисида”ги низомини ишлаб чиқишда фойдаланилган (АТ “Алоқабанк”нинг 2023-йил 27-мартдаги 38-04/966-сон маълумотномаси). Натижада, банкларнинг жами депозитлари миқдори 2021-йилда 6,8 трлн. сўмни, шундан юридик шахсларнинг депозитлари 5,9 трлн. сўм ва жисмоний шахсларнинг депозитлари қолдиғи 0,9 трлн.сўмни ташкил этишига эришилган.
корпоратив ишлаб чиқариш жараёнини самарали бошқариш, контрагентларни текшириш, транзакциявий истеъмолини тизимлаштиришида модулли банк маҳсулотлари ва кросс-сотувни жорий қилиш таклифи АТ “Алоқабанк”нинг 2022-йил 25-июлдаги “Банкда контрагентларни текширишга оид” йўриқномани ишлаб чиқишда фойдаланилган (АТ “Алоқабанк”нинг 2023-йил 27-мартдаги 38-04/966-сон маълумотномаси). Натижада, мижозларга банкнинг молиявий ва номолиявий хизматлари сотув ҳажмини ошириш, мижознинг барча молиявий, транзакциявий истеъмолини бир тизимга бирлаштириш, контрагент ҳуқуқ лаёқати, молиявий барқарорлиги, ишончлилиги ва у билан бўлган ўзаро муносабатлар тарихини текшириш, корпоратив ишлаб чиқариш жараёнини самарали бошқариш, маъмурий ва операцион ҳаражатларни камайтириш, ҳимояланган ҳужжат айланиши, рақамли архив ва рақамли иш юритиш технологияларидан кенг фойдаланиш операцион ҳаражатларни самарали бошқаруви 20% дан ортишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish