Sayt test rejimida ishlamoqda

Маҳаммаджанов Ғолибжон Маҳаммаджон ўглининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Янги Ўзбекистон тараққиётида сиёсий институтлар трансформациясининг тенденсиялари (давлат, парламент, сиёсий партиялар мисолида)», 23.00.02 - Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар (сиёсий фанлар).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Ss305.
Илмий раҳбар: Эргашев Ибодулло, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертасия бажарилган муассасалар номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Ss.01.08.
Расмий оппонентлар: Матибоев Тоспўлат Болтабоевич, социология фанлари доктори, профессор; Қўчқоров Вахоб Хошимович, сиёсий фанлар доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Янги Ўзбекистон тараққиётида сиёсий институтларнинг трансформациялашуви жараёнларини илмий таҳлил қилиш орқали улар фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан илмий хулоса, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Янги Ўзбекистон шароитида давлат бошқаруви тизимининг трасформациялашув жараёнларида сиёсий институтлар фаолиятининг эволюцион, позитив, динамик ўзгариш тенденсиялари халқ билан мулоқот, аҳолининг сиёсий ижтимоийлашувини ошириш ҳамда давлат ва жамият манфаатларига стратегик мослашув, артикуляциялашув, агрегациялашув каби сиёсий жараёнлар орқали ривожланиши очиб берилган;
сиёсий институтларнинг ижтимоий ҳаётда намоён бўлишига кўра сиёсий тузилма, муассаса ҳамда сиёсий хулқ-атворнинг барқарор тури шаклида амал қилинишининг трансформацияси унинг сиёсий рационаллашувига хизмат қилиши асосланган;
давлат бошқарувининг замонавий модернизациялашуви ҳамда трансформациялашуви жараёнларида сиёсий институтларга хос расмийлик, инструментал, консептуал ва субстанционал (инсон ахлоқий меъёрлари) белгилари орқали сиёсий таъсирга эга бўлиши “инсон-жамият-давлат” истиқболига бевосита боғлиқлиги асослаб берилган;
сиёсий институтларнинг иерархиялашув даражаси жамиятда амал қилинаётган ички меъёрлар, қадриятлар ҳамда тажрибавий жараёнлар асосида назорат қилиш, тартибга солиш, бошқариш имкониятини шакллантирган ҳолатдагина давлат ҳокимяти  тизимида ўзининг самарали институционаллашувига эришиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Янги Ўзбекистон тараққиётида сиёсий институтлар трансформациялашувини тадқиқ этиш юзасидан ишлаб чиқилган илмий-назарий хулоса ва таклифлар асосида қуйидагиларга эришилди:
Янги Ўзбекитон шароитида давлат бошқаруви тизимининг трасформациялашув жараёнларида сиёсий институтлар фаолиятининг эволюцион, позитив, динамик ўзгариш тенденсиялари халқ билан мулоқот, аҳолининг сиёсий ижтимоийлашувини ошириш ҳамда давлат ва жамият манфаатларига стратегик мослашув, артикуляциялашув, агрегациялашув каби сиёсий жараёнлар орқали ривожланишига доир тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш  органлари қўмитасининг  2022 йилнинг биринчи ярим йиллигига мўлжалланган иш режасининг 3-йўналишига “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси инсон қадрини таъминлашда парламентнинг(сиёсий институт сифатида) ўрни” мавзусидаги конференцияни ўтказиш бўйича белгиланган 26-бандни киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш  органлари қўмитасининг 2023 йил 4 январдаги 04/10-10-206-сонли маълумотномаси). Натижада мазкур тавсиялар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг фуқаролик жамияти ва сиёсий институтлари бўйича мониторинг олиб бориш ҳамда тегишли хулосалар тайёрлашга самарали ҳисса қўшган;
сиёсий институтларнинг ижтимоий ҳаётда намоён бўлишига кўра сиёсий тузилма, муассаса ҳамда сиёсий хулқ-атворнинг барқарор тури шаклида амал қилинишининг трансформацияси унинг сиёсий рационаллашувига хизмат қилишига доир таклифларидан Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг 2022 йилга мўлжалланган дастурининг “Партиянинг ижтимоий идеали – ижтимоий демократик давлат барпо этишдир” номли 3-йўналишида кўрсатиб ўтилган вазифаларнинг амалга оширишда, шунингдек, Янги Ўзбекистонни барпо этишда сиёсий партияларнинг аҳамиятини кучайтиришда уларнинг сиёсий институт сифатида ўрни ва ролини оширишга доир бандларини киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг 2023 йил 4 январдаги 21-01/07-сон далолатномаси). Натижада ушбу таклифлар Партиянинг Янги Ўзбекистонда сиёсий институтлар, хусусан сиёсий партияларнинг фаолиятини янада ривожлантириш мезонларини таснифлаш ҳамда бошқарувини баҳолаш мезонлари ва депутатларининг ўз сайловчилари билан учрашув ўтказишга доир йўриқномаларини такомиллаштиришга ўз ҳиссасини қўшган;
давлат бошқарувининг замонавий модернизациялашуви ҳамда трансформациялашуви жараёнларида сиёсий институтларга хос расмийлик, инструментал, консептуал ва субстанционал (инсон ахлоқий меъёрлари) белгилари орқали сиёсий таъсирга эга бўлиши “инсон-жамият-давлат” истиқболига бевосита боғлиқлиқ эканлигига доир хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитасининг 2022 йил 1-ярим йиллигидаги иш режасининг “Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар, ташкил этилган ахборот хизматлари фаолияти” номли 2-йўналиши 4-бандида кўрсатиб ўтилган вазифаларни амалга оширишда ва  Янги Ўзбекистонни барпо этишда сиёсий институтларнинг (давлат ва парламент мисолидаги) ўрни ва ролини кучайтириш бандларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитасининг 2022 йил 12 сентябрдаги 9-сонли далолатномаси). Натижада, мазкур хулосалар Қўмитанинг 2022 йил учун ишлаб чиқилаётган лойиҳаларда ҳамда 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигига мўлжалланган иш режасининг ИВ йўналишига Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги Фармони ижросига йўналтирилган 2022 йилда амалга ошириш бўйича давлат дастурининг мазмун-моҳияти юзасидан давра суҳбатлари ва конференцияларини ўтказиш» бўйича 11-бандни шакллантиришга катта ҳисса қўшган;
сиёсий институтларнинг иерархиялашув даражаси жамиятда амал қилаётган ички меъёрлар, қадриятлар ҳамда тажрибавий жараёнлар асосида назорат қилиш, тартибга солиш, бошқариш имкониятини  шакллантирсагина  давлат ҳокимяти тизимида ўзининг самарали институционаллашувига эришишига доир таклифларидан «2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси»даги «Инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш» биринчи устувор йўналишининг «Маҳалла институти фаолиятининг самарадорлигини ошириш, уни жамоатчилик бошқаруви ва назоратининг таянч бўғинига айлантириш» деб номланган 1-мақсади 2-вазифасида, шунингдек, «2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури»нинг «Фуқароларнинг ўз маҳалласи ҳаётидаги иштирокини кучайтириш ҳамда давлат органлари (сиёсий институт сифатида) ва маҳаллалар(ижтимоий институт сифатида) ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни таъминлаш» вазифа ва тадбирлари белгиланган 3-бандида ўз аксини топган («Тараққиёт стратегияси» марказининг 2022 йил 7 ноябрдаги 1517/22-сон далолатномаси). Натижада  давлат дастурининг жамиятда сиёсий институтларни янада такомиллаштириш ва  ривожлантиришга доир жараёнларни ўрганишда,  таҳлил қилиш ва тегишли хулосалар тайёрлашда ўз самарадорлигини кўрсатган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish