Sayt test rejimida ishlamoqda

Рапиқов Баркамол Рустамжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Норин дарёси гидрологик режимининг йирик гидротехник иншоотлар таъсирида ўзгаришини баҳолаш», 11.00.03-Қуруқлик гидрологияси. Сув ресурслари. Гидрокимё (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Gr228.
Илмий раҳбар: Хикматов Фазлиддин, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Ўзбекистон миллий  университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти, ДСc.27/30.12.2019.Gr.47.01.
Расмий оппонентлар: Чембарисов Элмир Исмаилович, география фанлари доктори, профессор; Рафиқов Вахоб Асомович, география фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Норин дарёси гидрологик режимининг ўзгаришига гидротехник иншоотлар, хусусан, Тўхтағул сув омборининг таъсирини баҳолаш ва унинг салбий оқибатларини бартараф этишга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Норин дарёси табиий гидрологик режимининг, хусусан, дарё оқимининг йиллараро тебраниши ва ўзгарувчанлигининг Тўхтағул сув омбори таъсиридаги ўзгаришлари баҳоланган;
Норин дарёси вегетатсия ҳамда новегетатсия даврлари оқими миқдорларининг Тўхтағул сув омборининг ирригатсия ва энергетик режимларда эксплуататсия қилиш шароитларидаги ўзгаришлари аниқланган;
сув омбори энергетик режимда эксплуататсия қилинганда Норин дарёси вегетатсия даври оқими миқдорининг табиий сув режимига нисбатан 2,1 марта камайганлиги, аксинча, новегетатсия даврида 2,8 марта ортганлиги аниқланган;
Норин дарёси оқимининг сув омбори таъсирида йил фасллари – баҳорги (март-май) ва ёзги (июн-август) тақсимланишларининг миқдорий ўзгаришлари табиий сув режими даврига нисбатан баҳоланган;
Норин дарёси сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини таъминлаш мақсадида ҳавзадаги мавжуд сув омборларининг сув сиғимини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Норин дарёси гидрологик режимининг йирик гидротехник иншоотлар таъсирида ўзгаришини баҳолаш ва унинг салбий оқибатларини юмшатиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Норин дарёси ва у қуйиладиган Сирдарё дарёси табиий гидрологик режими, хусусан, дарёлар оқимининг йиллараро тебраниши ва ўзгарувчанлигининг Тўхтағул сув омбори таъсирида ўзгаришларини баҳолаш натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлигида “Қуруқликдаги ер усти сувлари режими ва ресурслари ҳақида йиллик маълумотлар”, “Қуруқликдаги ер усти сувлари режими ва ресурслари ҳақида кўп йиллик маълумотлар” ҳамда “Асосий гидрологик кўрсаткичлар” маълумотномаларини нашрга тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлигининг 2023 йил 27 июлдаги 01-15/1317-сон маълумотномаси). Натижада, Норин дарёси оқими миқдорининг йиллараро ўзгарувчанлиги, йил давомида ойлар ва мавсумлар бўйича тақсимланишини ифодаловчи параметрларга аниқлик киритиш имконини берган;
Норин дарёси вегетатсия ҳамда новегетатсия даврлари оқими миқдорларининг Тўхтағул сув омборини ирригатсия ва энергетик режимларда эксплуататсия қилиш шароитларидаги ўзгаришларининг аниқланган қийматларидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги “Картография” Давлат илмий ишлаб чиқариш корхонасида Ўзбекистон Миллий Атласининг “Ер усти сувлари” бўлимидаги “Дарёлар оқимининг йиллик тақсимланиши” иловасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2023 йил 26 апрелдаги 08-02976-сон маълумотномаси). Натижада, Тўхтағул сув омбори таъсирида Норин дарёси оқимининг йил давомида вегетатсия ва новегетатсия даврларида тақсимланишини тезкор баҳолаш имконияти яратилган;
Тўхтағул сув омборини тўлиқ энергетик режимда эксплуататсия қилиниши шароитида Норин дарёси вегетатсия даври оқими миқдорининг табиий режимга нисбатан 2,1 марта камайиши, аксинча, новегетатсия даврида 2,8 марта ортганлигини ифодаловчи миқдорий кўрсаткичлардан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлигида иқтисодиётнинг сув истеъмолчилари ва сувдан фойдаланувчи тармоқларига расмий маълумотномалар тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлигининг 2023 йил 27 июлдаги 01-15/1317-сон маълумотномаси). Натижада, сув истеъмолчилари ва сувдан фойдаланувчи иқтисодиёт тармоқларига тақдим этиладиган, аниқ рақамларда ифодаланган, тезкор гидрологик маълумотномалар тайёрлашнинг қўшимча имкониятлари яратилган;
Норин дарёси оқимининг йил фасллари – баҳорги (март-май) ва ёзги (июн-август) тақсимланишларининг табиий сув режими шароитидаги ҳамда сув омбори таъсиридаги миқдорий ўзгаришларидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги “Картография” Давлат илмий ишлаб чиқариш корхонасида Ўзбекистон Миллий Атласининг «Ер усти сувлари» бўлимидан ўрин олган “Баҳорда дарёлар оқимининг тақсимланиши (март-май)” картасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2023 йил 26 апрелдаги 08-02976-сон маълумотномаси). Натижада, Норин дарёсининг баҳорги тўлинсув даври (март-май) оқимини тезкор миқдорий баҳолашнинг қўшимча имкониятлари яратилган;
Норин дарёси сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишни таъминлаш мақсадида, ҳавзадаги мавжуд сув омборлари (Резаксой, Кенгкўлсой, Ёзёвон, Каркидон, Жиззах, Сардоба ва бошқ.) нинг аниқланган гидрологик кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги “Картография” Давлат илмий ишлаб чиқариш корхонасида Ўзбекистон Миллий Атласининг “Ер усти сувлари” бўлимидаги “Сув омборлари: Андижон, Фарғона, Наманган вилоятлари” картасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2023 йил 26 апрелдаги 08-02976-сон маълумотномаси). Натижада, Норин-Сирдарё ҳавзасидаги сув омборларидан янада самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган чора-тадбирлар режаларига қўшимчалар ва аниқлик киритиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish