Sayt test rejimida ishlamoqda

Турдиев Уйғун Рахматуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Марказий Осиё минтақасида  киберхавфсизликни таъминлашнинг ижтимоий-сиёсий жиҳатлари», 23.00.02 - Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар (сиёсий фанлар).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Ss373.
Илмий раҳбар: Пахрутдинов Шукритдин Илясович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертасия бажарилган муассасалар номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Ss.01.08.
Расмий оппонентлар: Қўчқоров Вахоб Хошимович, сиёсий фанлар доктори, профессор; Ғойибназаров Шухрат Ғойибназарович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Марказий Осиё минтақасида  киберхавфсизликнинг ижтимоий-сиёсий таъминоти бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хавфсизлик тизимининг субъектив (инсон, жамият, давлат) ва объектив (халқаро муносабатлар) институтсионал тузилмасини ички ва ташқи таҳдидлардан самарали муҳофаза қилиш ва барқарор тараққиётини таъминлашнинг муҳим асосини давлат органлари, ташкилотлар фаолиятига ҳамда ёшлар маънавий камолатига таҳдид қилувчи ижтимоий, сиёсий, мафкуравий, харбий, диний кўринишдаги киберхуруж ҳамда киберхужумлардан самарали ҳимоя қилишга боғлиқлиги асосланган;
ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларига қаратилган миллий ривожланиш стратегиясини амалга оширишда ахборот ресурслари барқарорлиги ва ишончлилигини таъминлаш, давлат ҳокимияти органларининг фуқаролар билан самарали электрон мулоқотида хушёрлик ва огоҳ бўлишга қаратилган киберхавфсизликни привентив восита сифатида таъминлаш давлат ва жамият ўртасидаги юқори легитимлик даражасига хизмат қилиши исботланган;
марказий Осиё давлатларининг миллий хавфсизлиги, суверенитетининг барқарорлик даражаси минтақавий стратегик ва ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга бўлган ахборот технологиялари воситаларининг ҳар қандай ички ва ташқи кибертаҳдидларидан ҳимояланиш қобилиятига тўғри пропорсионал бўлиб, уларнинг институтсионал ва функсионал жиҳатдан қонуний асосга эга бўлиши жамият барқарор тараққиётининг муҳим асоси эканлиги асосланган;
марказий Осиё минтақасида комплекс хавфсизлик тизимининг муҳим компоненти бўлиб таҳдидлардан ҳимояланиш механизмларининг заифлиги, зарарли ахборот дастурлари оқимининг мавжудлиги трансчегаравий ва трансмиллий характерга эга бўлиб, унга қарши курашиш бўйича давлатлараро ҳамкорлик босқичларининг ўзаро таъсири ҳамда стратегик шерикликнинг регионал ва кўп қиррали конструктив йўналиши киберхавфсизлик тизимини шаклланганлик даражасига боғлиқлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Марказий Осиё минтақасида  киберхавфсизликни таъминлашнинг ижтимоий-сиёсий жиҳатларини ўрганиш натижасида:
хавфсизлик тизимининг субъектив (инсон, жамият, давлат) ва объектив (халқаро муносабатлар) омилларини ички ва ташқи таҳдидлардан самарали муҳофаза қилиш ва барқарор тараққиётини таъминлашнинг муҳим асосини давлат органлари, ташкилотлар фаолиятига ҳамда ёшлар маънавий камолатига таҳдид қилувчи ижтимоий, сиёсий, мафкуравий, харбий кўринишдаги киберхуруж ҳамда киберхужумлардан самарали ҳимоя қилишга боғлиқлиги борасидаги илмий янгилиги Республика маънавият ва маърифат маркази 2023 йил учун чора тадбирлар дастурининг VIII йўналишида белгиланган “Миллий қадриятлар, маънавий фазилатлар ва ижтимоий одоблар тарғиботи” 43-банди “Интернетда миллийликни тарғиб этувчи, менталитетимиз, азалий қадрият ва эзгу анъналаримизни сақлаб қолиш бўйича ўзаро мулоқот майдони учун платформа ва мобил иловалар яратиш” мавзусидаги илмий лойиҳада фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2023 йил 22 сентябрдаги 02-22/1008-сон далолатномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар Ўзбекистоннинг ички хавфсизлиги ва барқарор тараққиётини таъминлашнинг долзарб масалалари ҳамда Марказий Осиёда хавфсизлик масалалари, минтақавий ва халқаро ҳамкорлик истиқболлари борасида қўшма тадқиқотлар олиб боришга хизмат қилган;
ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларига қаратилган миллий ривожланиш стратегиясини амалга оширишда ахборот ресурслари барқарорлиги ва ишончлилигини таъминлаш, давлат ҳокимияти органларининг фуқаролар билан самарали электрон мулоқотида хушёрлик ва огоҳ бўлишга қаратилган киберхавфсизликни привентив восита сифатида таъминлаш давлат ва жамият ўртасидаги юқори легитимлик даражасига хизмат қилиши билан боғлиқ хулосалардан Республика маънавият ва маърифат маркази 2023 йил учун чора тадбирлар дастурининг VIII йўналишида белгиланган “Миллий қадриятлар, маънавий фазилатлар ва ижтимоий одоблар тарғиботи” 43-банди “Интернетда миллийликни тарғиб этувчи, менталитетимиз, азалий қадрият ва эзгу анъналаримизни сақлаб қолиш бўйича ўзаро мулоқот майдони учун платформа ва мобил иловалар яратиш” мавзусидаги илмий лойиҳада фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2023 йил 22 сентябрдаги 02-22/1008-сон далолатномаси). Натижада, телерадиоешиттиришлар учун тайёрланган материаллар мазмунини мукаммал ва илмий далилларга бой бўлишида, аҳолининг сиёсий онги ва маданиятини ошириш борасидаги билим, кўникма ва тажрибаларини мустаҳкамлашга хизмат қилган;
Марказий Осиё давлатларининг миллий хавфсизлиги, суверенитетининг барқарорлик даражаси минтақавий стратегик ва ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга бўлган ахборот технологиялари воситаларининг ҳар қандай ички ва ташқи кибертаҳдидларидан ҳимояланиш қобилиятига тўғри пропорсионал бўлиб, уларнинг институтсионал ва функсионал жиҳатдан қонуний асосга эга бўлиши жамият барқарор тараққиётининг муҳим асоси эканлиги борасидаги хулосаларидан Республика маънавият ва маърифат маркази 2023 йил учун чора тадбирлар дастурининг VIII йўналишида белгиланган “Миллий қадриятлар, маънавий фазилатлар ва ижтимоий одоблар тарғиботи” 43-банди “Интернетда миллийликни тарғиб этувчи, менталитетимиз, азалий қадрият ва эзгу анъналаримизни сақлаб қолиш бўйича ўзаро мулоқот майдони учун платформа ва мобил иловалар яратиш” мавзусидаги илмий лойиҳада фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2023 йил 22 сентябрдаги 02-22/1008-сон далолатномаси). Натижада, жамоатчилик ташкилотлари, худудлардаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва сиёсий партияларнинг худудий филиаллари билан ўзаро ҳамкорликда инсон хавфсилиги ва барқарорлиги йўналишларидаги йўл хариталари, дастурлар ва тармоқ соҳаларнинг устувор вазифаларини ишлаб чиқилишига асос сифатида хизмат қилган.
Марказий Осиё минтақасида комплекс хавфсизлик тизимининг муҳим компоненти бўлиб таҳдидлардан ҳимояланиш механизмларининг заифлиги, зарарли ахборот дастурлари оқимининг мавжудлиги трансчегаравий ва трансмиллий характерга эга бўлиб, унга қарши курашиш бўйича давлатлараро ҳамкорлик босқичларининг ўзаро таъсири ҳамда стратегик шерикликнинг регионал ва кўп қиррали конструктив йўналиши киберхавфсизлик тизимини шаклланганлик даражасига боғлиқлиги юзасидан илгари сурилган янгиликларидан Республика маънавият ва маърифат маркази 2023 йил учун чора тадбирлар дастурининг VIII йўналишида белгиланган “Миллий қадриятлар, маънавий фазилатлар ва ижтимоий одоблар тарғиботи” 43-банди “Интернетда миллийликни тарғиб этувчи, менталитетимиз, азалий қадрият ва эзгу анъналаримизни сақлаб қолиш бўйича ўзаро мулоқот майдони учун платформа ва мобил иловалар яратиш” мавзусидаги илмий лойиҳада фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2023 йил 22 сентябрдаги 02-22/1008-сон далолатномаси). Натижада, марказ томонидан ўтказиладиган сотсиологик илмий-тадқиқотларни ҳамда ижтимоий мезонлар методологиясини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish