Sayt test rejimida ishlamoqda

Кенжаев Сухроб Рашидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): « ST элевацияли ўткир коронар синдромда шифохонагача тромболизиснинг клиник ва гемодинамик самарадорлиги» 14.00.06 – Кардиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tib1159 Илмий раҳбар: Аляви Анис Лутфуллаевич тиббиёт фанлари доктори, профессор, академик. Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий–амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.64.01.
Расмий оппонентлар: Тулабоева Гавхар Миракбаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Алимов Дониёр Анварович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация  йўналиши: амалий  аҳамиятга  молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади: ST элевацияли миокард инфаркти билан оғриган беморларда шифохонагача тромболизиснинг касалликнинг клиник кечишига, чап қоринчанинг функционал кўрсаткичлари, тож томирларининг ҳолатига, ремоделланиш ва диастолик фаолиятига таъсирини баҳолаш орқали даволаш стратегияларини оптималлаштиришдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк маротаба, республикамизда ST сегмент элевацияли миокард инфаркти билан оғриган, миокард реперфузияси амалга оширилган беморларда шифохонагача тромболизиснинг чап қоринча миокарди ҳолатига таъсири исботланган;
ST элевацияли миокард инфаркти билан оғриган беморларда шифохонагача тромболитик терапиянинг касаллик клиник кечиши ва асоратланишига таъсири аниқланган;
клиник шароитда ST элевацияли миокард инфарктида ишемик посткондиционирланишнинг шифохонагача тромболизис натижаларига таъсири исботланган;
илк бор, ST элевацияли миокард инфаркти билан оғриган беморларда шифохонагача тромболизис қўллаш натижасида 3 ой давомида касаллик клиникаси ва чап қоринча фаолиятида ижобий динамика исботланган.
IV.    Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
«Бухоро давлат тиббиёт институти» эксперт кенгашининг 2023 йил 22 августдаги 23-Z/059 сон хулосасига кўра («Бухоро давлат тиббиёт институти» томонидан илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига 05.03.2021й., №1239 сонли хат юборилган):
илк маротаба, республикамизда ST сегмент элевацияли миокард инфаркти билан оғриган, миокард реперфузияси амалга оширилган беморларда шифохонагача тромболизиснинг чап қоринча миокарди ҳолатига таъсири исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: эрта шифохонагача тромболизис ёрдамида реперфузия миокард шикастланиш даражаси оғирлигини пасайтирган ва шу билан чап қоринча миокардининг оғир систолик дисфункцияси ривожланишига йўл қўймаган. Шифохонагача тромболитик терапияни  ST сегмент элевацияли миокард инфаркти билан оғриган беморларда қўллаш миокарднинг қайтарилмас ўзгаришлар (миокард некрози) ривожланишини ва ЧҚ систолик дисфункциясини олдини олган. Қисқа вақт оралиғида қайта тикланган миокард перфузияси некроз ўчоқларни кичрайишига олиб келган. ST сегмент элевацияли миокард инфаркти билан оғриган, миокард реперфузияси амалга оширилган беморларда чап қоринча миокарди ҳолатига шифохонагача тромболизиснинг таъсирини аниқлаш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали буйича буйруқ (01.05.2021й.; №25), Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиали бўйича буйруқ (01.05.2021й.; №22) ҳамда Бухоро вилоят Ромитан туман суб  филиали бўйича буйруғи (25.05.2021й.; №12) билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: миокард инфарктида эрта шифохонагача тромболизисни қўллаш орқали  миокард асинэргик ва некроз ўчоқлари кам кузатилди. Шифохонагача тромболитик терапияни қўллашда миокард инфарктининг абортив шаклларининг ривожланиши кўпроқ кузатилди (1 ва 2-гуруҳларда мос равишда 5,5% га нисбатан 4,6%). Шифохонагча тромболитик терапиядан кейин миокард инфаркти билан оғрган беморларнинг жонлантириш бўлимига ўрин кунларини камайтирди. Шифохонагача тромболизиснинг ST сегмент элевацияли миокард инфаркти бўлган беморларда клиник самарадорлиги, даволаш тактикасини танлаш ва динамикада баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: “ST элевацияли ўткир коронар синдромда шифохонагача тромболизиснинг клиник ва гемодинамик самарадорлиги” мавзусидаги услубий қўлланманинг жорий килинишини хисобига 1 нафар бемор учун 440 000 сўм иқтисод килинган. Хулоса: ҳар бир бемор  шифохонада даволаш кунларини 2,0 кунга қисқартирган. Шифохонада бир кунлик даволаш 220000 сўмга тўғри келишини хисобга олсак, ҳар бир бемор учун иқтисод ўртача бюджет маблағларини 440000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “ST элевацияли ўткир коронар синдромда шифохонагача тромболизиснинг клиник ва гемодинамик самарадорлиги” мавзусида илмий янгиликларни  бошка соғлиқни сақлаш муассаларига жорий этиш буйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро Давлат Тиббиёт институти илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори томонидан 2021йил 05 мартдаги 1239 -сон хат юборилган.
ST элевацияли миокард инфаркти билан оғриган беморларда шифохонагача тромболитик терапиянинг касаллик клиник кечиши ва асоратланишига таъсири аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: ST элевацияли миокард инфаркти билан оғриган, миокард реперфузияси амалга оширилган беморларда шифохонагача тромболизиснинг касалликнинг клиник кечишига таъсирини аниқлаш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали буйича буйруқ (01.05.2021й.; №25), Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиали бўйича буйруқ (01.05.2021й.; №22) ҳамда Бухоро вилоят Ромитан туман суб  филиали бўйича буйруғи (25.05.2021й.; №12) билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ST элевацияли миокард инфаркти бўлган беморларни даволашнинг замонавий тенденциялари касалликни клиник кечишини, ҳётга хавф соладиган миокард инфарктининг эрта асоратларини кузатилишини камайтиради. Асоратларнинг частотасини камайтириш орқали беморларни ўткир миокард инфарктидан  кейинги реабилитация тез амалга ошади ва фаол ижтимоий ва меҳнат фаолиятига қайтаради. Беморларнинг хаёт сифатини яхшиланишига эришилди.  Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: эрта реперфузия ҳисобидан асоратларнинг частотасини камайтириш орқали беморларни ўткир миокард инфарктидан  кейинги реабилитация тез амалга ошиши ҳисобига 1 нафар беморнинг шифохонадаги даври учун иқтисодий курсаткич:  беморнинг шифохонада қолиш муддатини 12,2 кундан 8,2 кунга (4 кунга) қисқартиртириб, 1 нафар бемор учун 800000 сўм иқтисод қилинган, шифохонада 1 кун даволаниш РШТЁИМ Бухоро филиали прейскурантига кўра 200000 сўмни ташкил қилади). Хулоса: Кейинги реабилитация даврида ҳар бир беморлар  шифохонада даволаш кунларини 4,0 кунга қисқартирди. Шифохонада бир кунлик даволаш 200000 сўмга тўғри келишини хисобга олсак, хар бир бемор учун иқтисод ўртача бюджет маблағларини 800000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиши: “ST элевацияли ўткир коронар синдромда шифохонагача тромболизиснинг клиник ва гемодинамик самарадорлиги” мавзусида илмий янгиликларни  бошқа соғлиқни сақлаш муассаларига жорий этиш буйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори томонидан 2021й 05 мартдаги 1239 -сон хат юборилган.
клиник шароитда ST элевацияли миокард инфарктида ишемик посткондиционирланишнинг шифохонагача тромболизис натижаларига таъсири исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: ST сегмент элевацияли миокард инфарктида тез тиббий ёрдам  машинасида шифохонагача тромболизис вақтида манжета ёрдамида дистант ишемик посткондиционирланишнинг таъсирини, самарадорлиги таққослама иккита гуруҳга бўлинган ҳолда ўрганиш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали буйича буйруқ (01.05.2021й.; №25), Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиали бўйича буйруқ (01.05.2021й.; №22) ҳамда Бухоро вилоят Ромитан туман суб  филиали бўйича буйруғи (25.05.2021й.; №12) билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: шифохонагача тромболитик терапияни  вақтида манжета ёрдамида дистант ишемик посткондиционирланиш механизмларини фаоллаштириш хаётга хавф соладиган аритмияларни (қоринчалар фибрилляцияси ва турғун қоринчалар тахикардияси) ривожланишининг олдини олиш чораларини белгилайди. Реперфузия давридаги миокарднинг реперфузион шикастланишни камайтирадиган препаратлар сарфини камайтиради. Беморлар ахволини тезрок стабиллашувига имкон яратди. Миокард инфаркти рецидиви ва  шифохонада ўлим кўрсаткичи камайтирди.  Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: шифохонагача тромболитик терапияни вақтида манжета ёрдамида дистант ишемик посткондиционирланиш механизмларини фаоллаштириш ҳисобида давлолаш харажатларининг куйидагича иқтисод бўлишига олиб келди,  1 нафар бемор учун 220.000 сўм иқтисод қилинган (тажрибага кўра койка куни 1,0 кунга камайган)  Тадқиқот натижалари 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 440.000 сўмдан 220.000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган, дори- дармонлар харажати – 120.000 сўм (умумий иқтисодий самарадорлик 1 нафар бемор учун 340. 000 сўм ташкил қилди). Тадқиқотда шифохонадаа тромболитик терапияни  қўланилган гуруҳда 1 нафар беморга рецидив миокард инфаркти кузатилди, шифохонгача реперфузия қилинган гуруҳда эса қайд  кузатилмади. Шу ҳисобдан 1 нафар бемор учун (шифохонада бир кунлик даволаш 220.000 сўмга тўғри келишини хисобга олсак) 2.200.000 сўм иқтисод қилинган. Хулоса: ҳар бир беморлар  шифохонада даволаш кунларини 1,0 кунга қисқартирган. Шифохонада бир кунлик даволаш 220.000 сўмга, дори- дармонлар харажати – 120. 000 сўмга ва рецидив миокард инфаркти  учун 2.200.000 сўмга  тўғри келишини  хисобга олсак, хар бир бемор учун иқтисод ўртача бюджет маблағларини 2.540.000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиши: “ST элевацияли ўткир кроронар синдромда шифохонагача тромболизиснинг клиник ва гемодинамик самарадорлиги” мавзусида илмий янгиликларни  бошка соғлиқни сақлаш муассаларига жорий этиш буйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро Давлат Тиббиёт институти илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори томонидан 2021й 05 мартдаги 1239 -сон хат юборилган.
илк бор, ST сегмент элевацияли миокард инфаркти билан оғриган шифохонагача тромболизис қўллаш натижасида касалликнинг клиникасининг ва чап қоринча фаолиятини динамикаси 3 ой давомида кузатилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: шифохонагача тромболизиснинг клиник, прогностик ўрни ва даволаш тамойилларини такомиллаштириш бўйича ишлар натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига кенг фойдаланиш шифохонагача тромболитик терапия миокард шикастланишининг оғирлигини пасайтиради ва чап қоринча систолик дисфункцияси ривожланишига йўл қўймайди. ST сегмент кўтарилган миокард инфаркти билан оғриган беморларда шифохонагача тромболизис қўллаш натижасида касалликнинг клиникасининг ва чап қоринча фаолиятини динамикаси уч ой давомида яхшиланиши кузатилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали буйича буйруқ (01.05.2021й.; №25), Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиали бўйича буйруқ (01.05.2021й.; №22) ҳамда Бухоро вилоят Ромитан туман суб  филиали бўйича буйруғи (25.05.2021й.; №12) билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: эрта шифохонагача тромболитик терапия  чап қоринчанинг глобал ва регионар систолик фаолиятининг кўрсаткичларининг шифохонада тромболитик терапия олганларга нисбатан сақланганлиги ҳисобидан,  беморларда уч ой давомида қайта госпитализация кам кузатилди. Турғун зўриқиш стенокардияси ва қайта миокард инфаркти  кузатилиши камайди. Уч ой кузатув давомида чап қоринчанинг систолик ва диастолик фаолиятининг яхшиланишига, хамда ремоделланиш кўрсаткиларига (чап қоринча охирги диастолик ҳажми, чап қоринча мокард оғирлик индекси, сфериклик индекси ва бошқаларга) ижобий таъсир қилиши ортидан сурункали юрак етишмовчилиги оғир снифлари камроқ кузатилди. Меҳнатга лаёкатсизлик кунлари ва ногиронлик  камайишига эришилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: “ST элевацияли ўткир кроронар синдромда шифохонагача тромболизиснинг клиник ва гемодинамик самарадорлиги” мавзуси жорий килинишини хисобига уч ой кузатув давомида шифохонагача тромболизис ўтказилган беморларда қайта госпитализация – 1 нафар бемор , қайта миокард инфаркти  - 1 нафар беморга кузатилди. Шифохонада троболитик терапия бажарилганлар гуруҳида эса уч ой мобайнида қайта госпитализация – 2 нафар беморга, қайта миокард инфаркти  - 2 нафар беморга  кузатилди. Шу ҳисобдан 1 нафар бемор учун (шифохонада бир кунлик даволаш 220.000 сўмга тўғри келишини хисобга олсак) 4 400 000 сўм иқтисод қилинган. Шифохонагача троболитик терапия ўтказилган беморларда эрта ва кечки миокард инфарктини асоратлари кам кузатилиши хисобидан меҳнатга лаёқатсизлик кунларининг ўртача 8 кунга камайишига олиб келди ва 1 нафар бемор учун минимал базавий ойлик ҳисобидан 2 640 000 сўм иқтисод қилинган. Хулоса: “ST элевацияли ўткир кроронар синдромда шифохонагача тромболизиснинг клиник ва гемодинамик самарадорлиги” мавзуси жорий килиниши бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 7 040 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиши: “ST элевацияли ўткир кроронар синдромда шифохонагача тромболизиснинг клиник ва гемодинамик самарадорлиги” мавзусида илмий янгиликларни  бошқа соғлиқни сақлаш муассаларига жорий этиш буйича Соқликни сақлаш вазирлигига Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро Давлат Тиббиёт институти илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори томонидан 2021й 05 мартдаги 1239 -сон хат юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish