Sayt test rejimida ishlamoqda

Шукурова Марҳабо Эшоқуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ғовак муҳитларда икки фазали нефт-газ тизими учун филтрация жараёнларини математик моделлаштириш», 05.01.07 – Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи (техника фанлари).
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: Б2022.2.PhD/Т2842
Илмий раҳбар: Назирова Элмира Шодмоновна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий кенгаш рақами: Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти, PhD.13/30.12.2021.Т.142.01.
Расмий оппонентлар: Холмуродов Абдулхамид Эркинович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Мухамадиев Абдивали Шукурович, физика-математика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзаро динамик алоқага эга ғовак муҳитли қатламларда  нефт ва газларнинг биргаликдаги ностационар филтрация жараёнини математик моделлаштириш, ҳисоблаш алгоритмларини ишлаб чиқиш ва тажриба натижаларини график кўринишларда визуаллаштирувчи дастурий мажмуани яратишдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ғовак муҳитда икки фазали нефт-газ тизимининг  қатлам босими ва ўтказувчанлик коеффисиентини ҳисобга олган ҳолда ностационар филтрация жараёнининг бир ва икки ўлчовли математик модели ишлаб чиқилган;
ғовак муҳитда нефт-газ биргаликдаги филтрация масаласи ўзгарувчан йўналишлар усулидан фойдаланган ҳолда сонли моделлаштирилган ва ечиш алгоритми ишлаб чиқилган;
кўп қатламли ўзаро динамик алоқадаги суст ўтказувчан қатлам билан боғланган ғовак муҳитларда икки фазали нефт-газ тизими учун ностационар филтрация жараёнининг математик модели ишлаб чиқилган;
ўзаро динамик боғланган ғовак муҳитли қатламларда икки фазали нефт-газ тизими учун қурилган чегаравий масалани ечишнинг чекли айирмалар усули ёрдамида сонли модел ва алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ғовак муҳитларда икки фазали нефт-газ тизими учун филтрация жараёнларини масалаларини ечишнинг чекли-айирмалар усулига асосланган ҳолда аниқ ва самарали ҳисоблаш алгоритмлари ҳамда яратилган дастурий мажмуа асосида:
ғовак муҳитда нефт ва газнинг икки ўлчамли чегаравий масалаларини йечиш ва ҳисоблашнинг янги «Газ конларини ўзлаштиришда икки фазали филтрация жараёни асосий кўрсатгичларини ҳисоблаш дастурий мажмуи» «ГИССАРНЕФТГАЗ» МЧЖга жорий қилинган (Рақамли технологиялар вазирлигининг 2023 йил 25 майдаги 33-8/3508-сонли маълумотномаси). Натижада асосий кўрсаткичларни ҳисоблашдаги ўзгаришларни реал вақтда 3Д график кўринишларда кузатиш имконияти яратилди, олинган натижаларнинг аниқлиги ва ишончлилиги ошди ва газ конларида жорий этишдан кутилётган самара 5-6% унумдорликни ташкил этиши ва қудуқларнинг таннархи 8% гача пасайишга эришиш имконини берган;
Ғовак муҳитда нефт ва газнинг икки ўлчамли чегаравий масалаларини йечиш ва ҳисоблашнинг янги «Газ конларини ўзлаштиришда икки фазали филтрация жараёни асосий кўрсатгичларини ҳисоблаш дастурий мажмуи» ни «Косон нефт газ кидирув экспедицияси» МЧЖга жорий қилинган (Рақамли технологиялар вазирлигининг 2023 йил 25 майдаги 33-8/3508-сонли маълумотномаси). Натижада, асосий кўрсаткичларни ҳисоблашдаги ўзгаришларни реал вақтда 3Д график кўринишларда кузатиш имконияти яратилди, олинган натижаларнинг аниқлиги ва ишончлилиги ошди ва газ конларида жорий этишдан кутилётган самара 5-6% унумдорликни ташкил этиши ва қудуқларнинг таннархи 8% гача пасайишга эришиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish