Sayt test rejimida ishlamoqda

Холбаева Сабина Рустамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Иқтисодий тизимда инсон капитали фаолиятининг илмий асослари», 08.00.01 – Иқтисодиёт назарияси (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Iqt1650
Илмий раҳбар: Усманов Анвар Саидмахмудович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги “Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари” илмий-тадқиқот маркази
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.01.2021.I.16.03 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Расулов Алишер Файзиевич иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Дилором Тожибоева иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иқтисодий тизимда инсон капиталининг ишлашини таҳлил қилишнинг илмий ва услубий тамойилларини ишлаб чиқиш ва унинг ривожланишини давлат томонидан тартибга солиш тизимини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
назарий-услубий ёндашувга кўра инсон ва яхлит ҳолдаги жамиятнинг турли эҳтиёжларини қондиришда фойдаланилувчи билим, малака ва кўникмалар мажмуи сифатида талқин этилувчи “инсон капитали” тушунчаси меҳнат жараёнида фойдаланиш натижасида ўз эгаси ҳамда миллий иқтисодиётга даромад кўринишидаги муайян фойда келтирадиган туғма, шаклланган ва тўпланган билим, кўникма, қобилият ва саломатликка эга ишчи кучи нуқтаи-назаридан такомиллаштирилган;
назарий-услубий ёндашувга кўра якка тартибдаги, жамоавий ва миллий даражаларда намоён бўлувчи инсон капиталини иқтисодий тизимдаги иштироки хусусиятларига кўра унинг келиб чиқиши ва шаклланиши (пассив иштирок), меҳнат фаолияти (фаол иштирок) ва пенсия даври (меҳнатдан кейинги фаолият) каби гуруҳларга таснифлаш таклифи асослаб берилган:
назарий-услубий ёндашувга кўра иш берувчи томонидан ишчининг муайян вақт (соат, кун, ҳафта, ой, йил)  бирлигидаги меҳнати учун қонунан тўланиши мажбур бўлган “энг кам иш ҳақи” (ЭКИҲ) тушунчаси инсон ҳаётини минимал даражада таъминлай олиши учун ишчининг ақлий ва жисмоний жиҳатдан сарфляган энергиясини қоплаш учун етадиган минимал миқдордаги тўлов нуқтаи-назаридан такомиллаштирилган;
мамлакатда инсон капиталининг меъёрдаги фаолиятини таъминлашга мутассадди идора ва ташкилотлар томонидан доимий асосда республика ҳудудлари доирасида давлат органлари, иқтисодиётнинг реал тармоқлари ва соҳаларида таълим йўналишлари, мутахассисликлар ва аниқ касблар бўйича олий маълумотли кадрларга бўлган талабни ўрганиб ҳамда кейинги ўрта муддатга мўлжалланган прогнозини шакллантириб бориш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотлар натижасида қуйидаги илмий натижалар ва янгиликлар тақдим этилди ва жорий этилди:
назарий-услубий ёндашувга кўра инсон ва яхлит ҳолдаги жамиятнинг турли эҳтиёжларини қондиришда фойдаланилувчи билим, малака ва кўникмалар мажмуи сифатида талқин этилувчи “инсон капитали” тушунчаси меҳнат жараёнида фойдаланиш натижасида ўз эгаси ҳамда миллий иқтисодиётга даромад кўринишидаги муайян фойда келтирадиган туғма, шаклланган ва тўпланган билим, кўникма, қобилият ва саломатликка эга ишчи кучи нуқтаи-назаридан такомиллаштирилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 2023-йил 23-февралдаги 59-сон буйруғи билан тасдиқланган гувоҳномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши натижасида инсон капитали тушунчасининг назарий ва услубий жиҳатларини такомиллаштириш, шунингдек, таълим сифатини оширишга имкони яратилган;
назарий-услубий ёндашувга кўра якка тартибдаги, жамоавий ва миллий даражаларда намоён бўлувчи инсон капиталини иқтисодий тизимдаги иштироки хусусиятларига кўра унинг келиб чиқиши ва шаклланиши (пассив иштирок), меҳнат фаолияти (фаол иштирок) ва пенсия даври (меҳнатдан кейинги фаолият) каби гуруҳларга таснифлаш таклифи асослаб берилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети 2023-йил 23-февралдаги 59-сон буйруғи билан тасдиқланган гувоҳномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши натижасида инсон капитали тушунчасининг назарий ва услубий жиҳатларини такомиллаштириш, шунингдек, таълим сифатини оширишга имкони яратилган;
назарий-услубий ёндашувга кўра иш берувчи томонидан ишчининг муайян вақт (соат, кун, ҳафта, ой, йил)  бирлигидаги меҳнати учун қонунан тўланиши мажбур бўлган “энг кам иш ҳақи” (ЭКИҲ) тушунчаси инсон ҳаётини минимал даражада таъминлай олиши учун ишчининг ақлий ва жисмоний жиҳатдан сарфляган энергиясини қоплаш учун етадиган минимал миқдордаги тўлов нуқтаи-назаридан такомиллаштирилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 2023-йил 23-февралдаги 59-сон буйруғи билан тасдиқланган гувоҳномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши натижасида инсон капитали тушунчасининг назарий ва услубий жиҳатларини такомиллаштириш, шунингдек, таълим сифатини оширишга имкони яратилган;
мамлакатда инсон капиталининг меъёрдаги фаолиятини таъминлашга мутассадди идора ва ташкилотлар томонидан доимий асосда республика ҳудудлари доирасида давлат органлари, иқтисодиётнинг реал тармоқлари ва соҳаларида таълим йўналишлари, мутахассисликлар ва аниқ касблар бўйича олий маълумотли кадрларга бўлган талабни ўрганиб ҳамда кейинги ўрта муддатга мўлжалланган прогнозини шакллантириб бориш таклифи асосланган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023-йил 25-мартдаги 18/1-01367-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши меҳнат бозорида талаб ва таклиф мутаносиблигига эришишга хизмат қилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish