Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдувахитова Индира Нуруллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Трихофития касаллигининг клиник турлари ва иммуно-биохимик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда даволаш усулларини такомиллаштириш”, 14.00.11- Дерматология ва венерология (тиббиёт фанлари).
Дисертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Tib1528.
Илмий рахбар: Имамов Отабек Суннатович, тиббиёт фанлари номзоди.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSс.04/30.30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Ваисов Адхамжон Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Арифов Саидқосим Саидазимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади трихофития касаллигида клиник ва микробиологик, иммунологик ва биокимёвий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда даволаш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
трихофития касаллигининг клиник кечиши ва жараённинг оғирлик даражаси гуморал иммун тизими кўрсаткичларида ўзгаришлар билан, хусусан CD20, CD8-ҳужайралари, IgA, IgM, IgG кўрсаткичлари ошиши ва CD3, CD4-ҳужайралари кўрсаткичлари камайиши билан кечиши, жараён қанчалик чуқур бўлса, ҳамда D гиповитаминози мавжуд беморларда бу кўрсаткичларда ўзгаришлар яққолроқ намоён бўлиши исботланган;
трихофития касаллигининг клиник кечиши ва жараённинг оғирлик даражаси цитокин тизими кўрсаткичларида ўзгаришлар билан, хусусан ИЛ-2, ИЛ-4 ларни камайиши ва TNF-α 2 баравар, ИЛ-8ни 10 баравар ошиши билан кечиши, жараён қанчалик чуқур бўлса, ҳамда D гиповитаминози мавжуд беморларда бу кўрсаткичларда ўзгаришлар яққолроқ намоён бўлиши исботланган;
трихофития касаллигининг клиник кечиши ва жараённинг оғирлик даражаси теридаги симбиоз микрофлора ҳолатига боғлиқлиги, жараён чуқурлашган сари терида патоген микроорганизмлар хусусан Staphylococcus aureus, анаэроб Clostridium perfringens колонияларини ўсиши ва кўпайиб бориши, асоратланган клиник турларига олиб келиши, ҳамда D гиповитаминози мавжуд беморларда бу микроорганизмлар симбиози  яққолроқ намоён бўлиши исботланган;
клиник-иммунологик, биохимик ва микробиологик тадқиқотлар натижасида трихофития касалликларида “Холекальциферол” препарати ва “Мупироцин” малхами билан самарали комплекс даволаш усуллари ишлаб чиқилган ва ушбу усулнинг патологик ўчоқларда патоген микроорганизмлар колонизациясини камайтириши ва лимфоцитар инфильтрациясини, тери регенерацияси жараёнини кучайтирувчи яллиғланишга қарши таъсирини ошириши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг 2023 йил 23 августдаги 02-10/3-сонли хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг 2022 йил 1 июндаги 09/422-сонли хат юборилган):
биринчи илмий янгилик: трихофития касаллигининг клиник кечиши ва жараённинг оғирлик даражаси гуморал иммун тизими кўрсаткичларида ўзгаришлар билан, хусусан CD20, CD8-ҳужайралари, IgA, IgM, IgG кўрсаткичлари ошиши ва CD3, CD4-ҳужайралари кўрсаткичлари камайиши билан кечиши, жараён қанчалик чуқур бўлса, ҳамда D гиповитаминози мавжуд беморларда бу кўрсаткичларда ўзгаришлар яққолроқ намоён бўлиши аниқланган, қондаги витамин миқдорига қараб, даволашда “Холекальциферол” препарати D3 витаминини қўллаш Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд вилояти ҳудудий филиалида 2022 йил 22 сентябрдаги №20-буйруқ ҳамда Сурхандарё вилояти ҳудудий филиалида 2022 йил 13 сентябрдаги №46-т-буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган иммун тизими кўрсаткичларини текшириш усулидан фойдаланиш, касалликни ташхислаш, асоратларини прогнозлаш ва даволаш сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: трихофития касаллигида гуморал иммун тизимидаги ўзгаришларни клиник тадқиқотлар натижаларига кўра трихофития касаллиги билан ҳасталанган беморларда комплекс даволаш усули касалликнинг давомийлигини 2,1 мартага камайтирган, даволаш самарадорлигини 56,8% га оширган. Беморларнинг пуллик ҳаражатлари 1,9 баробарга камайган, яъни шифохонада ётиб даволаниш жараёнига сарф қилинадиган ҳаражатлар тўлов миқдорини 86 нафар беморга 15 480 000 сўмга камайтириб иқтисод қилинган. Хулоса: терининг трихофития касаллигида тўғри танланган давони қўллаш, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларни 180 000 сўм ва бюджетдан ташқари маблағларни 180 000 сўм иқтисод қилиш имконини берган;                                                           
иккинчи илмий янгилик: трихофития касаллигининг клиник кечиши ва жараённинг оғирлик даражаси цитокин тизими кўрсаткичларида ўзгаришлар билан, хусусан ИЛ-2, ИЛ-4 ларни камайиши ва TNF-б 2 баравар, ИЛ-8ни 10 баравар ошиши билан кечиши, жараён қанчалик чуқур бўлса, ҳамда D гиповитаминози мавжуд беморларда бу кўрсаткичларда ўзгаришлар яққолроқ намоён бўлиши аниқланган ва қондаги витамин миқдорига қараб, даволашда “Холекальциферол” препарати D3 витаминини қўллаш Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд вилояти ҳудудий филиалида 2022 йил 22 сентябрдаги №20-буйруқ ҳамда Сурхандарё вилояти ҳудудий филиалида 2022 йил 13 сентябрдаги №46-т-буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қуйидагилардан иборат: трихофития касаллигида цитокин тизимидаги ўзгаришларнинг кўрсаткичларини витамин D миқдорига боғлиқлиги аниқланиши беморларда самарали патогенетик даволашнинг тактикасини белгилашга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: трихофития беморларда комплекс усулида витамин D билан даволаниш, анъанавий  усулга нисбатан эрта даволашни белгилаш имконини яратди (РИДВваКИАТМ Тошкент вилояти филиали прейскурантига кўра шифохонада 1 кун койка нархи 130 минг сўмни ташкил қилади), ётиб даволаниш жараёнига сарф қилинадиган ҳаражатлар тўлов миқдорини 86 нафар бемор ҳисобига 11 180 000 сўмга камайтирган ва иқтисод қилинган. Хулоса: трихофития билан касалланган беморларни цитокинларни аниқлаш усули билан ташхислаш усулини қўллаш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 130 000 сўм ва бюджетдан ташқари маблағларни 130 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: трихофития касаллигининг клиник кечиши ва жараённинг оғирлик даражаси теридаги симбиоз микрофлора ҳолатига боғлиқлиги, жараён чуқурлашган сари терида патоген микроорганизмлар хусусан Staphylococcus aureus, анаэроб Clostridium perfringens колонияларини ўсиши ва кўпайиб бориши, асоратланган клиник турларига олиб келиши, ҳамда D гиповитаминози мавжуд беморларда бу микроорганизмлар симбиози  яққолроқ намоён бўлиши аниқланган, даволашда маҳаллий Мупироцин малхамини ва қондаги витамин миқдорига қараб, “Холекальциферол” препарати D3 витаминини ва “Мупироцин” малхамини қўллаш Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд вилояти ҳудудий филиалида 2022 йил 22 сентябрдаги №20-буйруқ ҳамда Сурхандарё вилояти ҳудудий филиалида 2022 йил 13 сентябрдаги №46-т-буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: трихофития касаллигига дучор бўлган беморларда терида патоген микроорганизмлар хусусан Staphylococcus aureus, анаэроб Clostridium perfringens колонияларини ўсиши ва кўпайиб бориши, асоратланган клиник турларига олиб келиши аниқланганлиги сабабли махаллий антибактериал “Мупироцин” малхами билан даволаш усулининг тўғри танланганлигидан далолат берди ва самарали даволаш усулини қўллаш имкониятини яратди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: трихофития касаллиги билан оғриган беморларда ўрганилаётган мупироцин билан комплекс даво муолажасининг тўғрилигидан далолат берган, бу беморнинг шифохонада қолиш муддатини 14 кундан 10 кунгача қискартириб, шифохонада қолиш тўлов хизматини 520 000 сўмга камайтирган (РИДВваКИАТМ Тошкент вилояти филиали прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 130 минг сўмни ташкил қилади), ётиб даволаниш жараёнига сарф қилинадиган ҳаражатлар тўлов миқдорини 86 нафар бемор ҳисобига 44 720 000 сўмга камайтирган ва иқтисод қилинган. Хулоса: трихофития билан хасталанган беморларда стационар шароитида даволанишдаги янги даволаш усулларини қўллаш 1 нафар бемор ҳисобига 1 кунга бюджет маблағларини 130 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 130 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: клиник-иммунологик, биохимик ва микробиологик тадқиқотлар натижасида трихофития касалликларида “Холекальциферол” препарати ва “Мупироцин” малхами билан самарали комплекс даволаш усуллари ишлаб чиқилган ва ушбу усулнинг патологик ўчоқларда патоген микроорганизмлар колонизациясини камайтириши ва лимфоцитар инфильтрациясини, тери регенерацияси жараёнини кучайтирувчи яллиғланишга қарши таъсирини ошириши исботланган ва бу комплекс даво усули Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд вилояти ҳудудий филиалида 2022 йил 22 сентябрдаги № 20-буйруқ ҳамда Сурхандарё вилояти ҳудудий филиалида 2022 йил 13 сентябрдаги № 46-т-буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: клиник тадқиқотлар натижаларига кўра “Холекальциферол” препарати ва “Мупироцин” малхами билан самарали комплекс даволаш усуллари трихофития касаллиги билан ҳасталанган беморларда комплекс даволаш усули, ўчоқларда инфильтратив-гиперемия ҳолатини сезиларли равишда сўрилишига, асоратли турларига ўтишини олдини олишга, даволаш кунларини қисқаришига ва беморларни хаёт сифатини яхшилашга олиб келди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: олиб борилган комплекс даволаш усули касалликнинг асоратланган турларини камайишига ҳолатини шифохонада ётиб даволаниш жараёнига сарф қилинадиган ҳаражатлар тўлов миқдорини ўртача 100 нафар беморга 52 000 000 сўмга камайтириш ва иқтисод қилиш имконини берди.  Хулоса: трихофития билан хасталанган беморларда стационар шароитида комплекс даволаш усулларини қўллаш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 520 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 520 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish