Sayt test rejimida ishlamoqda

Пирназаров Абдурашид Абдулхаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Жиноят протсессида оқлов ҳукми: назария ва амалиёт”, 12.00.09 – Жиноят протсесси. Криминалистика. Тезкор-қидирув ҳуқуқи ва суд экспертизаси (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Ю652.
Илмий раҳбар: Базарова Дилдора Бахадировна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/13.05.2020.Yu.22.03.
Расмий оппонентлар: Тўлаганова Гулчехра Захитовна, юридик фанлар доктори, профессор; Хайриев Нодиржон Исроилович, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади жиноят-протсессуал қонунчилигида оқлов ҳукмини чиқаришнинг протсессуал асосларини такомиллаштириш ҳамда оқлов ҳукмини чиқаришда ҳал қилиниши лозим бўлган масалаларни тартибга солишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
судланувчи содир этилган жиноятга дахлдор эмаслиги сабабли оқланган тақдирда, жиноят содир этган шахсларни аниқлаш ва уларни жиноий жавобгарликка тортиш учун иш материалларини прокурорга юбориш лозимлиги асослантирилган;
қилмишнинг жиноийлигини бекор қиладиган қонун қабул қилинганлиги оқлов ҳукмини чиқариш асосларидан бири сифатида иниобатга олиниши лозимлиги асослантирилган;
биринчи инстанция судларининг оқлов ҳукмларини ёки жиноят ишини тугатиш ҳақидаги ажримларини прокурор протестига кўра юқори суд инстанциялари томонидан бекор қилиниши асослантирилган;
суд муҳокамаси давомида жабрланувчининг, гувоҳнинг ёки жиноят протсессининг бошқа иштирокчиларининг шахсига оид маълумотлар уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида эʼлон қилинмаган бўлса, суд ҳукмда ушбу маълумотларни кўрсатмасдан, мазкур шахсларнинг тахаллусларини кўрсатиш лозимлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. Жиноят протсессида оқлов ҳукми: назария ва амалиёт мавзусидаги илмий тадқиқот ишлари натижалари асосида:
судланувчи содир этилган жиноятга дахлдор эмаслиги сабабли оқланиш масаласига доир Жиноят-протсессуал кодексининг 470-моддасининг иккинчи қисми “Судланувчи содир этилган жиноятга дахлдор эмаслиги сабабли оқланган тақдирда, оқлов ҳукмининг қарор қисмида жиноят содир этган шахсларни аниқлаш ва уларни жиноий жавобгарликка тортиш учун иш прокурорга юборилиши кўрсатилади” деб шакллантиришда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2023-йил 6-февралдаги 06-13/4-сон далолатномаси). Ушбу таклифлар суд муҳокамасида айбсиз деб топилган шахс томонидан жиноят содир этилмаганлиги аниқланиши билан реабилитатсия қилиниши ҳамда мазкур ижтимоий хавфли қилмишни амалда содир этган шахсларни жавобгарликка тортиш ҳамда жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлашга хизмат қилган;
қилмишнинг жиноийлигини бекор қиладиган қонун қабул қилинганлиги оқлов ҳукмини чиқариш асосларидан бири сифатида иниобатга олиниши лозимлиги тўғрисидаги таклифдан Жиноят-протсессуал кодексининг 464-моддасининг 1-қисмини тўлдиришда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2023-йил 2-февралдаги 27/2-22-23-сон далолатномаси). Ушбу таклиф қилмишнинг жиноийлигини бекор қиладиган қонун қабул қилинганлиги оқлов ҳукмини чиқариш асосларидан бири сифатида инобатга олинишига хизмат қилган;
Биринчи инстанция судларининг оқлов ҳукмларини бекор қилишга доир Жиноят-протсессуал кодексининг 49729-моддаси учинчи қисми “Биринчи инстанция судининг оқлов ҳукми апеллятсия инстанцияси суди томонидан фақат прокурорнинг протестига ёки жабрланувчининг, унинг вакилининг судланувчининг оқланиши қонунга хилофлиги ва асоссизлиги борасида берилган шикояти бўйича айблов ҳукми чиқарилган ҳолда бекор қилиниши мумкин” деб баён қилишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 06-13/4-сонли далолатномаси, 2023-йил 6-феврал). Мазкур ҳолатда оқлов ҳукмини бекор қилингандан сўнг, шахсга нисбатан айблов ҳукми чиқарилишини назарда тутишга ҳамда ҳамда айб учун жавобгарлик принципини таъминлашга хизмат қилган;
шахсга доир маълумотлар ҳамда протсесс иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган Жиноят-протсессуал кодексининг 465-моддасининг 4-қисмини қуйидагича тўлдиришда, хусусан: “Агар суд муҳокамаси давомида жабрланувчининг, гувоҳнинг ёки жиноят протсессининг бошқа иштирокчиларининг шахсига оид маълумотлар уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида эʼлон қилинмаган бўлса, суд ҳукмда ушбу маълумотларни кўрсатмасдан, мазкур шахсларнинг тахаллусларини кўрсатади” деб шакллантиришда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2023-йил 2-февралдаги 27/2-22-23-сон далолатномаси). Ушбу таклиф шахснинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish