Sayt test rejimida ishlamoqda

Омонов Равшанжон Рустамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Давлат ҳокимияти органларини модернизатсиялашда ахборот коммуникацияларининг роли (хорижий ва миллий тажрибалар қиёсий таҳлили)», 23.00.02 - Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар (сиёсий фанлар).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Ss197.
Илмий раҳбар: Жўрақулов Фурқат Норйигитович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертасия бажарилган муассасалар номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Сс.01.08.
Расмий оппонентлар: Жўраев Рўзимат Тўхтасинович, сиёсий фанлар доктори, профессор; Амонов Бахтиёр Ахтамович, сиёсий фанлар доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: хорижий ва миллий тажрибаларни қиёсий таҳлил қилиш асосида давлат ҳокимияти органларини модернизатсиялашда ахборот коммуникацияларининг аҳолига кўрсатилаётган хизматларни ихчамлаштириш ва  осонлаштиришдаги аҳамиятини назарий жиҳатдан кўрсатиш, шунингдек, қўл бошқарувидан тизимли ва самарали бошқарувга ўтиш бўйича  тегишли  илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига рақамлаштириш технологияларини интегратсия қилиш аҳолига сифатли давлат хизматларини кўрсатиш ҳамда “инсон қадрини улуғлаш” тамойилини тўлақонли жорий этиш орқали фуқароларда юқори сайлов маданияти, фаоллик ва ижтимоийлашувни ошириш, жамиятда сиёсий онг динамикасидаги фарқларни камайтириш мезонларига боғлиқ эканлиги очиб берилган;
“электрон ҳукумат” лойиҳаси натижадорлигининг сиёсий платформаси кўра рақамлаштириш технологиялари техник имкониятларидан принципиал фойдаланиш, соҳадаги ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлардан атрофлича хабардор бўлиш, фуқаролар сиёсий маданиятининг у ёки бу даражада шаклланганлик даражасига бевосита боғлиқлиги аниқланган;
давлат хизматларини ягона портал орқали интерактив шаклга ўтказишнинг етакчи мезонлари бўлиб, давлат ва хўжалик хизматларини кўрсатишда “инсон қадрини улуғлаш” тамойили баробарида шахснинг ижтимоий қадр-қимматини, жумладан сиёсий жараёнларда инсон омили аралашувини камайтиришга қаратилиши ахборот тизими соҳасида устуворликка эришишнинг муваффақиятли механизми сиёсий жиҳатдан асосланган;
аҳоли ўртасида давлатга бўлган ишонч даражасини янада мустаҳкамлаш ҳамда жамиятда горизонтал ва вертикал ахборот алмашинувини қарор топтириш ахборотнинг очиқлиги ва бошқарувда қарорлар қабул қилиш ошкоралигига кўра давлат бошқаруви органларини модернизатсиялашнинг муҳим омили эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хорижий ва миллий тажрибаларни қиёсий таҳлил қилиш асосида давлат ҳокимияти органларини модернизатсиялашда ахборот коммуникацияларининг аҳолига кўрсатилаётган хизматларни ихчамлаштириш ва  осонлаштиришдаги аҳамиятини назарий жиҳатдан кўрсатиш, шунингдек, қўл бошқарувидан тизимли ва самарали бошқарувга ўтиш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига рақамлаштириш технологияларини интегратсия қилиш аҳолига сифатли давлат хизматларини кўрсатиш ҳамда “инсон қадрини улуғлаш” тамойилини тўлақонли жорий этиш орқали фуқароларда юқори сайлов маданияти, фаоллик ва ижтимоийлашувни ошириш, жамиятда сиёсий онг динамикасидаги фарқларни камайтириш мезонларига боғлиқ эканлиги Агентлик томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда Давлат хизматчилари учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти Администратсияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг 2022-йил 13-декабрдаги 05/1-5366-сон далолатномаси). Натижада, давлат ҳокимияти органларини модернизатсиялашда ахборот коммуникацияларининг ролини такомиллаштириш бўйича илгари сурилган илмий фикр-мулоҳазалар, таклиф ва тавсиялари мамлакатимизда фуқаролик жамиятининг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий жиҳатдан тараққий этишига хизмат қилган;
диссертацияда келтирилган таклиф, тавсия ва хулосалар Республика Маʼнавият ва маʼрифат марказининг 2022-йилда маʼнавий-маʼрифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ВИ йўналишида белгиланган “Аҳолининг интернетдаги жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиш маданиятини ошириш, ғоявий ва ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетини кучайтиришга оид чора-тадбирлар режаси” нинг 27-бандида белгиланган тарғибот фаолиятига татбиқ этилган(Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-йил 25-ноябрдаги 02-22/485-сон далолатномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар “электрон ҳукумат” лойиҳаси натижадорлигининг сиёсий платформаси кўра рақамлаштириш технологиялари техник имкониятларидан принципиал фойдаланиш, соҳадаги ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлардан атрофлича хабардор бўлиш ва ривожлантиришга хизмат қилган;
Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси ғоясининг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш, медиасаводхонликни ошириш, аҳолининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш ва давлат хизматларини ягона портал орқали интерактив шаклга ўтказишнинг етакчи мезонлари, давлат ва хўжалик хизматларини кўрсатишда “инсон қадрини улуғлаш” тамойили баробарида шахснинг ижтимоий қадр-қимматини, жумладан сиёсий жараёнларда инсон омили аралашувини камайтиришга қаратилиши борасида ишлаб чиқилган таклифлари Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ўтказилган тарғибот ишларининг самарадорлигини оширишга хизмат қилган (Ёшлар ишлари агентлигининг 2023-йил 1-февралдаги 3-10-21-265-сон далолатномаси). Натижада, диссертация аҳолида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш маданиятини ошириш, уларда ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетни кучайтириш, медиасаводхонликни ошириш ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар жараёнида давлат бошқаруви фуқаролик жамияти ривожланишининг истиқболини белгилашга хизмат қилган;
аҳоли ўртасида давлатга бўлган ишонч даражасини янада мустаҳкамлаш ҳамда жамиятда горизонтал ва вертикал ахборот алмашинувини қарор топтириш ахборотнинг очиқлигини шакллантириш борасидаги ишларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг 2022-йил 1-декабрдаги НМ33418188-сон далолатномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар мамлакатимизда давлат фуқаролик хизмати соҳасига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва уни изчил такомиллаштириб боришга ижобий таъсир кўрсатган.  

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish