Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахрарова Азизахон Нигмановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон ССРда хотин-қизларнинг қатағон қилиниши (1920–1950-йиллар)”, 07.00.01.- Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.1.PhD/Tar847.
Илмий маслаҳатчи: Ҳасанов Бахтиёр Ваҳапович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, ДСc.03/30.12.2019.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Ишанходжаева Замира Райимовна, тарих фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Музробжон Абдуллаевич, тарих фанлари доктори.
Етакчи ташкилот номи: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 1920-1950-йилларда Ўзбекистонда хотин-қизларнинг қатағон қилиниши тарихини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
совет ҳокимиятининг дастлабки йилларидан аёлларни “озодликка чиқариш” ва “эркаклар билан тенг ҳуқуқли қилиш” шиори остида ижтимоий ўзгартиришлар киритилиб, аёлларнинг эркаклар билан тенг ҳуқуқлилиги эълон қилинса-да, амалда уларнинг тенгсизлиги сақланиб қолганлиги, сиёсий ва ҳуқуқий онгини шакллантирмасликка қаратилган сиёсат оқибатида маҳаллий миллат аёллари миллий ўзликни англашда зарур бўлган эҳтиёжларнинг уйғонишига йўл қўйилмаганлиги аниқланган;
1937-йилда зиёли аёлларга нисбатан аксилшўровий миллатчилик фаолияти, аксилинқилобий миллатчилар билан яқин муносабатда бўлиш ва аксилинқилобий тарғибот, айғоқчилик каби сохта айбловлар қўйилиб, қамоққа олинган аёлларнинг аксарияти ушбу сохта айбловлар билан давлат ишларидан четлаштирилиб, ички ва ташқи сургунда юришга мажбур бўлганлиги асосланган;
1938–1939-йилларда собиқ СССРда аёллар ва ёш болаларни ватан хоинининг оила аъзоси сифатида лагерларга жўнатилиши натижасида жамиятда ижтимоий соҳаҳинг оғирлашишига олиб келганлиги далилланган;
турмуш ўртоғининг “аксилинқилобий” фаолиятини совет ҳукумати органларидан яширгани учун жиноий жавобгарликка тортилган аёлларнинг аксарияти олий маълумотли, юқори илмий салоҳиятга эга, етакчи илмий-тадқиқот муассасалари ходимлари бўлганлиги ва бу эса кейинчалик ушбу соҳаларда маҳаллий аёл кадрларнинг камайиб кетишига олиб келганлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ўзбекистон ССРда хотин-қизларнинг қатағон қилиниши (1920–1950-йиллар)” муаммосини тадқиқ этиш давомида олинган натижалар асосида:
совет ҳокимиятининг дастлабки йилларидан аёлларни “озодликка чиқариш” ва “эркаклар билан тенг ҳуқуқли қилиш” шиори остида ижтимоий ўзгартиришлар киритилиб, аёлларнинг эркаклар билан тенг ҳуқуқлилиги эълон қилинса-да, амалда уларнинг тенгсизлиги сақланиб қолганлиги, сиёсий ва ҳуқуқий онгини шакллантирмасликка қаратилган сиёсат оқибатида маҳаллий миллат аёллари миллий ўзликни англашда зарур бўлган эҳтиёжларнинг уйғонишига йўл қўйилмаганлиги ҳамда 1937-йилда зиёли аёлларга нисбатан аксилшўровий миллатчилик фаолияти, аксилинқилобий миллатчилар билан яқин муносабатда бўлиш ва аксилинқилобий тарғибот, айғоқчилик каби сохта айбловлар қўйилиб, қамоққа олинган аёлларнинг аксарияти ушбу сохта айбловлар билан давлат ишларидан четлаштирилиб, ички ва ташқи сургунда юришга мажбур бўлганлиги асосланганлигига оид натижалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейининг “Хотин-қизларни қатағон қилиниши” номли экспозициясини шакллантириш ва бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейининг 2023-йил 8-февралдаги 56-сон маълумотномаси). Тақдим этилган илмий натижалар музей экспозицияларини мазмунан бойитишга хизмат қилган;
1938–1939-йилларда собиқ СССРда аёллар ва ёш болаларни ватан хоинининг оила аъзоси сифатида лагерларга жўнатилиши натижасида жамиятда ижтимоий соҳаҳинг оғирлашишига олиб келганлиги ҳамда турмуш ўртоғининг “аксилинқилобий” фаолиятини совет ҳукумати органларидан яширгани учун жиноий жавобгарликка тортилган аёлларнинг аксарияти олий маълумотли, юқори илмий салоҳиятга эга, етакчи илмий-тадқиқот муассасалари ходимлари бўлганлиги ва бу эса кейинчалик ушбу соҳаларда маҳаллий аёл кадрларнинг камайиб кетишига олиб келганлиги асосланганлиги бўйича натижалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Миллатимиз фидойилари” кўрсатуви сценарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2023-йил 13-февралдаги 02-28-226-сон маълумотномаси). Олинган натижалар телетомошабинларнинг 1937-йилларда зиёли аёлларга нисбатан олиб борилган қатағонлик сиёсати бўйича тасаввурларини бойитишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish