Sayt test rejimida ishlamoqda

Мадаминова Дурдона Искандаровнанинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Яқин Шарқдаги миграцион жараёнларнинг араб давлатлари хавфсизлиги ва барқарорлигига таъсири», 23.00.02 - Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар (сиёсий фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.DSc/Ss32.
Илмий маслаҳатчи: Ёвқочев Шуҳрат Акмалевич, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/29.12.2022.Ss/Tar.21.02.
Расмий оппонентлар: Маврулов Абдуҳалил Абдулхаевич, тарих фанлари доктори, профессор; Муҳаммадсидиқов Муҳаммадолим Муҳаммадрозиқ ўғли, сиёсий фанлар доктори, профессор; Жалилов Актам Тошназарович, сиёсий фанлар доктори, профессор.    
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Яқин Шарқ минтақасидаги миграцион жараёнларнинг минтақадаги араб давлатлари хавфсизлиги ва барқарорлигига таъсирини тизимли тарзда очиб бериш ҳамда яқин истиқболдаги хавфсизлик архитектурасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Яқин Шарқ араб давлатлари минтақавий хусусиятига кўра миграцион жараёнларнинг «донор давлат - мигрант - транзит давлат - ресепиент давлат» формати доирасидаги миллий, минтақавий ва халқаро хавфсизликка этно-диний ва иқтисодий-сиёсий жиҳатдан ижобий таъсири Яқин Шарқ араб давлатларининг яқин истиқболдаги хавфсизлик архитектурасига кўра исботланган;   
Яқин Шарқ араб давлатларидаги миграцион оқимлар географияси кенгайишининг мавжуд ва истиболдаги тенденсияларига кўра «миграция омили» хавфсизлик масалалари билан биргаликда устувор ўринга кўтарилиши Европага конфликтоген таъсир кўрсатишнинг сиёсий инструментига айланиб бораётганлиги асосланган;
Форс кўрфази араб давлатларидаги миграцион оқимларни тартибга солиш, уларнинг миллий қонунчилигини халқаро ҳуқуқий талабларга мувофиқлаштириш жараёнлари давлат сиёсатида миллий ўзликка таянган ҳолда амалга оширилиши далилланган;   
миграцион жараёнларни Яқин Шарқ араб давлатлари хавфсизлигига салбий таъсирига қарши превентив чоралар кўриш механизми сифатида «экспатлар» ва «Ислом-Ғарб-Африка» сивилизатсион мулоқот ёндашувини илгари суриш зарурати асосланган;
Яқин Шарқ араб давлатларидаги миграция муаммолари асосан қабул қилувчи давлатнинг миллий қонунчилиги ва юборувчи араб давлатларининг диний қадриятлари ўртасидаги тафовут натижасида юзага келаётганига кўра, муаммонинг сиёсий ечимларидан бири сифатида мавжуд муаммони «Европа Иттифоқи - Араб Давлатлари Лигаси» доирасида ҳал этиш зарурати асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Яқин Шарқдаги миграцион жараёнларнинг араб давлатлари хавфсизлиги ва барқарорлигига таъсири бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
Яқин Шарқ араб давлатларидаги миграцион оқимлар географияси кенгайишининг мавжуд ва истиболдаги тенденсияларига кўра «миграция омили» хавфсизлик масалалари билан биргаликда устувор ўринга кўтарилиши Европага конфликтоген таъсир кўрсатишнинг сиёсий инструментига айланиб бораётганлиги борасидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг ахборот-таҳлилий ҳужжатларини тайёрлашда Консуллик-ҳуқуқий департамент томонидан фойдаланилган. (Ташқи ишлар вазирлигининг 2022-йил 19- сентябрдаги 04-1/м-13011-сонли далолатномаси). Натижада соҳага оид ахборот-таҳлилий  базани такомиллаштиришга ва амалда қоʻллашга хизмат қилган;
миграцион жараёнларни Яқин Шарқ араб давлатлари хавфсизлигига салбий таъсирига қарши превентив чоралар кўриш механизми сифатида «экспатлар» ва «Ислом-Ғарб-Африка» сивилизатсион мулоқот ёндашувини илгари суриш зарурати борасидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг 6-моддаси 5-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан берилган 2022-йил 30-августдаги 04/3-02-22-сонли далолатномаси). Натижада, соҳага оид халқаро шартномалар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишда асос боʻлиб хизмат қилган;
Яқин Шарқ араб давлатларидаги миграция муаммолари асосан қабул қилувчи давлатнинг миллий қонунчилиги ва юборувчи араб давлатларининг диний қадриятлари ўртасидаги тафовут натижасида юзага келаётганига кўра, муаммонинг сиёсий ечимларидан бири сифатида мавжуд муаммони «Европа Иттифоқи - Араб Давлатлари Лигаси» доирасида ҳал этиш зарурати борасидаги таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси томонидан соҳага оид қонун лойиҳаларини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси томонидан берилган 2022-йил 21-ноябрдаги 04/6-07-80-сонли далолатномаси). Натижада, соҳага оид ахборот-таҳлилий  базани такомиллаштиришга ва амалда қоʻллашга хизмат қилган;
Яқин Шарқ араб давлатлари минтақавий хусусиятига кўра миграцион жараёнларнинг «донор давлат - мигрант - транзит давлат - ресепиент давлат» формати доирасидаги миллий, минтақавий ва халқаро хавфсизликка этно-диний ва иқтисодий-сиёсий жиҳатдан ижобий таъсири Яқин Шарқ араб давлатларининг яқин истиқболдаги хавфсизлик архитектурасига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтининг амалий-таҳлилий ишланмаларини тайёрлашда, шунингдек, илмий семинарлар, симпозиумлар, давра суҳбатлари ва бошқа халқаро тадбирларда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтининг 2022-йил 10-октябрдаги 05-5/992-сонли хати). Натижада, соҳага оид ахборот-таҳлилий  базани такомиллаштиришга ва амалда қоʻллашга хизмат қилган;
Форс кўрфази араб давлатларидаги миграцион оқимларни тартибга солиш, уларнинг миллий қонунчилигини халқаро ҳуқуқий талабларга мувофиқлаштириш жараёнлари давлат сиёсатида миллий ўзликка таянган ҳолда амалга оширилиши юзасидан олинган хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий масалалари департаменти томонидан шартнома лойиҳаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий масалалари департаменти томонидан 2022-йил 2-августда берилган далолатномаси). Натижада, давлатлар оʻртаасида миграцион жараёнларни тартибга солишга қаратилган сиёсатни мувофиқлаштиришда манба сифатида хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish