Sayt test rejimida ishlamoqda

Мўминов Сохибжан Юнусовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Норавшан муҳитда ўзаро диффузия масалаларини сонли моделлаштириш», 05.01.07 – Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Т3286.
Илмий раҳбарларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Мухамедиева Дилдора Кабиловна, техника фанлари доктори, доцент.  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги Фундаментал ва амалий тадқиқотлар институти, ДСc.03/31.03.2022.Т/ФМ.10.04.
Расмий оппонентлар: Раджабов Собиржон Сатторович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Болтибаев Шухратжон Комилжанович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, PhD
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: параболик типдаги ночизиқли хусусий ҳосилали дифференциал тенгламалар системаси билан ифодаланувчи ўзаро диффузия масалаларининг чизиқсиз математик моделларини сонли ва аналитик тарзда ўрганиш, ҳудудларда намлик ва туз-чанг кўчиши ҳолатларини мониторинг қилиш ва башоратлаш учун математик моделлар, ҳисоблаш алгоритмлари ва дастурий мажмуани ишлаб чиқиш ҳамда такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
намлик ва туз-чанг кўчиши диффузияси жараёнини ифодаловчи чизиқсиз математик модел ишлаб чиқилган;
ўзаро диффузия масалаларини ифодаловчи параболик турдаги ночизиқли дифференциал тенгламалар системаси учун автомодел ечимлар қурилган;
ўзаро диффузия масалаларининг ечимлари учун муҳит параметрлари, фазонинг ўлчамларига кўра баҳолашлар олинган;
норавшан муҳитдаги ўзаро диффузия масалаларининг ечимлари учун муҳит параметрлари, фазонинг ўлчамларига кўра баҳолашлар олинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ўзаро диффузия масалаларини сонли моделлаштириш-мониторинг қилиш ва башоратлашнинг математик моделлари, ҳисоблаш алгоритмлари ва дастурий мажмуаси асосида:
Муҳит параметрлари берилган ҳолда ўзаро диффузия жараёнларини, ҳусусан намликни ҳисобга олган ҳолда туз ва чанг кўчишини, туз ва чанг кўчишини ҳисобга олган ҳолда намлик ўзгаришини жараёнларини мониторинг қилиш ва башоратлаш, ўзаро диффузия масалаларини ифодаловчи ночизиқли дифференциал тенгламалар системаси учун қурилган автомодел ечимлар ва уларнинг хоссаларидан, яратилган дастурий таъминот сонли натижаларидан Россия федерацияси Удмуртия давлат университетининг Математика, ахборот технологиялари ва физика институтида Грант РФФИ 20-01-00293 сонли лойиҳа доирасида фойдаланилган (Удмуртия давлат университетининг 2023-йил 21-апрелдаги №7873-3981/32 маълумотномаси).    Ўзаро диффузия масалаларини ифодаловчи параболик турдаги ночизиқли дифференциал тенгламалар системаси учун қурилган автомодел ечимлар асосида намлик ва туз-чанг кўчиши диффузияси жараёнини ифодаловчи чизиқсиз математик моделнинг бошланғич ечимларидан, ўзаро диффузия масалаларининг иккинчи тартибли ночизиқли тенгламага мос келадиган ечим учун таклиф қилинган ва асосланган баҳолаш методларидан, масалани сонли ечишда дастлабки яқинлаштириш масаласини итерацион ҳал қилиш алгоритмларидан 2017-2020 йилларда бажарилган БВ-Атех-2018(399+487) рақамли “Икки компонентли муҳитда диффузион жараёнларни сонли моделлаштириш учун амалий дастурлар пакетини яратиш (Создание трехмерной модели гидрологических процессов и пакета преложений для численного моделирования диффузионных процессов в двухкомпонентных средах)” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Беларус-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтининг 2023-йил 29-августдаги № 01-338/23 маълумотномаси).

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish