Sayt test rejimida ishlamoqda

Хакимов Насрулла Сабировичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисосликлар шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жигар касалликларини профилактикасининг илғор технологияларини асослаш ва халқ табобати усулида даволашни оптималлаштириш”, 14.00.43 – Профилактик тиббиёт, 14.00.41 – Халқ табобати
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.DSc/Tib884.
Илмий маслаҳатчилар: Мамасолиев Нематжон Солиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Асқаров Иброҳим Раҳмонович,  кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти ҳузуридаги DSc 04/30/12/2019.Tib.95.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Фозилов Абдуқаххор Вохидович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Юсупова Шахноза Қодиржоновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Обиджон Шахабидинович, кимё фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жигар касалликларини даволаш ва олдини олиш хусусиятига эга бўлган, таркибида биологик фаол антибиотиклар сақлаган, табиий озиқ-овқат қўшилмалари таркибини асослаш, ҳамда мазкур касалликлар профилактикасининг халқ табобати билан уйғунлашган усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гепатит касаллигига қарши курашувчи компонентлар сақлаган маҳаллий доривор ўсимликлар асосида “Аскальций”, “Шифои Марҳабохон” ва “Асшифо” номли янги табиий дамламаларнинг оптимал таркиби асосланган, ҳамда уларни ташувчи қон ҳужайралари орқали зарарланган жигар тўқималарига фитотерапевтик таъсири халқ табобати билан уйғунлаштирган ҳолда исботланган;
“Шифои Марҳабохон” ва “Асшифо” янги дамламалари таркибидаги авенацин, кверцетин, аментофлавон табиий доривор флавоноидлари, жигар ҳужайраларида оқсил биосинтезини кучайтириш орқали, соғлом гепатоцит ҳужайраларини кўпайтириши ва янги жигар тўқималарини ҳосил қилиши   аниқланган;
жигар касалликлари профилактикасида “Асшифо” янги табиий дамламасининг антиоксидант, антирадикал компонентлари, бемор қони таркибидаги гепатит касаллигини келтириб чиқарувчи токсик билирубинларни парчалаб, зарарсизлантириши исботланган;
табиий антибиотиклар сақлаган доривор ўсимликлардан иборат янги дамламалар таркибида жигардаги гепатит вируси нуклетидларини ингибирлаш хусусиятига эга бўлган табиий полифеноллар фитокомпозицияси мавжудлиги туфайли, мазкур касалликнинг ҳатар омиллари ва асоратларини фитотерапевтик олдини олиш мумкинлиги исботланган;
сурункали гепатит касаллигининг дастлабки босичида максимал дозада қўлланилган “Шифои Марҳабохон” ва “Асшифо” дамламаларидаги гепатопротектор розмарицин ва карвакрол доривор бирикмалар, вирусли ҳужайралардаги нуклеотидларни парчалаш орқали, жигар церрозини олдини олиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жигар касалликларини даволаш ва олдини олиш хусусиятига эга бўлган табиий озиқ-овқат қўшилмалари ишлаб чиқиш, ҳамда мазкур касалликлар профилактикаси усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
гепатит касаллигига қарши курашувчи компонентлар сақлаган маҳаллий доривор гиёҳлар асосида “Аскальций”, “Шифои Марҳабохон” ва “Асшифо” номли янги табиий дамламаларнинг асосланган оптимал таркиби, технологик йўриқнома ва техник шарт Ўзбекистон Табобат Академияси раёсатининг 2020 йил 12 февралдаги 2020-02-сон қарори  билан тасдиқланиб (TИ23424257-01:2020; TУ23424257-01:2020), Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятидаги кўп тармоқли тиббиёт муассасалари амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 3 сентябрьдаги 06.8/1244 сон маълумотномаси, Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2023 йил 31 августдаги 06/22 – сон, 2023 йил 31 майдаги 6i-13/x-сонли хулосалари). Натижада, жигар касалликлари тарқалишини олдини олишни халқ табобати билан уйғунлигига кўра такомиллаштириш ҳамда касалликка чалинган беморлар қонидаги билирубин миқдори синтетик воситаларга нисбатан 5-6 баробарга камайтириш имконини берган;
“Шифои Марҳабохон”, “Аскальций” ва “Асшифо” янги дамламалари таркибидаги авенацин, кверцетин, аментофлавон табиий доривор флавоноидлари, жигар ҳужайраларида оқсил биосинтезини кучайтириш орқали, соғлом гепатоцит ҳужайраларини кўпайтириши ва янги жигар тўқималарини ҳосил қилиши бўйича асослов Ўзбекистон Табобат Академиясининг 2020 йил 12 февралдаги 2020-02-сон қарори билан рецепт ва ташкилот стандарти тасдиқланиб, Наманган вилоятидаги кўп тармоқли тиббиёт муассасалари амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 0008400-сон, 2020 йил 3 сентябрьдаги 06.8/1244-сон, 2020 йил 2 октябрьдаги 06-8/1447-сон маълумотномалари). Натижада, таркибида кучли табиий антибиотиклар сақлаган маҳаллий ўсимликлар асосида озиқ-овқат қўшилмалари ишлаб чиқариш асосида замонавий тиббиёт ва халқ табобати уйғунлигига кўра даволаш самарадорлигини оширишнга имкон берган;
жигар касалликлари профилактикасида “Асшифо” янги табиий дамламасининг антиоксидант, антирадикал компонентлари, бемор қони таркибидаги гепатит касаллигини келтириб чиқарувчи токсик билирубинларни парчалаб, зарарсизлантириши бўйича асослов Ўзбекистон Табобат Академияси раёсатининг 2020 йил 12 февралдаги 2020-02-сон қарори билан тасдиқланиб, Андижон ва Фарғона вилоятидаги оилавий поликлиникалар амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 3 сентябрьдаги 06.8/1244 сон маълумотномаси, Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2023 йил 31 августдаги 06/22 – сон, 2023 йил 31 майдаги 6i-13/x-сонли хулосалари). Натижада, халқ табобати ва замонавий тиббиёт уйғунлиги асосида катта ёшдаги аҳоли орасида сурункали гепатит касаллигини дастлабки босқичида олдини олиш ва даволаш имконини берган;
табиий антибиотиклар сақлаган доривор ўсимликлардан иборат янги дамламалар таркибида жигардаги гепатит вируси нуклетидларини ингибирлаш хусусиятига эга бўлган полифеноллар фитокомпозицияси мавжудлиги туфайли ҳатар омиллари ва асоратларни олдини олиш бўйича асослов Ўзбекистон Табобат Академияси раёсатининг 2020 йил 12 февралдаги 2020-02-сон қарори билан тасдиқланиб, Андижон вилоятидаги оилавий поликлиникалар амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 000840-сон хулосаси,  2020 йил 3 сентябрьдаги 06.8/1244-сон маълумотномаси). Натижада, халқ табобати ва профилактик тиббиёт уйғунлиги асосида касалликка чалинган ўрта ва катта ёшли аҳоли орасида кучли асорат ҳисобланган жигар церрозини юзага келиши 2-3 баробарга камайган;
 сурункали гепатит касаллигининг дастлабки босичида максимал дозада қўлланилган “Шифои Марҳабохон” ва “Асшифо” дамламаларидаги гепатопротектор розмарицин ва карвакрол доривор бирикмалар, вирусли ҳужайралардаги нуклеотидларни парчалаши бўйича асослов Ўзбекистон Табобат Академияси раёсатининг 2020 йил 12 февралдаги 2020-02-сон қарори билан тасдиқланиб, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятидаги оилавий поликлиникалар амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий Сертификатлаш тизиминиг 2021 йил 24 майдаги UZ.SMT.01.378.70229385-сон мувофиқлик сертификати, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 3 сентябрдаги 06.8/1244-сон маълумотномаси). Натижада, халқ табобати ва замонавий профилактик тиббиёт уйғунлиги асосида беморларнинг жигар тўқималари янгиланишини 3 баробарга ошириб, асоратларни камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish