Sayt test rejimida ishlamoqda

Адашев Бехзод Шералиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Маҳаллий хом ашёлар асосида биологик фаол мойлар композицияларини олиш технологиясини такомиллаштириш», 02.00.17 – Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Т2262.
Илмий раҳбар: Салиханова Дилноза Саидакбаровна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/31.03.2023.Т.66.05.
Расмий оппонентлар: Маматов Шерзод Машрабжанович, техника фандари доктори, профессор; Маматқулов Маматқул Хамроқулович, кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иктисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий ўсимлик мойлари ёрдамида биологик фаол мойлар композицияларини олиш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий ўсимлик мойларининг ёғ кислота таркиблари, яъни табиий ўсимлик мойлари ёғ кислота таркиби инсон организми учун идеал ёғ эмаслиги аниқланган;
рафинацияланмаган ўсимлик мойларининг ω-6:ω-3 ёғ кислоталарининг 10:1 профилактика ва 5:1 даволаш мақсадлардаги таркиблари яратилган;
рафинациядан олдинги мойларни аралашмалари учун таклиф этилган таркиб рафинациядан кейингисига тўғри келмаслиги, унинг асосий сабаби, ишқорий рафинацияда тўйинмаган ёғ кислота миқдори камайиши аниқланган;
рафинацияланган ва оқланган ўсимлик мойлари учун ω-6:ω-3 ёғ кислоталарининг 5:1 нисбатларига тўғри келадиган таркиблари ишлаб чиқилган;
табиий ва композицияланган ўсимлик мойлари таркибида витамин Е миқдори аниқланиб, унга асосан барча намунaларда унинг миқдори кундалик меъёрни қондириши исботланган;
ўсимлик мойлари композициялари олиш технологияси ва иқтисодий самарадорлиги ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Маҳаллий хом ашёлар асосида биологик фаол мойлар композицияларини олиш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
анъанавий ва ноанъанавий мойли хом ашёларни қайта ишлаб, озуқавий ва биологик қиймати юқори бўлган рафинацияланмаган ўсимлик мойлари композициялари олиш технологияси «Учқўрғон-ёғ» АЖнинг «2023-2024 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалари рўйхати»га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2023 йил 17 июлдаги КС/З-347-сон маълумотномаси). Натижада, табиий усул билан ўсимлик мойларини бойитилган композицияларини олиш имконини беради;
даволаш ва профилактика истеъмоли учун рафинацияланган ўсимлик мойлари композицияларини тайёрлашда омега-3 ва омега-6 ёғ кислоталари композициялари олиш технологияси «Наманган тола-текстил» МЧЖда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2023 йил 17 июлдаги КС/З-347-сон маълумотномаси). Натижада, омега-3 ва омега-6 ёғ кислоталари кундалик ва даволаш мақсадларига йўналтирилган биологик фаол ўсимлик мойи композициялари олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish