Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзарахмонова Шахноза Мирзаахмадовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мактаб ва олий таълимнинг ўзаро ҳамкорлигида ўқувчиларни дуал таълим асосида касб-ҳунарга йўналтириб ўқитиш технологияси”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлариа).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Пед4000.
 Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Химматалиев Дўстназар Омонович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Ботирова Шаҳло Исомиддиновна, педагогика фанлари доктори, профессор; Артикова Муҳайё Ботиралиевна, педагогика фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади касб-ҳунар мактаблари ва олий таълимнинг дуал тизимида ўқувчиларнинг касбий компетенсияларини шакллантириш технологияларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
касб-ҳунар мактаблари ва олий таълим дуал тизимида таълим олувчиларда касбий компетенсияларни шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитлари касбий тайёргарликнинг билимга асосланган танлов, мақсадли амалий тажриба  тамойилларини шахсий мониторингга йўналтирилган ўқув муҳитига интегративликда киритиш асосида аниқлаштирилган;
 касб-ҳунар мактаблари ва олий таълим дуал тизимида ўқувчиларнинг касбий компетенсияларини шакллантириш модели синергетик таъсирни таъминлаш, ҳамкорликнинг даврий мониторинг каби таълимий функсияларга касбий ўз-ўзини англаш жараёнида индивидуаллик хусусиятларига кўра устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
касб-ҳунар мактаблари ва олий таълим дуал тизимида ўқувчиларнинг касбий компетенсияларини шакллантириш технологияси касбий ҳаракатларни мустақил бажаришга мотивацияловчи тажриба машқларини ўзаро таъсир воситасида  академик жараёнда шахсий йўналган вариативликда қўллаш асосида такомиллаштирилган;
касб-ҳунар мактаблари ўқувчиларида касбий компитенсияларнинг шаклланганлигини баҳолаш мезонлари касбий ўз-ўзини ривожлантиришнинг ахборот билан ишлаш, касбий фаолиятни моделлаштиришга ўргатувчи иш турларини дуал ўқитиш жараёнида дифференциалликда қўллаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Касб-ҳунар мактаблари ва олий таълимнинг дуал тизимида ўқувчиларнинг касбий компетенсияларини шакллантириш технологияси юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
касб-ҳунар мактаблари ва олий таълимнинг дуал тизимида ўқувчиларнинг касбий компетенсияларини шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитлари ижтимоий ва шахсий аҳамиятга эга касбий муаммоларни ҳал қилиш, келажакдаги касбни танлашга оид қарорларни қабул қилиш, қизиқиш ва мотивларни шакллантириш ҳамда мобилли услубий таъминотни такомиллаштириш асосида таъминлашга доир таклифлар “Касб-ҳунарга йўналтириш асослари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва иновациялар вазирлигининг 2023- йил 17-июлдаги 314-192-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган ўқув қўлланма касб-ҳунар мактаблари ўқувчиларининг касбий компетенсияларини шакллантиришга хизмат қилган;
касб-ҳунар мактаблари ва олий таълим дуал тизимида ўқувчиларнинг касбий компетенсияларини шакллантириш модели синергетик таъсирни таъминлаш, ҳамкорликнинг даврий мониторинг каби таълимий функсияларга касбий ўз-ўзини англаш жараёнида индивидуаллик хусусиятларига кўра устуворлик бериш асосида такомиллаштирилганлигига оид таклифлар “Талабаларда ассертив хулқни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари” номли илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва иновациялар вазирлигининг 2023-йил 11-июлдаги 03-1755-1752-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган технологик модел касб-ҳунар мактаблари ўқувчиларининг касбий тайёргарлигини ривожлантиришга хизмат қилган;
касб-ҳунар мактаблари ва олий таълимнинг ўзаро ҳамкорлигида ўқувчиларни дуал таълим асосида касбий компетенсиясини шакллантириш технологиясини такомиллаштириш, профессионал таълим муассасалари ўқувчиларининг касбий ўзини ўзи ривожлантиришнинг асосий компонентлари мазмунига мувофиқ, мотивацион-қадриятли, ҳиссий-эмоционал, ахборотли-когнитив, мувофиқлик, жараёний-фаолиятли мезонларини такомиллаштиришга оид таклифлардан “Касб-ҳунарга йўналтириш асослари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва иновациялар вазирлигининг 2023- йил 17-июлдаги 314-192-сон маълумотномаси).  Натижада ишлаб чиқилган технология ва баҳолаш мезонлари ўқувчиларнинг касбий компетенсиясини, таълим сифатини ва педагогик тажриба-синов ишлари самарадорлигини оширишига хизмат қилган;
касб-ҳунар мактаблари ўқувчиларида касбий компитенсияларнинг шаклланганлигини баҳолаш мезонлари касбий ўз-ўзини ривожлантиришнинг ахборот билан ишлаш, касбий фаолиятни моделлаштиришга ўргатувчи иш турларини дуал ўқитиш жараёнида дифференциалликда қўллаш асосида такомиллаштирилганлигига оид таклифлар “Талабаларда ассертив хулқни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари” номли илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва иновациялар вазирлигининг 2023-йил 11-июлдаги 03-1755-1752-сон маълумотномаси). Натижада мактаб ва олий таълимнинг ўзаро ҳамкорлигида ўқувчиларни дуал таълим асосида касбга йўналтириб ўқитишнинг педагогик шарт-шароитлари ижтимоий ва шахсий аҳамиятга эга касбий муаммоларни ҳал қилиш, келажакдаги касбни танлашга оид қарорларни қабул қилиш, қизиқиш ва мотивларни шакллантириш ҳамда мобилли услубий таъминотни такомиллаштириш асосида таъминлашга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish