Sayt test rejimida ishlamoqda

Алимова Дилноза Абдуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I .Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «ЮИК бор 2-тур қандли диабетли беморларда қанд миқдорини пасайтирувчи янги гуруҳ препаратлари қўлланилишининг кардиопротектив самаралари» 14.00.06 – Кардиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PHD/Tib2408.
Илмий раҳбар: Тригулова Раиса Хусаиновна тиббиёт фанлари доктори. Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий – амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.64.01 рақамли кенгаш.
Расмий оппонентлар: Камилова Умида Кабировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Халимова Замира Юсуповна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқоднинг мақсади: ЮИК ҳамда 2-тур ҚД билан оғриган беморларда, HbA1c траекторияларининг нохуш ҳодисаларни келтириб чиқарувчи хавф омиллари билан алоқадорлигини, шунингдек, антигипергликемик дори воситаларнинг кардиопротектив хавфсизлигини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ЮИК, 2-тур ҚД билан оғриган беморларда қабул қилинган антигипергликемик терапияга қараб HbA1с даражаларининг тақсимланишни тузилиши, унинг таректориясини динамикада (24 ой) ҳамда постпрандиал гликемия, гипертриглицеридемия, NTproBNP ва С реактив  кўрсаткичларни  таҳлил қилиш билан аниқланган;
ЮИК бор 2-тур ҚД билан оғриган ЧҚ сақланган қон отиш фракциясига эга бўлган беморларда касалликнинг ножўя кечиши белгилари математик таҳлил қилиш орқали баҳоланган ва бу беморларда ҳавф страфикациясига таъсир қилувчи хавф омилларининг юқори прогностик аҳамияти аниқланган;
ЮИК ва 2-тур ҚД билан оғриган ЧҚ қон отиш фракцияси сақланган беморларда HbA1c>8 даражасининг миқдорининг ошиши билан ножўя асоратлар сонининг кўпайиши аниқланган, шунингдек, NT proBNР, С-реактив оқсил ва КФТ юқори кўрсаткичга эга беморларда, бу асоратларнинг юқори эканлиги аниқланган;   
илк бор ЮИК ва 2-тур ҚД билан оғриган  ЧҚ  қон отиш фракцияси сақланган HbA1c даражаси назоратда бўлган беморларда, ДАБ аниқ коррекцияга эга, липид алмашинуви бузилишлари (ТГ ва МИ) ҳамда диастолик функцияни тавсифлайдиган параметрларда метформин гуруҳига нисбатан, позитив динамика инкретин гуруҳида (ситаглиптин ва лираглутид) метаболик ва клиник самарадорлиги ўртасида яхши натижага эришилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази эксперт кенгашининг 2022 йил 24 октябрдаги 8п-з/573-сон хулосаси асосида (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига РИКИАТМ 2022 йил 17 октябрдаги 151-сонли хати юборилган):
Биринчи илмий янгилик моҳияти: ЮИК ва 2 тур ҚД  билан кечаётган беморларида HbА1с траекторияларининг тақсимланиш тузилмаси таҳлил қилинди, муайян параметрларнинг ўтказилаётган антигипергликемик терапия фонида мақсадли даражаларга эришишда қўшадиган ҳиссаси аниқланди. Илмий янгилик аҳамияти: олинган илмий янгиликларни амалиётга тадбиқ қилиш, тайинланган базавий терапиянинг самарадорлигини оширишга хизмат қиладиган замонавий параметрларни ўз вақтида ва тегишли тартибда баҳолаш мақсадли даражаларга турли антигипергликемик терапиядан келиб чиқиб эришишда ёрдам беради, бу эса беморлар турмуш сифатига ижобий таъсир кўрсатади. ("ЮИК, ГК ва қандли диабет 2-тури билан оғриган беморларда икки йиллик ўлим хавфини прогноз қилиш. DGU 18192” 2022й) учун фойдаланиладиган электрон дастур). Илмий янгиликни амалиётга тадбиқ қилиниши: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент вилояти минтақавий филиали бўйича 28.07.2023 йилдаги № 42 хамда Академик Ё.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказида 30.12.2021 йилдаги №219 жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Шифокорларнинг гликирланган гемоглобин траекториялари ва унинг мақсадли даражаларга эришишга таъсир кўрсатадиган турли хавф омиллари билан ўзаро муносабатлари тўғрисидаги билимларини ошириш; шунингдек, беморларда парҳезга амал қилиш ва гликемиянинг липид профили, беморларнинг СРО ва мия натрийуретик пептиди билан боғлиқ постпрандиал даража параметрлари устидан ўз вақтида назорат ўрнатиш бўйича билимларини ошириш. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагича ифодаланади: қон отиш фракцияси сақланган, ҚД 2 билан кечадиган ЮИК беморларида инкретинлар ёрдамида  гликирланган гемоглобиннинг мақсадли даражаларига эришиш касалликнинг узоқ муддатли ремиссияси ҳамда юрак-қон томир асоратларининг камайишига олиб келади. Бу эса дори воситалари харид қилиш, лаборатория-инструментал тадқиқот усуллари ва текширувлар ўтказишда иштирок этадиган тор доирадаги мутахассислар консультациясига сарфланадиган харажатларни иқтисод қилади. Ўртача 700.000 сўм тежалади.  Хулоса: янги даволаш усулини амалиётга киритиш ҳар бир бемордан 700 минг сўмдан бюджет маблағларини тежашга имкон яратади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “ЮИК, ГК ва қандли диабетнинг 2-тури билан оғриган беморларда икки йиллик ўлим хавфини прогноз қилиш. DGU 18192 калькуляторидан фойдаланишни оптималлаштириш” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази томонидан 17.10.2022 йилда 151-ИК сонли  хат юборилган.
Иккинчи илмий янгилик моҳияти: тадқиқ қилинган белгиларнинг маълумотга бойлиги масаласини математик таҳлил ёрдамида ўрганиш уларнинг ЧҚ ОФ сақланган, ҚД 2-тури билан кечаётган ЮИК беморларида хавф-стратификациясига таъсир кўрсатиши бўйича юқори прогностик аҳамиятга эга эканини асослаб берди. Илмий янгилик аҳамияти нохуш ҳодисалар (миокард инфаркти, такроран шифохонага ётқизиш,  аорто-коронар шунтлаш, ўлим) ривожланишининг олдини олиш, ўтказилаётган базавий терапия самарадорлигини баҳолаш имкониятида ифодаланади. Қўйилган асосий ташхиснинг оғир оқибатларини бартараф қилиш бўйича эксперт усулидан фойдаланиш тавсия этилди (“ЮИК, ГК ва қандли диабетнинг 2-тури билан оғриган беморларда икки йиллик ўлим хавфини прогноз қилиш” DGU 18192. Сана 26.07.2022). Илмий янгиликни амалиётга тадбиқ қилиниши: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент вилояти минтақавий филиали бўйича 28.07.2023 йилдаги № 42 хамда Академик Ё.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказида 30.12.2021 йилдаги №219 жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётга жорий этилди. Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги қуйидагиларда ифодаланади: яратилган калькуляторни унинг юқори прогностик аҳамиятини инобатга олган ҳолда қўллашнинг муҳимлиги  ва самарадорлиги, ундан ОФ сақланган, ҚД 2-тури билан кечаётган ЮИК беморларида кузатувнинг турли даврларида фойдаланиш натижалари билан тасдиқланди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагича ифодаланади: беморларда кардиологик асоратлар ривожланишини прогнозлаш ва аниқлаш учун  умумлаштирилган ягона алгоритмдан фойдаланиш ортиқча ҳаракат ва ҳаражатларни қисқартиради. Лаборатория-инструментал ташхислаш алгоритмини қўллаш дори воситалардан мақсадсиз фойдаланишнинг бартараф этилиши ва стационарда ўтказиладиган ётоқ-кунларнинг қисқаришига олиб келади.  Беморнинг шифохонада ётадиган муддати қисқариши ҳам дори воситалар нархининг пасайишига сабаб бўлади. Шифохонада даволаниш муддатининг 10 кундан 8 кунгача қисқариши Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказида даволанаётган ҳар бир бемордан 1.260.000 сўмдан тежаш имконини беради. Хулоса: қон отиш фракцияси сақланган, ҚД 2-тури билан кечаётган ЮИК беморларида калькулятордан  юрак-қон томир асоратлари хавфини баҳолашда фойдаланиш, ҳар бир бемордан 1.260.000 сўмдан бюджет маблағларини иқтисод қилишга имкон яратади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “ЮИК, ГК ва қандли диабетнинг 2-тури билан оғриган беморларда икки йиллик ўлим хавфини прогноз қилиш. DGU 18192 калькуляторидан фойдаланишни оптималлаштириш” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази томонидан 17.10.2022 йилда 151-ИК сонли  хат юборилган.
Учинчи илмий янгилик моҳияти: HbA1c>8 даражасининг кўтарилиши натижасида нохуш ҳодисалар ривожланиши эхтимоли ҳам ошиши аниқланди, бу эса ОФ сақланган ва NT proBNР, СРО ва КФТҳ даражасининг юқорилиги ҳамда ҚД 2-тури билан кечаётган ЮИК беморларида чап қоринча диастолик дисфункцияси ва нохуш прогнознинг кучайиб бориши ҳал қилувчи ва мустақил предиктор сифатида кўрилади. Илмий инновация аҳамияти: илмий инновациянинг амалиётга тадбиқ этилиши ОФ сақланган, ҚД 2-тури билан кечаётган ЮИК беморларига тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини оширади, бу эса соғлиқни сақлаш тизимининг биринчи бўғинига бемор ҳолатининг оғирлашиши ва аҳволининг беқарорлашуви оқибатида шифохонага ётқизилиши эҳтимолини барвақт аниқлашда кўмаклашади “ЮИК, ГК ва қандли диабетнинг 2-тури билан оғриган беморларда икки йиллик ўлим хавфини прогноз қилиш. DGU 18192 калькуляторидан фойдаланишни оптималлаштириш”. Сана: 26.07.2022). Илмий янгиликни амалиётга тадбиқ қилиниши: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент вилояти минтақавий филиали бўйича 28.07.2023 йилдаги № 42 хамда Академик Ё.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказида 30.12.2021 йилдаги №219 жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётга жорий этилди. Илмий инновациянинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагича ифодаланади: ЮИК, ГК ва қандли диабет 2-тури билан оғриган беморларда касалликнинг клиник кечиши ва ўтказилган текширувлар натижасини инобатга олиб, нафақат метаболик профиль, балки диастолик функциялари бузилган беморларни аниқлаш учун чегаравий ҳисобланган жиҳатларни аниқлашга алоҳида эътибор қаратиш лозим, зеро, улар юрак етишмовчилиги шаклланишида муҳим аҳамият касб этади. Илмий инновацияларнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагича намоён бўлади: фракция сақланган, ҚД 2-тури билан кечаётган ЮИК беморларига инкретинлар тайинланганда HbA1c кўрсаткичларининг мақсадли даражасига эришиш нохуш прогностик йўл билан аниқланган метаболик маркерлар кўламининг пасайиши, шунингдек, диастолик функциянинг эрта бузилишлари  билан кечади, бу эса шифокорларнинг беморларни такроран йўқлаши ҳамда шифохонага ётқизишлар сонининг камайишига олиб келади. Илмий инновациянинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагича ифодаланади: яратилган усулни қўллаш ҳайдаш фракцияси сақланиб қолган, ҚД 2-тури билан кечаётган ЮИК беморларида йилига ўртача 3 млн 650 минг сўм тежашга имкон беради. Илмий инновациялардан кенг кўламда фойдаланиш: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлиги РИКИАТМ директори соғлиқни сақлаш Вазирлигига РИКИАТМ Тошкент минтақавий филиали томонидан соғлиқни сақлаш тизимининг бошқа муассасаларида “ЮИК, ГК ва қандли диабетнинг 2-тури билан оғриган беморларда икки йиллик ўлим хавфини прогноз қилиш. DGU 18192 калькуляторидан фойдаланишни оптималлаштириш” калькуляторидан фойдаланишни жорий қилиш тадбирлари ўтказишни топширди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “ЮИК, ГК ва қандли диабетнинг 2-тури билан оғриган беморларда икки йиллик ўлим хавфини прогноз қилиш. DGU 18192 калькуляторидан фойдаланишни оптималлаштириш” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази томонидан 17.10.2022 йилда 151-ИК сонли  хат юборилган.
Тўртинчи илмий янгилик моҳияти: биринчи марта ҚД 2-тури билан кечаётган, ОФ сақланиб қолган ва HbA1c даражаси назоратда бўлган, ДАБ аниқ назоратгага эга, липид алмашинуви бузилишлари (ТГ ва МИ) ҳамда диастолик функцияни тавсифлайдиган параметрларда метформинга нисбатан олганда позитив динамика кузатилган беморларда инкретинларнинг (ситаглиптин ва лираглутид) метаболик ва клиник самарадорлиги ўртасида боғлиқлик борлиги аниқланди. Илмий инновациянинг аҳамияти: инкретинлар синфига кирадиган препаратларни (ДПП-4-и ва ГЎП-а) оқилона танлаш мақсадида ЧҚ ОФ сақланган, ҚД 2-тури билан кечаётган ЮИК беморларини комплекс ташхислаш ёрдамида баҳолаш, нафақат базавий хусусиятлар, балки прогностик ёндашувларнинг белгиланган чегаравий жиҳатларини инобатга олиш тавсия қилинди. Илмий янгиликни амалиётга тадбиқ қилиниши: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент вилояти минтақавий филиали бўйича 28.07.2023 йилдаги № 42 хамда Академик Ё.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказида 30.12.2021 йилдаги №219 жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётга жорий этилди. Илмий инновациянинг ижтимоий самарадорлиги ўтказилган тадқиқот ва олинган натижаларнинг илмий аҳамияти, шунингдек, ЧҚ ОФ сақланган, ҚД 2-тури билан кечаётган ЮИК беморларини бошқариш самарадорлиги, дастурий маҳсулотдан фойдаланиш, инкретинлар синфига мансуб янги антигипергликемик воситалар, хусусан, ситаглиптин/метформин ва лираглутиднинг фиксацияланган дозаларини қўллаш орқали артериал босим, липид спектри кўрсаткичлари ва диастолик дисфункция параметларининг ижобий динамикасига эришилганида намоён бўлади. Илмий инновациянинг иқтисодий самарадорлиги ЧҚ ОФ сақланган, ҚД 2-тури билан кечаётган ЮИК беморларига инкретинларни (ситаглиптин ёки лираглутид) дифференциал тайинлашда ифодаланади ва бу HbA1c кўрсаткичларининг мақсадли даражаларига эришиш ва клиник ҳолатнинг яхшиланиши билангина чекланиб қолмай, касалликнинг нохуш кечишидан дарак берадиган муайян метаболик ва гемодинамик маркерларга ҳам ижобий таъсир кўрсатишида намоён бўлади. Яратилган калькулятор ёрдамида у ёки бу инкретинни оқилона танлаш бўйича берилган тавсиялар ўтказилаётган терапияни оптималлаштириш, пул маблағларини тежаш, хусусан, ҳар бир беморда 480.000 сўмдан иқтисод қилиш, уларнинг стационарда даволаниш муддатини 10 кундан 8 кунгача қисқартириш орқали 860.000 сўмдан тежаб қолишга имкон беради. Резюме: ЧҚ ОФ сақланган, ҚД 2-тури билан кечаётган ЮИК беморларида инкретин танлашда тавсия қилинган калькулятордан фойдаланишни оптималлаштириш ҳар бир бемордан ўртача 1 340 000 сўмдан тежаб қолишга имкон яратади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши “ЮИК, ГК ва қандли диабетнинг 2-тури билан оғриган беморларда икки йиллик ўлим хавфини прогноз қилиш. DGU 18192 калькуляторидан фойдаланишни оптималлаштириш” мавзусида илмий янгиликларни бошқа Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан 17.10.2022 йилдаги №151 ИК сонли хат юборилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish