Sayt test rejimida ishlamoqda

Юнусалиев Элмурад Махамматякубовичнинг 
техника фанлари доктори (DSc)  диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Кўп қаватли биноларнинг сейсмик ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг назарий ва экспериментал асосларини такомиллаштириш” 05.10.02 – “Фавқулодда ҳолатларда хавфсизлик. Ёнғин, саноат, ядро ва радиация хавфсизлиги” ва 05.09.01 – “Қурилиш конструксиялари, бино ва иншоотлар” ихтисосликлари туташлигида диссертация мавзусини рўйхатга олинган рақам: B2023.2.DSc/Т650
Илмий маслаҳатчилар: Ибрагимов Бахром Ташмуратович техника фанлари доктори профессор, Тожиев Расул Жумабаевич техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси ФВВ Академияси DSc.40/29.12.2022.Т.129.01.
Расмий оппоненетлар: Маджидов Иномжон Уришевич – техника фанлари доктори, профессор, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети ректори; Баходиров Азизбек Абдулазизович – техника фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш материаллари уюшмаси раис ўринбосари;Насиров Ўткир Фатидинович – техника фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Республикаси Миллий технологик тадқиқотлар университети “МИСИС”нинг Олмалиқ шахри филиали директорининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича ўринбосари.
Етакчи ташкилот: Наманган мухандислик қурилиш институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бино, иншоотлар ва уларни конструксияларининг хизмат муддатларини ўтаётган турли даврларида кучли ва кучсиз зилзилаларга чидамлилигини ва ёнғин хавфсизлигини ошириш, табиий эскириш ҳолатига баҳо бериш, биноларнинг зилзилабардошлигини фазовий бикрликдаги яхлит ҳаракатини, унинг алоҳида элементларини, замин грунтларини инерцион хусусиятларини, заминдан бинога ўтказувчи таъсирни фазовий тавсифини ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгиликлари:
грунт шароитларини ҳисобга олган ҳолда биноларнинг конструктив ечимлари ва уларда қўлланилган материаллар, гуруҳларга ажратиш орқали сейсмик раёнлаштирилишига, фавқулодда ҳолатларда сейсмик таъсирларда содир бўладиган ёнғинлар талофати, хавф-хатари, улардан кутиладиган талофатлар баҳоланиши ҳамда тегишли энергетик қийматлари олинган; 
тўлқин энергиясини ҳосил қилувчи қурилмалардан фойдаланишнинг мавжуд назариясидан фойдаланиб газодетонацион аппарати ёрдамида тебранишлар ҳосил қилиш орқали грунтларда ҳамда бино ва иншоотлар алоҳида элементларидаги (конструксиялари) парасейсмик кучларни “грунт-бино-конструксия” тизимига динамик ва солиштирма таъсирлари илмий жиҳатдан аниқланган;
“грунт-бино-конструксия” тизимида тебранишларни, частоталарни ҳосил қилувчи газодинамик аппарат кучини тартибга солиш имконини берадиган ёқилғи қоришмасини энг мақбул таркиби ва бинолар юк кўтарувчи конструксияларининг техник ҳолатини тезкор аниқлаш мумкинлиги ўтказилган кетма-кет амалий тажрибалар асосида илмий жиҳатдан тадқиқ қилишга эришилган;
фавқулодда ҳолатларда сейсмик, ёнғин хавфига каби омиллар таъсиридан кейин бино ва иншоотларни мустаҳкамлаш ҳамда қайта тиклаш усули, энергетик баҳо бериш эвазига детонацион тўлқин энергиясидан ҳосил бўлган парасейсмик кучлар таъсирида грунтлар, шунингдек, бино ва иншоотлар конструксияларида ҳосил бўлган кўчишларни (тебраниш, кучланиш) компютер дастурий таъминотлари орқали топилган қийматлар билан солиштирилганда, 10-12% гача самарадор эканлиги аниқланган;
детонацион импулсдан ҳосил бўладиган зарба тўлқинини 0 мксек дан 20 мксек гача вақт ичида грунтда тарқалишини лазерли кинограммаси уч контури бўйича бошланғич даврида Вҳ1= 60 м/с, Вҳ2= 50 м/с, Вҳ3= 40 м/с кўрсаткичларни ва ўртача тезлик Уср= 50 м/с га тенглигини кўрсатди. Эписентрал масофадан келиб чиқиб, зарба самараси – марказий Р0 ≥1 метр, эписентрал Р0 ≥ 5 метр , яқин Р0 ≤10 метр, ўрта 10≤ Р0 ≤100 метр ва узоқ Р0≥1000 метр зоналарга бўлиниши асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кўп қаватли биноларнинг сейсмик ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг назарий ва экспериментал асосларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
 Сейсмик ҳудудларда (Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 2023 йил 5-апрелдаги 05/15-743-сон маълумотномаси) бино ва иншоотларни лойиҳалаш учун  нафақат анʼанавий қурилиш материаллари, қурилиш усуллари ва меъёрлари каби бошқа факторларга яъни, сейсмик, ёнғин хавфига ҳамда  фавқулодда вазиятларда эга бўлган омиллар таъсиридан кейин бино ва иншоотларни мустаҳкамлаш, зўриқиш кучларидаги фарқ 3–7% гача, қайта тиклашнинг оптимал вариантларининг самарадорлиги 9-11% гача ортишига эришилган.
“Қишлоқ қурилиш лойиҳа” МЧЖ Фарғона филиалида (21.12.2022й. даги далолатнома) фавқулотда ҳолатларда сейсмик ва ёнғин хавфига эга бўлган омиллар та'сиридан кейин бино ва иншоотларни кучайтириш ҳамда қайта тиклаш усуллари лойиҳалаштирилган, қатор амалий чизма ва хисоблов тавсиялари киритилишига эришилган;
Фарғона, Андижон вилоятлари Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспексияларининг (28.12.2022й, 20.02.2023й.даги.) далолатномаларга асосан тасарруфидаги қурилган кўп қаватли турар-жой биноларини фавқулотда ҳолатларда сейсмик ва ёнғин хавфига эга бўлган омиллар таъсиридан кейин таклиф этилаётган усул қўлланилганда техник ҳолатини кўрикдан ўтказиш сарфлари 24% га қисқарилишига эришилган;  
ЎзФАнинг М.Т.Ўразбоев номидаги “Механика ва иншоотлар зилзилабардошлиги” илмий тадқиқот институтининг берган (21.02.2023й.даги);  далолатномасига асосан бинонинг зарба тўлқини таъсиридан тебранишлар динамик параметрларини, конструксияларни ўзгариш ва бузилишларини тадқиқ этишда қўллаш мумкинлиги такидланган. Кичик частотали тўлқинли соҳада параметрларни танлаш ҳисобидан иншоотларда титрашларнинг резонанс ҳолатини 18% гача камайтиришга эришилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish