Sayt test rejimida ishlamoqda

Алиева Анна Валерьевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «COVID-19 нинг ўткир ва COVIDдан кейинги даврда гипергликемик ҳолатлар ва қандли диабет» 14.00.03 –Эндокринология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.DSc/Tib734.
Илмий раҳбар: [Исмаилов Сайдиганиҳоджа Ибрагимович], тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib30.02.
Расмий оппонентлар: Шагазатова Барно Хабибуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, professor, Раҳимова Гулнара Нишановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Мусабаев Эркин Исакович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қозоғистон-Россия тиббиёт университети (Қозоғистон).
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: COVID-19 нинг ўткир даврида ва COVIDдан кейинги даврда гипергликемик ҳолатлар ва қандли диабетни ташҳислаш, олдини олиш ва даволаш алгоритмини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
COVID -19 инфекциясидан кейин беморларни 7,94% да қандли диабетнинг пайдо бўлиши, шунингдек, 2-тур диабетнинг 15,19% ҳамда 1-тур диабетнинг 4,24% аниқланганлиги ва янги олинган маълумотлар диабет билан оғриган беморлар учун коронавирус инфекцияси юқори хавф эканлиги аниқланган;
илк бор коронавирус инфекциясидан кейин диабет аниқланган беморларда касалликнинг патогенезида роль ўйнайдиган глутаматдекарбоксилазага нисбатан антижисмлар даражасининг ошиши аниқланган;
COVIDдан кейинги даврда ҚД билан касалланган беморларда асоратлар ривожланишида қон-томир адгезия молекулаларининг тутган ўрни асосланган;
2-турдаги ҚД билан касалланган беморларда қанд миқдорини туширувчи воситаларнинг қиёсий самарадорлиги ва уларнинг COVID-19нинг кечиши, прогнози ва натижаларига таъсири аниқланган;
COVID-19 оғир кечган беморларда аутоиммун эндокринопатиялар ва қон-томир асоратларининг ривожланиши нуқтаи назаридан глюкокортикоидларнинг ҳимоя таъсири аниқланган;
COVID-19 пандемияси ҳолатида қандли диабет билан касалланган беморларни эрта ташҳислаш, даволаш, мониторинг қилиш ва кўрикдан ўтказиш алгоритмлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази эксперт кенгашининг 2023 йил 18 июлдаги 27-сон хулосасига кўра:
COVID-19 инфекциясидан кейин беморларни 7,94% да қандли диабетнинг пайдо бўлиши, шунингдек, 2-тур диабетнинг 15,19% ҳамда 1-тур диабетнинг 4,24% аниқланганлиги ва янги олинган маълумотлар диабет билан оғриган беморлар учун коронавирус инфекциясининг юқори хавфини кўрсатди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази, Фарғона вилояти эндокринология диспансери бўйича 30.12.2022 йилдаги 84-сонли буйруқ ҳамда Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази бўйича 17.01.2023 йилдаги 5-Iª сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган алгоритмлар ва комплекс ёндашувдан фойдаланиш, коронавирус даврида қандли диабетни эрта ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилаш имконини яратган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:  COVID-19 билан касалланган беморларда қандли диабетнинг янги холатлари ривожланишига эхтиёт бўлиш касалликка эрта ташхис қўйиш имконини беради ва коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларда диабетни даволашни ўз вақтида бошлаш унинг асоратларини даволаш ва мехнатга лаёқатли ёшда эрта ўлимни, шунингдек ногиронлик кўрсаткичларини бевосита пасайиш шаклида узоқ муддатли иқтисодий фойда келтиради.  Хулоса: Қандли диабетни асоратсиз даволаш учун ойига ўртача 1 миллион 200 минг сўм маблағ талаб қилинса, қандли диабет асоратларини даволашда касалхонага ётқизишни хисобга олган холда 10 миллион сўмга яқин маблағ талаб қилинади, юқоридаги кўрсатмаларга амал қилган холда қандли диабетни асоратларини камайтириш ва олдини олиш давлат маблағларидан 8-9 миллион сўм атрофида иқтисод қилиш имконини яратади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «COVID-19 нинг ўткир ва COVIDдан кейинги даврида гипергликемик ҳолат ва қандли диабет» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий амалий тиббиёт марказининг  2022 йил 22 сентябрдаги  01-06/842-сонли хат юборилган.
Илк бор коронавирус инфекциясидан кейин диабет аниқланган беморларда касалликнинг патогенезида роль ўйнайдиган глутаматдекарбоксилазага нисбатан антижисмлар даражасининг ошиши аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази, Фарғона вилояти эндокринология диспансери бўйича 30.12.2022 йилдаги 84-сонли буйруқ ҳамда Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази бўйича 17.01.2023 йилдаги 5-Iª сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: глутаматдекарбоксилазага антижисмларнинг даражасига қараб тактикани танлаш билан диабетни ўз вақтида патогенетик даволашни бошлаш гликемиянинг мақсадли даражасига тез эришишга ёрдам беради, диабетнинг асоратлари ривожланиш хавфини камайтиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: COVID-19дан кейин пайдо бўлган қандли диабетни патогенетик механизмини ҳисобга олиб даволаш беморларнинг касалхонага ётқизиш ва ногиронлик муддатини қисқартиш орқали иқтисодий самарадорликни келтириб чиқаради. Хулоса: Қандли диабетни асоратсиз даволаш учун ойига ўртача 1 миллион 200 минг сўм маблағ талаб қилинса, қандли диабет асоратларини даволашда касалхонага ётқизишни хисобга олган холда 10 миллион сўмга яқин маблағ талаб қилинади, юқоридаги кўрсатмаларга амал қилган холда қандли диабетни асоратларини камайтириш ва олдини олиш давлат маблағларидан 8-9 миллион сўм атрофида иқтисод қилиш имконини яратади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «COVID-19 нинг ўткир ва COVIDдан кейинги даврида гипергликемик ҳолат ва қандли диабет» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий амалий тиббиёт марказининг  2022 йил 22 сентябрдаги  01-06/842 -сонли хат юборилган.
COVIDдан кейинги даврда ҚД билан касалланган беморларда асоратлар ривожланишида қон томир адгезия молекулаларининг тутган ўрни асосланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши:  Олинган илмий-амалий маълумотлар Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент шаҳар филиали 17.05.2023 йилдаги 110-сонли буйруқ ҳамда Тошкент вилоят эндокринология диспансери бўйича 20.05.2023 йилдаги 22/1 сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қандли диабет билан касалланган беморларда COVID-19 дан кейин асоратлар ривожланишининг олдини олиш мақсадли назорат кўрсаткичларини тез эришишга ёрдам беради, диабетнинг асоратлари ривожланиш хавфини камайтиради.  Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Қандли диабетга чалинган беморларда COVID-19дан кейин эндотелиал дисфункцияни даволаш ва асоратлар ривожланишининг олдини олиш беморларнинг касалхонага ётқизиш ва ногиронлик муддатини қисқартиш орқали иқтисодий самарадорликга эришилади. Хулоса: Қандли диабетни асоратсиз даволаш учун ойига ўртача 1 миллион 200 минг сўм маблағ талаб қилинса, қандли диабет асоратларини даволашда касалхонага ётқизишни хисобга олган холда 10 миллион сўмга яқин маблағ талаб қилинади, юқоридаги кўрсатмаларга амал қилган холда қандли диабетни асоратларини камайтириш ва олдини олиш давлат маблағларидан 8-9 миллион сўм атрофида иқтисод қилиш имконини яратади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: «COVID-19 нинг ўткир ва COVIDдан кейинги даврида гипергликемик ҳолат ва қандли диабет» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий амалий тиббиёт марказининг  2022 йил 22 сентябрдаги  01-06/842 -сонли хат юборилган.
2-турдаги ҚД билан касалланган беморларда қанд миқдорини туширувчи воситаларнинг қиёсий самарадорлиги ва уларнинг COVID-19нинг кечиши, прогнози ва натижаларига таъсири аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази, Фарғона вилояти эндокринология диспансери бўйича 30.12.2022 йилдаги 84-сонли буйруқ ҳамда Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази бўйича 17.01.2023 йилдаги 5-Iª сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Инсулинтерапияда бўлган ҚД 2 тур беморларда тез-тез гликемия назорати ўз вақтида инсулин коррекцияси ва пешоб таркибида кетон таначалари мавжудлигини назорат қилиш самара берган; перорал гипогликемик препарат кабул килувчи беморларда, агар коронавируснинг енгил кечиши бўлса терапияни коррекцияси талаб этилмаган, аммо ич кетиши, кунгил айниш, қайд қилишда 2-тур натрий-глюкоза котранспортер воситаларидан воз кечиш, шунингдек гипогликемия хавфини олдини олиш максадида сулфонилмочевина хосилалари препаратлари дозасини назорат қилиш тавсия этилган; коронавирус инфекциясининг ўрта оғир ва оғир кечишида ҚД 2-тур беморлар мажбурий равишда касалхонага ётқизишни ва инсулин терапиясига ўтишни талаб қилган. Шу билан бирга таблетка кўринишидаги гипогликемик воситалар ва 1-тур глюкагонга ўхшаган пептиднинг рецептор агонистларини вақтинчалик тухтатиш тавсия этилгани даволаниш сифатини янада оширишга хизмат қилган. Метформин ва 4-тур дипептидил пептидаза ингибиторларининг COVID-19 туфайли беморларни касалхонага ётқизиш хавфига эҳтимолий ҳимоя таъсири аниқланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: алгоритмларга амал қилиш коронавирус инфекцияси туфайли келиб чиққан асоратлар ва ўлим ривожланишининг олдини олади, бу эса мехнатга лаёқатли даврдаги эрта ўлим холатларини камайтириш орқали иқтисодий самарадорликни келтириб чиқаради. Хулоса: Қандли диабетни асоратсиз даволаш учун ойига ўртача 1 миллион 200 минг сўм маблағ талаб қилинса, қандли диабет асоратларини даволашда касалхонага ётқизишни хисобга олган холда 10 миллион сўмга яқин маблағ талаб қилинади, юқоридаги кўрсатмаларга амал қилган холда қандли диабетни асоратларини камайтириш ва олдини олиш давлат маблағларидан 8-9 миллион сўм атрофида иқтисод қилиш имконини яратади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «COVID-19 нинг ўткир ва COVIDдан кейинги даврида гипергликемик ҳолат ва қандли диабет» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий амалий тиббиёт марказининг  2022 йил 22 сентябрдаги  01-06/842 -сонли хат юборилган.
COVID-19 оғир кечган беморларда аутоиммун эндокринопатиялар ва қон томир асоратларининг ривожланиши нуқтаи назаридан глюкокортикоидларнинг ҳимоя таъсири аниқланган.  Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази, Фарғона вилояти эндокринология диспансери бўйича 30.12.2022 йилдаги 84-сонли буйруқ ҳамда Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази бўйича 17.01.2023 йилдаги 5-Iª сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган.  Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:  COVID-19 нинг ўткир даврида ва ундан кейин 3-15 ой давомида глюкокортикоидлар билан даволанган ҳамда қандли диабет билан касалланган беморларда ошқозон ости бези таркибий қисмларига нисбатан антижисмларнинг паст даражаси (глутаматдекарбоксилазага антижисмлар 70,45±316,83 Ед/мл вс 6,39±25,41 Ед/мл, п=0,02; ошқозон ости бези оролчаларига антижисмлар 3,67 ±7,56 нг/мл вс 1,56±5,12 нг/мл, п=0,04; инсулинга антижисмлар 5,75±11,46 Ед/мл вс 3,47±3,12 Ед/мл, п=0,04) гормон инфекциянинг ўткир даврида аутоиммун касалликларга нисбатан қўлланилганда уларнинг эҳтимолий ҳимоя таъсири ҳақида фараз қилишга имкон беради; COVID-19 ни даволашда дексаметазон олган беморларда 1-тур қон томир ҳужайралари адгезия молекулаларининг нисбатан паст даражаси (657,78±480,50 нг/мл вс 423,75±347,56 нг/мл, п<0,001) уларда узоқ келажакда эндотелиал дисфункция хавфи паст бўлади деб тахмин қилишга асос бўлади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: алгоритмларга амал қилиш коронавирус инфекцияси туфайли келиб чиққан асоратлар ва ўлим ривожланишининг олдини олади, бу эса мехгатга лаёқатли даврдаги эрта ўлим холатларини камайтириш орқали иқтисодий самарадорликни келтириб чиқаради.  Хулоса: Қандли диабетни асоратсиз даволаш учун ойига ўртача 1 миллион 200 минг сўм маблағ талаб қилинса, қандли диабет асоратларини даволашда касалхонага ётқизишни хисобга олган холда 10 миллион сўмга яқин маблағ талаб қилинади, юқоридаги кўрсатмаларга амал қилган холда қандли диабетни асоратларини камайтириш ва олдини олиш давлат маблағларидан 8-9 миллион сўм атрофида иқтисод қилиш имконини яратади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «COVID-19 нинг ўткир ва COVIDдан кейинги даврида гипергликемик ҳолат ва қандли диабет» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий амалий тиббиёт марказининг  2022 йил 22 сентябрдаги  01-06/842 -сонли хат юборилган.
COVID-19 пандемияси ҳолатида қандли диабет билан касалланган беморларни эрта ташҳислаш, даволаш, мониторинг қилиш ва кўрикдан ўтказиш алгоритмлари ишлаб чиқилган.  Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент шаҳар филиали 17.05.2023 йилдаги 110-сонли буйруқ ҳамда Тошкент вилоят эндокринология диспансери бўйича 20.05.2023 йилдаги 22/1 сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган.  Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:  COVID-19 даврида ва COVID-19 дан кейин диабет билан касалланган беморларни даволаш, ҳамда COVID-19 дан кейин диабет бўлмаган беморларни назорат қилиш ва даволаниш диабетнинг оғир асоратлари ривожланишининг олдини олади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: алгоритмларга амал қилиш коронавирус инфекцияси туфайли келиб чиққан асоратлар ва ўлим ривожланишининг олдини олади, бу эса мехгатга лаёқатли даврдаги эрта ўлим холатларини камайтириш орқали иқтисодий самарадорликни келтириб чиқаради. Хулоса: Қандли диабетни асоратсиз даволаш учун ойига ўртача 1 миллион 200 минг сўм маблағ талаб қилинса, қандли диабет асоратларини даволашда касалхонага ётқизишни хисобга олган холда 10 миллион сўмга яқин маблағ талаб қилинади, юқоридаги кўрсатмаларга амал қилган холда қандли диабетни асоратларини камайтириш ва олдини олиш давлат маблағларидан 8-9 миллион сўм атрофида иқтисод қилиш имконини яратади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «COVID-19 нинг ўткир ва COVIDдан кейинги даврида гипергликемик ҳолат ва қандли диабет» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий амалий тиббиёт марказининг  2022 йил 22 сентябрдаги  01-06/842 -сонли хат юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish