Sayt test rejimida ishlamoqda

Шадиева Шодия Шухратовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Функционал диспепсияли беморларда пародонт яллиғланиш касалликларини комплекс даволаш самарадорлигини қиёсий баҳолаш», 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.DSc/Tib660.
Илмий маслаҳатчи: Xабибова Назира Насуллoевна, тиббиёт фанлари доктори (DSc).
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи,
ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Гулямов Сурат Сайдивалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Маҳкамов Моҳир Эргашевич тиббиёт фанлари доктори, профессор; Копецкий Игорь Сергеевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия федерацияси)
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: функционал диспепсия мавжуд беморларда пародонтнинг яллиғланиш касалликларини ўрганиш, ушбу гуруҳ беморлари учун комплекс даволаш самарадорлигини баҳолаган ҳолда, даволаш алгоритмини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
функционал диспепсия ва сурункали тарқалган пародонтити мавжуд беморларда пародонтопатогенларнинг учраш даражаси асосланган.
функционал диспепсия ва сурункали тарқалган пародонтити мавжуд беморларда пародонт ва бириктирувчи аппаратнинг эгилувчанлик даражаси ҳамда рентгенологик ўзгаришлар асосланган.
функционал диспепсия ва сурункали тарқалган пародонтити мавжуд беморлар стоматологик саломатлигининг ҳаёт сифатига таъсири асосланган.
функционал диспепсия ва сурункали тарқалган пародонтити мавжуд беморларда комплекс терапия самарадорлиги исботланган.
функционал диспепсия ва сурункали тарқалган пародонтитнинг ташхисот ва даволаш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
 Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 10 июнь №23-z/035 сон хулосасига кўра:
функционал диспепсияси мавжуд беморларда пародонт касалликлар тарқалиш даражаси ва асосий пародонтопатогенларнинг ўрганиш ҳамда таҳлил қилишдан иборат бўлади : олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилояти Бухоро туман стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (24.05.2022 й.; 12/3) билан марказ ва унинг ҳудудий филиаллари клиник бўлимлари амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: олинган натижалар функционал диспепсияси мавжуд беморларда стоматологик касалликлар, айниқса генераллашган пародонтитни эрта ташхислашга имкон берди. Юқоридаги текшириш усуллари ушбу контингентдаги беморларда стоматологик ёрдамни ташкил қилиш ҳамда касалликларнинг асоратларини олдини олиш учун хизмат қилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: янги даволаш алгоритмининг жорий қилиниши ҳисобига 1 нафар бемор учун 1 200 000 сўм иқтисод қилинди (тажрибага кўра 10,0 фоиз беморларда қайта даволаш муолажаси амалга оширилади). Қайта даволаш амалиёти даражасини 10,0 фоиздан 5 фоизга камайтирган (1 нафар бемордан 1 200 000 сўм иқтисод қилинса йилига 40 нафар бемордан касаллик кайталаниши 4 нафар бемордан 2 нафар беморгача иккиламчи даволаш муолажаси камайтирилди, демак бир нафар бемордан 1 200 000 сўм иқтисод қилинса йиллик иқтисодий курсаткич 8 800 000 сўмни (4 нафар бемор аёл учун) ташкил этади. Хулоса: янги даволаш усулининг жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 2 200 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 1 200 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
функционал диспепсия ва сурункали тарқалган пародонтити мавжуд беморларда пародонт ва бириктирувчи аппаратнинг эгилувчанлик даражаси ҳамда рентгенологик ўзгаришлар асосланган, Бухоро вилояти Вобкент туман стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (24.05.2022 й.; 12/3) билан марказ ва унинг ҳудудий филиаллари клиник бўлимлари амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги тўқималарнинг рентгенологик текшируви ёрдамида ишлаб чиқилганлиги стоматологик текшириш ўтказиш жараёнида пародонт  тўқимаси соҳасидаги яллиғланиш касалликларни ўз вақтида ташхислашга қаратилган ва яллиғланиш жараёнидаги қайси дори дармонлардан тўғри фойдаланишга қаратилган. Ундан фойдаланиш қулай ва беморларда турли хилдаги дори дармонлар ошқозон ичак фаолиятига салбий таъсирга эга. Шу билан бирга, ушбу текшириш усули шартларида сезиларли фарқларнинг йўқлиги, шунингдек, тўқималарнинг рентгенологик текшируви ёрдамида ишлаб чиқилганлиги стоматологик текшириш ўтказишнинг иқтисодий самарадорлиги ушбу патологияни ташхислашда жуда қулай усуллардан бири ҳисобланади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар бемор учун таклиф қилинган дори воситалари амалиётда комплекс даволаш билан чамбарчас боғлиқ булиб, ишлаб чиқилган даволаш усули беморларнинг даволашдан кейинги касалхонадан ташқари реабилитацияси ва давлолаш харажатларининг куйидагича иқтисод булишига олиб келди, куйдагича: қайта курик – 48 000 сум; қайта ФГС тахлили – 80 000 сум; қайта стоматологик муолажалар – 100 000 сум; дори- дармонлар харажати – 59 000 сум (умумий иқтисодий самарадорлик 1 нафар бемор учун 287 000 сум ташкил қилди, йиллик қайталанган беморлар сони 2, умумий иқтисодий самарадолик эса 574 000 сўмни ташкил қилди). Хулоса: янги даволаш алгоритмининг жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 690 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 240 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
функционал диспепсия ва сурункали тарқалган пародонтити мавжуд беморлар стоматологик саломатлигининг ҳаёт сифатига таъсири асосланган. олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилояти Ромитан туман стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (24.05.2022 й.; 12/3) билан марказ ва унинг ҳудудий филиаллари клиник бўлимлари амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: олинган натижалар функционал диспепсияли беморларда сурункали пародонтитни ташхислаш мезонларини такомиллаштиришни таҳлил қилиш имконини берди. Юқоридаги натижалар стоматологик касалликларни эрта аниқлаш, даволаш ва профилактика қилиш учун ёрдамга муҳтож беморлар контингентини аниқлаш учун ҳам ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: касалликни келтириб чиқарувчи омилларнинг аниқланишига кўра 1 нафар бемор учун 1 200 000 сўм иқтисод қилинди (хар хил гастроэнтерологик даволаш муолажалари амалиёти пайтида касаллик ривожланишини олдини олади, бу эса йилига умумий бемор аёлларнинг 10,0% (40 нафардан 4 нафар беморлар) асосий касаллик фони беморлар госпитализациясини ва даволашни камайтиради ва беморлар умумий харажатларини  4 800 000 (4 нафар бемор учун) сўмга иқтисод қилади). Хулоса: янги даволаш алгоритмининг жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобидан бюджет маблағларини 3 200 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 1 600 000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради.
функционал диспепсия ва сурункали тарқалган пародонтити мавжуд беморларда комплекс терапия самарадорлиги исботланган. Функционал диспепсия ва сурункали тарқалган пародонтитнинг ташхисот ва даволаш алгоритми ишлаб чиқилган. Натижалар Бухоро вилояти Когон туман стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (24.05.2022 й.; 12/3) билан марказ ва унинг ҳудудий филиаллари клиник бўлимлари амалиётига жорий этилган, Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: олинган натижалар функционал диспепсияли беморларда сурункали пародонтитда умумий стоматологик касалликлар, айниқса пародонтитни эрта ташхислаш ва даволашга имкон берган. Юқоридаги даволаш усуллари ушбу контингент беморларида стоматологик ёрдамни ташкил қилиш ҳамда касалликларнинг асоратларини олдини олиш учун хизмат қилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги 1 нафар беморнинг шифохонадаги даври учун иқтисодий курсаткич:  беморнинг шифохонада қолиш муддатини 10 кундан 6 кунга (4 кунга) қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори  650 000 сўмга камайтирди Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 150  000 сўмни ташкил қилади);  шифохонада бўлиш даврининг 4 кунга қисқартирилиши ҳисобига 600 минг сўмлик дори-дармон кам талаб этилади (1 кунга ўртача 162 000 сўм дори воситалари сарфланади. Юқоридагиларга кўра жами йиллик иқтисодий самарадорлик 28 500 000 сўмни ташкил этади (реабилитация харажатларини камайтириш ҳисобига; бюджет маблағларини 15 265 000 сўм ва бюджетдан ташқари маблағларни 13 235 000 сўм. Жами: 38 500 000 сўм). Хулоса: янги даволаш усулининг жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 21 422 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 17 078 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
Функционал диспепсия ва сурункали тарқалган пародонтитнинг ташхисот ва даволаш алгоритми ишлаб чиқилган. олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилояти Ромитан туман стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (24.05.2022 й.; 12/3) билан марказ ва унинг ҳудудий филиаллари клиник бўлимлари амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: олинган натижалар функционал диспепсияли беморларда сурункали пародонтитни ташхислаш мезонларини такомиллаштиришни таҳлил қилиш имконини берди. Юқоридаги натижалар стоматологик касалликларни эрта аниқлаш, даволаш ва профилактика қилиш учун ёрдамга муҳтож беморлар контингентини аниқлаш учун ҳам ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: касалликни келтириб чиқарувчи омилларнинг аниқланишига кўра 1 нафар бемор учун 1 200 000 сўм иқтисод қилинди (хар хил гастроэнтерологик даволаш муолажалари амалиёти пайтида касаллик ривожланишини олдини олади, бу эса йилига умумий бемор аёлларнинг 10,0% (40 нафардан 4 нафар беморлар) асосий касаллик фони беморлар госпитализациясини ва даволашни камайтиради ва беморлар умумий харажатларини  4 800 000 (4 нафар бемор учун) сўмга иқтисод қилади). Хулоса: янги даволаш алгоритмининг жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобидан бюджет маблағларини 3 200 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 1 600 000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради. Шадиева Шодия Шухратовнанинг «Функционал диспепсияли беморларда пародонт яллиғланиш касалликларини комплекс даволаш самарадорлигини қиёсий баҳолаш» мавзусида диссертатсион тадқиқотда олинган юқоридаги 4 та илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро Давлат тиббиёт институтунинг 2022 йил 16 май VG 44506200 сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақадим этилган. Илмий янгиликларнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 21 422 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 17 078 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish