Sayt test rejimida ishlamoqda

Холиқов Сарвар Мингишовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизлигини таъминлашда парламент фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш”, 23.00.05 – “Миллий хавфсизликнинг тизимли таҳлили ва истиқболини белгилаш муаммолари” (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Ss372.  
Илмий маслаҳатчи: Хакимов Рахимжон Расулжонович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактаби.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактаби, PhD.30.11.2021.Ss/I.89.02.
Расмий оппонентлар: Беков Ихтиёр Рустамович, юридик фанлари доктори, профессор; Махкамов Нодир Баходирович, юридик фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизлигини таъминлашда парламент фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисидаги ахборотини вазирлик томонидан йилига икки маротаба Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасига киритилиши ҳамда уларни дастлабки тарзда кўриб чиққан ҳолда эшитилишига доир ҳуқуқий механизмлар асосланган;
жамият ва давлатнинг энг муҳим манфаатларига дахл қилувчи, мамлакат хавфсизлиги асосларига, унинг барқарор ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган муайян фактларни ёки воқеалар юзасидан Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қарори билан парламент текшируви ўтказилиш механизмлари асосланган;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги фармонини тасдиқлаш ҳақидаги масала Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг иккала палатаси қўмиталарида дастлабки тарзда муҳокама қилинмасдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида кўриб чиқилиши лозимлиги асосланган;
мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий этилган вақтда парламент палаталари фавқулодда ҳолат амал қилишининг бутун даври мобайнида ўз фаолиятини давом эттириши ва тарқатиб юборилмаслиги асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертация иши бўйича олинган илмий натижалар қуйидагиларда фойдаланилган:
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисидаги ахборотини вазирлик томонидан йилига икки маротаба Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасига киритилиши ҳамда уларни дастлабки тарзда кўриб чиққан ҳолда эшитилишига доир ҳуқуқий механизмлар ишлаб чиқилиб, унга оид таклифлар Ўзбекистон Республикасининг «Парламент назорати тўғрисида»ги Қонуни 10-моддаси тўртинчи хатбошиси ва «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонуни
13-моддаси тўртинчи қисмида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2022 йил 27 августдаги 06-13/46-сон ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 10 августдаги 02/4-143-сон далолатномаси). Ушбу таклифлар Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисидаги ахборотини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасида дастлабки тарзда кўриб чиққан ҳолда йилига икки марта эшитишига доир тартибни белгилашга хизмат қилган;
жамият ва давлатнинг энг муҳим манфаатларига дахл қилувчи, мамлакат хавфсизлиги асосларига, унинг барқарор ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган муайян фактларни ёки воқеаларни ўрганиш мақсадида Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қарори билан парламент текшируви ўтказилиши мумкинлигига оид ишлаб чиқилган илмий таклифлар Ўзбекистон Республикасининг «Парламент назорати тўғрисида»ги Қонуни
18-моддаси биринчи хатбошиси ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Қонунчилик палатасининг регламенти тўғрисида»ги Қонуни
336-моддаси биринчи хатбошисида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2022 йил 27 августдаги 06-13/46-сон далолатномаси). Бу эса Олий Мажлис палаталари мустақил равишда тегишли мутахассисларни жалб қилган ва зарур маълумотларга таянган ҳолда мамлакат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўрганишлар ўтказишга ҳақли эканлигини белгилаш билан боғлиқ илмий-назарий асосларга хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги фармонини тасдиқлаш ҳақидаги масала Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг иккала палатаси қўмиталарида дастлабки тарзда муҳокама қилинмасдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида кўриб чиқилишига доир ишлаб чиқилган илмий таклифлар Ўзбекистон Республикасининг «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги Конституциявий Қонуни 8-моддаси иккинчи хатбошисида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2023 йил 9 августдаги 02/6-09-26-сон далолатномаси). Мазкур тартибнинг қонунчиликда акс этиши мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий этилиши механизмини янада соддалаштириш ва ўз вақтида тезкорлик билан ушбу турдаги масалаларга эътибор қаратиш ҳамда ҳал қилишда муҳим илмий-амалий аҳамият касб этади.
мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий этилган вақтда парламент палаталари фавқулодда ҳолат амал қилишининг бутун даври мобайнида ўз фаолиятини давом эттириши ва тарқатиб юборилмаслигига оид ишлаб чиқилган илмий-амалий таклифлар Ўзбекистон Республикасининг «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги Конституциявий Қонуни 9-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2023 йил 9 августдаги 02/6-09-26-сон далолатномаси). Юқоридаги ҳуқуқий механизмнинг амалиётга жорий этилиши мамлакатда фавқулодда ҳолат юзага келган вақтларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати фаолиятининг турли узилишларсиз ва салбий таъсирларсиз ҳамда барқарор тарзда фаолият юритиши учун ўзига хос илмий-назарий мезон бўлиб хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish