Sayt test rejimida ishlamoqda

Бахромова Иродахон Алишер қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Графицимон углерод нитриди асосидаги фотокатализаторларнинг физик-кимёвий хоссалари», 02.00.04-Физик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.2PhD/К485.
Илмий раҳбар: Каттаев Нуритдин Тўраевич, кимё фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.К.01.03.
Расмий оппонентлар: Кадирова Зуҳра Чингизовна, кимё фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Улуғбек Абдулҳамидович, кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: графицимон углерод нитридининг кислород ва олтингугурт билан допирланган янги аллотропик шаклларини синтез қилиш ва уларнинг физик-кимёвий ҳамда фотокаталитик хоссаларини тадқиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
термик поликонденсация усулида илк бор графицимон углерод нитридининг кислород ва олтингугурт допирланган янги аллотропик шакллари синтез қилинган;
фотокатализаторларнинг структуравий морфологияси ғоваксимон агломератлардан иборат бўлиб, О-г-C2Н3 ва С-г-C2Н3 кристаллитларининг ўлчамлари мос равишда 3-18 ва 12-65 нм га тенг эканлиги аниқланган;
электрон тузулишни оптик усулда ўрганиш воситасида О-г-C3Н4, О-г-C2Н3 ва С-г-C2Н3 фотокатализаторларнинг таъқиқланган соҳа кенгликлари мос равишда 2.68, 2.64 ва 2.64 эВ га тенглиги аниқланган, бу орқали эса уларнинг ярим ўтказгич табиатига эга эканлиги асосланган;
янги фотокатализаторларнинг родамин Б ва метилен кўкига нисбатан фотокаталитик фаоллиги аниқланиб, уларнинг қуёш нури таъсирида фаолроқлиги аниқланган. Бунда энг юқори фаолликни О-г-C2Н3 намойиш этиб, у 120 дақиқа ичида родамин Б ва метилен кўкини 97% гача парчалаган;
метилен кўки, Родамин Б ва амоксициллиннинг янги фотокатализаторлар иштирокидаги фотокаталитик парчаланишинг кинетик қонуниятлари аниқланган. О-г-C3Н4, О-г-C2Н3 ва С-г-C2Н3 фотокатализаторлари иштирокида метилен коʻк ва родамин Б нинг фотодеструксияси биринчи тартибли реакциянинг кинетик моделига мос келиши коʻрсатилган;
О-г-C2Н3 иштирокидаги қуёш нури таъсиридаги родамин Б нинг фотокаталитик деструксиясининг бир нечта оралиқ босқичлари, қуйи молекуляр бирикмалар, CО2 ва Ҳ2О нинг ҳосил бўлиши билан якунланувчи механизми таклиф қилинган;
хромото-масс спектрлари натижалари асосида О-г-C2Н3 янги фотокатализатор иштирокидаги қуёш нури таъсиридаги амоксициллин антибиотиги фотокаталитик деградациясининг СО2, Ҳ2С, Н2О ва НҲ3 қуйи молекуляр бирикмаларининг ҳосил бўлиши билан якунланувчи механизми таклиф қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кислород ҳамда олтингугурт допирланган графицимон углерод нитридларининг синтези бўйича олинган натижалар асосида:
янги графицимон углерод нитридлари “Бўстон мега текстил” МЧЖда амалиётга жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2023 йил 7 апрелдаги 01/18-2-955 маълумотномаси). Натижада синтез қилинган фотокатализаторлар иштирокида оқава сувлар таркибидаги органик ифлослантирувчиларни фотокаталитик парчалаш бўйича ижобий амалий натижалар олинган;
янги реагентларни олиш мақсадида, фотокаталитик ва ярим ўтказгич хоссалари яхшиланган наноўлчамли графицимон углерод нитридларини синтез қилиш усули А-ФА-2019-37 «Қўнғирот сода заводи чиқиндилари асосида қум ва тузли тупроқлар бўронларини олдини олувчи янги авлод реагентларини яратиш» деб номланган амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2023 йил 8 июндаги 4/1255-1258-сон маълумотномаси). Натижада реагентларнинг таркиби ва структурасини, шунингдек турли табиатли прекурсорларни танлаш орқали уларнинг физик-кимёвий хоссаларини бошқариш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish