Sayt test rejimida ishlamoqda

Суробова Райҳона Зокиржоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Жамиайтни демократлаштиришда жамоатчилик назоратини амалга ошириш механизмлари», 23.00.02 - Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар (сиёсий фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Ss353.
Илмий раҳбар Жўраев Рўзимат Тўхтасинович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Ss.01.08.
Расмий оппонентлар: Бутаев Усмонжон Хайруллаевич, сиёсий фанлар доктори, доцент; Ҳикматов Фатхулло Хабибуллаевич, сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Жамиятни демократлаштиришда жамоатчилик назоратини амалга ошириш механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон демократик тараққиётининг 1991-2016 йилгача бўлган  даври ривожланган ҳуқуқий-институтсионал асосларни яратишга қаратилган - пассив эволютсион босқич  ҳамда 2017 йилдан ҳозирги кунгача бўлган давр амалий натижаларга йўналган стратегик мақсадлар, демократик жараёнларни жадаллаштириш ва жамоатчилик назоратини такомиллашувига қаратилган актив эволютсион босқичга ажратиш зарурати асослаб берилган;
Сиёсий трансформатсиялашув жараёнларида жамоатчилик назорати субйектлари фаолиятининг муҳим индикаторлари бўлиб, давлат ва жамиятнинг сиёсий тизими ўзгаришларига дахлдор бўлган халқ розилиги, жамиятда ижтимоий-сиёсий барқарорликни таъминлаш ҳамда аҳоли эҳтиёжларига қаратилган зарурий таркибий ислоҳотларни амалга ошириш адолатли ижтимоий тартиботга хизмат қилиши очиб берилган;
Аҳолида жамоатчилик назорати жараёнларини амалга оширишда фаол қатламга олиб чиқиш ҳамда сиёсий қадрият даражасида маданиятини шакллантиришнинг йетакчи механизмлари бўлиб “ижтимоий ҳаракат”, “ижтимоий бирдамлик”, “ижтимоий келишув”, “ижтимоий жипслик” каби норматив-қадриятий ғояларга таянилиши демократик ижтимоий плюрализмнинг асоси эканлиги исботланган;
Жамоатчилик назоратини амалга оширувчи субйектлар фаолиятида мустақилликни тўла кафолатлаш, назорат обйектига бўлган таъсир механизмларини соддалаштириш, аҳолининг ислоҳотларга бўлган манфаатли, ижтимоий шериклик асосидаги иштироки давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг легитимлигини ошишига хизмат қилиши асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жамиятни демократлаштиришда жамоатчилик назоратини амалга ошириш механизмлари мавзусидаги тадқиқот иши юзасидан ишлаб чиқилган илмий-назарий хулоса ва таклифлар асосида қуйидагиларга эришилди:
Ўзбекистон демократик тараққиётининг 1991-2016 йилгача бўлган  даври ривожланган ҳуқуқий-институтсионал асосларни яратишга қаратилган - пассив эволютсион босқич ҳамда 2017 йилдан ҳозирги кунгача бўлган давр амалий натижаларга йўналган стратегик мақсадлар, демократик жараёнларни жадаллаштириш ва жамоатчилик назоратини такомиллашувига қаратилган актив эволютсион босқичга ажратиш зарурати асосланган хулосалардан “Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг 2020-2022 йилларда ўтказилган Ўзбекистонда жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг асосий йўналишларини тадқиқ этиш бўйича олиб борилган тадқиқотларда фойдаланилган (“Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг 2022 йил 1 декабрдаги 01-272-сонли маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистонда жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг асосий йўналишларини тадқиқ этиш бўйича олиб борилган тадқиқот самарадорлиги ошган;
сиёсий трансформатсиялашув жараёнларида жамоатчилик назорати субйектлари фаолиятининг муҳим индикаторлари бўлиб, давлат ва жамиятнинг сиёсий тизими ўзгаришларига дахлдор бўлган халқ розилиги, жамиятда ижтимоий-сиёсий барқарорликни таъминлаш ҳамда аҳоли эҳтиёжларига қаратилган зарурий таркибий ислоҳотларни амалга ошириш адолатли ижтимоий тартиботга хизмат қилишга доир хулосаларидан Ўзбекистон республикаси Экологик партияси 2022-2024 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон республикаси Экологик партияси 2023 йил 5 январдаги 01/11-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу “Жамиятни демократлаштиришда жамоатчилик назоратини амалга ошириш механизмлари” мавзусидаги тадқиқот ишида келтирилган хулосалар, таклифлардан партия фаолиятида  фойдаланиши республикамизда кечаётган туб ислоҳотлар жараёнидаги ўзгаришлар билан боғлиқ жиҳатларни кенг қатламига чуқурроқ тушунтириш  ва бу борадаги олиб борилаётган ишларни такомиллаштиришга хизмат қилади;
аҳолида жамоатчилик назорати жараёнларини амалга оширишда фаол қатламга олиб чиқиш ҳамда сиёсий қадрият даражасида маданиятини шакллантиришнинг йетакчи механизмлари бўлиб “ижтимоий ҳаракат”, “ижтимоий бирдамлик”, “ижтимоий келишув”, “ижтимоий жипслик” каби норматив-қадриятий ғояларга таянилиши демократик ижтимоий плюрализмнинг асоси эканлиги исботланган хулосаларидан Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлигини фаолиятидаги турли тарғибот ва ташвиқот ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлигининг 2022 йил 7 декабрдаги 3-13-23-4219-сонли маълумотномаси). Натижада, диссертацияда келтирилган хулоса ва таклифлар мамлакатимиз ёшлари онгида жамиятда жамоатчилик назоратини ривожлантиришда ёшларнинг масъулиятини ошириш, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ва сиёсий фаоллигини ошириш юзасидан тушунча ҳосил қилишга хизмат қилган;
жамоатчилик назоратини амалга оширувчи субйектлар фаолиятида мустақилликни тўла кафолатлаш, назорат обйектига бўлган таъсир механизмларини соддалаштириш, аҳолининг ислоҳотларга бўлган манфаатли, ижтимоий шериклик асосидаги иштироки давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг легитимлигини ошишига хизмат қилиши тавсияларидан тавсиялардан Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассотсиатсия фаолиятининг 2022-2024 йилларга мўлжаллаган ҳаракат дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (2022 йил 10 мартдаги 3-13-23-4219-сонли маълумотномаси). Натижада, жамоатчилик назоратининг ривожланиши давлат ҳокимияти органлари фаолиятини аҳолига хизмат кўрсатишга самарали ихтисослашуви ҳамда давлат ҳокимияти органларига халқ ишончини ортишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish