Sayt test rejimida ishlamoqda

Тошбоева Робия Собировнанинг
докторлик диссертация (DSc) ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Ўзбекистонда табиий ресурслар тў ғрисидаги кадастр маълумотларини  шакллантириш ва қўллашни ҳуқуқий таъминлаш механизмини такомиллаштириш, 12.00.06 – Табиий ресурслар ҳуқуқи. Аграр ҳуқуқ. Экологик ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2. DSc/Yu166.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Холмўминов Жуманазар Тоштемирович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01.
Расмий оппонентлар: Жўраев Юлдош Очилович, юридик фанлар доктори, профессор; Усмонов Мухаммади Бахритдинович, юридик фанлар доктори, профессор доцент; Нурматов Мирголиб Мирзаевич, юридик фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади табиий ресурслар тўғрисидаги кадастр маълумотларини тўплаш, қайта ишлаш ва сақлаш механизмини такомиллаштиришнинг илмий, амалий ва ҳуқуқий муаммоларини очиб бериш, ушбу соҳадаги қонунчилик базаси сифатини янада ошириш бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
табиий ресурслар тўғрисидаги кадастр маълумотларини шакллантириш ва қўллашни ҳуқуқий таъминлаш механизми экологик кадастр қонунчилигини қўллаш стандартларида мустаҳкамланган тартиблар, нормалар, муассасалар, ҳодисалар, шартлар, қоидалар тизими эканлиги асосланган;
кадастр органларининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларидан чинакам мустақиллигини таъминлаш мақсадида Кадастр агентлигининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга “нейтрал” идоравий боғланиши зарурлиги асосланган;
табиий ресурслар тўғрисидаги кадастр маълумотларини шакллантиришда, юзага келиши мумкин бўлган хавфларни суғурталашни ҳисобга олган ҳолда, экологик сунъий интеллектдан фойдаланишни ҳуқуқий тартибга солишнинг объектив зарурлиги исботланган;
маъмурий жавобгарлик қўлланилгандан кейин кадастр органларининг мансабдор шахслари ва кадастр муҳандислари томонидан кадастр маълумотларини ёлғон ёки бузиб кўрсатганлик учун жиноий жавобгарликни қўллаш зарурлиги асосланган;
Ўзбекистон Республикасининг Ахборотдан фойдаланиш, қарорлар қабул қилишда жамоатчилик иштироки ва атроф-муҳитга оид масалалар бўйича одил судловдан фойдаланиш тўғрисидаги конвентсияга (Орхус конвентсияси) ҳамда Ифлослантирувчи моддаларни чиқариш ва узатиш реестри тўғрисидаги баённомага қўшилишининг мақсадга мувофиқлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда табиий ресурслар тўғрисидаги кадастр маълумотларини  шакллантириш ва қўллашни ҳуқуқий таъминлаш механизмини такомиллаштириш мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
табиий ресурслар тўғрисидаги кадастр маълумотларини шакллантириш ва қўллашни ҳуқуқий таъминлаш механизми экологик кадастр қонунчилигини қўллаш стандартларида мустаҳкамланган тартиблар, нормалар, муассасалар, ҳодисалар, шартлар, қоидалар тизими эканлиги юзасидан таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 15-ноябрдаги ЎРҚ-728-сон қонуннинг 24-моддасида фоидаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аграр, сув хўжалиги масалалари  ва экология қўмитасининг 2021-йил 17-декабрдаги 10-11/7-сонли хати). Натижада ерни юқори ликвидли активга айлантириш ва уни янада капиталлаштириш шароитида ер участкаларини иқтисодий баҳолашни аниқлаш механизмини янада такомиллаштиришга эришилган;
кадастр органларининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларидан чинакам мустақиллигини таъминлаш мақсадида Кадастр агентлигининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга “нейтрал” идоравий боғланиши зарурлиги юзасидан таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 15-ноябрдаги ЎРҚ-728-сон қонуннинг 28-моддасида фоидаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аграр, сув хўжалиги масалалари  ва экология қўмитасининг 2021-йил 17-декабрдаги 10-11/7-сонли хати). Натижада ер кадастрининг таркибиий қисми ҳисобланмиш- ер участкаларини бахолашнинг жаҳон тажрибасида мавжуд мезони- ер участкаларини бозор қийматидан келиб чиқилишини миллий қонунчиликка тадбиқ этилишига эришилган;
табиий ресурслар тўғрисидаги кадастр маълумотларини шакллантиришда, юзага келиши мумкин бўлган хавфларни суғурталашни ҳисобга олган ҳолда, экологик сунъий интеллектдан фойдаланишни ҳуқуқий тартибга солишнинг объектив зарурлиги юзасидан таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 15-ноябрдаги ЎРҚ-728-сонли қонуннинг 35-моддасида фоидаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аграр, сув хўжалиги масалалари  ва экология қўмитасининг 2021-йил 17-декабрдаги 10-11/7-сонли хати). Натижада юридик ва жисмоний шахсларнинг хусусий мулки дахлсизлиги ҳамда ер участкасининг аниқланган қиймати юзасидан судга мурожаат этиш ҳуқуқи кафолатланишига  эришилган;
маъмурий жавобгарлик қўлланилгандан кейин кадастр органларининг мансабдор шахслари ва кадастр муҳандислари томонидан кадастр маълумотларини ёлғон ёки бузиб кўрсатганлик учун жиноий жавобгарликни қўллаш зарурлиги юзасидан таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 12-январдаги ЎРҚ-745-сонли қонуннинг 3-моддасида фоидаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари  ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2022-йил 11-февралдаги 5-сонли акти). Натижада гидрометеорологик ҳодисалар ва иқлим ўзгаришлари оқибатларини тизимли ўрганиш, мазкур объэктлар юзасидан тегишли ахборотларни шакллантириш, таҳлил қилиш, фойдаланиш, тарқатиш ва сақлашга эришилган;
Ўзбекистон Республикасининг Ахборотдан фойдаланиш, қарорлар қабул қилишда жамоатчилик иштироки ва атроф-муҳитга оид масалалар бўйича одил судловдан фойдаланиш тўғрисидаги конвентсияга (Орхус конвентсияси) ҳамда Ифлослантирувчи моддаларни чиқариш ва узатиш реестри тўғрисидаги баённомага қўшилишининг мақсадга мувофиқлиги юзасидан таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 12-январдаги ЎРҚ-745-сонли “Гидрометеорология фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг 4-моддасида (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари  ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2022-йил 11- февралдаги  5-сонли акти) акс эттирилган. Натижада иқлим кадастрига айлантириш мақсадида табиий ресурслар тўғрисидаги кадастр маълумотларини шакллантириш тамойиллари бўйича гидрометеорологик маълумотларни шакллантиришга имкон берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish