Sayt test rejimida ishlamoqda

Садиков Шухрат Мухамаджановичнинг
техника фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Корпоратив тармоқ фойдаланувчиларининг тақсимланган маълумотлар базаси хавфсизлигини таъминлаш усуллари ва алгоритмлари”, 05.01.05 – Ахборотларни ҳимоялаш усуллари ва тизимлари. Ахборот хавфсизлиги (техника фанлари). 
Диссертация мавзуси роъйхатга олинган рақам: В2023.3.DSc/Т655.
Илмий раҳбар: Махкамов Бахтиёр Шухратович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият коърсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.02.
Расмий оппонентлар: Керимов Камил Фикратович, техника фанлари доктори (DSc), доцент; Жураев Гайрат Умарович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Примова Холида Анарбоевна, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тақсимланган маълумотлар базасини ҳимоялаш тизимининг самарадорлигини оширишга имкон берадиган корпоратив тармоқ фойдаланувчиларнинг тақсимланган маълумотлар базасида заифликларни ва тармоқ ҳужумларни аниқлаш усуллари ва алгоритмларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
тақсимланган маълумотлар базаси тизимлари учун ANSI/SPARC (American National Standards Institute, Standards Planning And Requiremens Committee) томонидан махсус ишлаб чиқилган архитектура асосида марказлаштирилган МББТлари учун умумий компонентга эга бўлган корпоратив тармоқ фойдаланувчиларининг тақсимланган маълумотлар базасининг архитектураси ишлаб чиқилган;
маълумотлар базасидаги маълумотларни тўлиқ, ўсиб бориш ва дифференциал захиралаш имкониятидан фойдаланган ҳолда тақсимланган маълумотлар базасида ресурсларни захира нусхалаш усули ва алгоритми ишлаб чиқилган;
қарорларини қўллаб-қувватлашнинг динамик эксперт тизимларига асосланган ҳолда ҳимояланган активларини бошқариш ва ахборотни ҳимоялаш тизимининг ресурсларини бошқариш жараёнида тақсимланган маълумотлар базасидаги маълумотларининг ўзаро таъсири моделлари ишлаб чиқилган;
ташкилотда фойдаланилаётган тақсимланган маълумотлар базасидаги маълумотлардан фойдаланишни бошқариш механизмларидан келиб чиқиб, фойдаланишни бошқариш аспектлари асосида тақсимланган маълумотлар базасида рухсат этилмаган кириш ва ахборот хавфсизлиги рискларини бошқариш моделлари ишлаб чиқилган;
тақсимланган маълумотлар базаси хавфсизлиги ва ахборотни ҳимоялаш бўйича ички ва ташқи ҳуқуқий ҳужжатларнинг талабларидан келиб чиқиб, экспертлар гуруҳининг ахборотни ҳимоя қилиш тизими ва ҳимоя қилиш обектлари бўйича хулосаси асосида тақсимланган маълумотлар базасида ахборотни ҳимоялашнинг комплекс модели ишлаб чиқилган;
рухсатларни бошқаришнинг RBAC усулидаги мавжуд камчиликларни рухсатларни бошқаришнинг ABAC усулидаги атрибутлари орқали такомиллаштириш натижасида тақсимланган маълумотлар базасида рухсатларни чеклаш усули ва алгоритми ишлаб чиқилган;
маълумотлар базасига фойдаланувчилар томонидан юборилган сўровларга мос жавобларни керакли жадваллардан қидиришда чизиқли, иккилик ва интерполяция қидирув алгоритмларини қўллаш асосида тақсимланган маълумотлар базасидаги заифликларни аниқлаш усули ва алгоритми ишлаб чиқилган;
корпоратив тармоқ фойдаланувчиларининг тақсимланган маълумотлар базасида активлар, ресурслар, ходимлар, учинчи шахс, ҳужум, таҳдид, заифлик ва риск даражаларига вазн тушунчасини киритиш асосида корпоратив тармоқ фойдаланувчиларининг тақсимланган маълумотлар базасига бўладиган тармоқ ҳужумларини аниқлаш усули ва алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Корпоратив тармоқ фойдаланувчиларининг тақсимланган маълумотлар базаси хавфсизлигини таъминлаш усуллари ҳамда дастурий воситалари боъйича олинган илмий натижалар асосида:
тақсимланган маълумотлар базасида рухсатларни чеклаш, заифликларни аниқлаш ҳамда корпоратив тармоқ фойдаланувчиларининг тақсимланган маълумотлар базасига бўладиган тармоқ ҳужумларни аниқлаш усул ва алгоритмлари асосида ишлаб чиқилган дастурий воситаси “Киберхавфсизлик маркази” давлат унитар корхонасининг амалий фаолиятига жорий қилинган (Рақамли технологиялар вазирлигининг 2023-йил 18-августдаги 33-8/5665-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида тақсимланган маълумотлар базасида заифликларни аниқлаш усули асосида ишлаб чиқилган дастурий восита корхонанинг тақсимланган маълумотлар базасида 5 та асосий турдаги 77 та заифликларни 97,5 фоиз аниқлик қайд этган ҳолда аниқлаш имконини берган. Корпоратив тармоқ фойдаланувчиларининг тақсимланган маълумотлар базасига бўладиган тармоқ ҳужумларни аниқлаш усули асосида ишлаб чиқилган дастурий восита корхонанинг тақсимланган маълумотлар базасига бўладиган 9108 та тармоқ ҳужумларидан 8935 тасини 98,1 фоиз аниқлик қайд этган ҳолда аниқлаш имконини берган. Ушбу дастурий воситанинг самарадорлигини аниқлаш мақсадида амалдаги дастурий воситалар билан солиштириш натижасида бошқа дастурий воситаларга нисбатан тармоқ ҳужумларини аниқлаш тезлиги 1,8 мс тезлиги юқорилиги ва тизимнинг ёлғон ишга тушиш ҳолатлари сони 1,6 марта камлиги аниқланган;
“UZINFOCOM Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор” маъсулияти чекланган жамиятининг амалий фаолиятига жорий қилинган (Рақамли технологиялар вазирлигининг 2023-йил 18-августдаги 33-8/5665-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида корхонанинг тақсимланган маълумотлар базасида 6 та асосий турдаги 76 та заифликларни 98,2 фоиз аниқлик қайд этган ҳолда аниқлаш ҳамда корхонанинг тақсимланган маълумотлар базасига бўладиган 7683 та тармоқ ҳужумларидан 7560 тасини 98,3 фоиз аниқлик қайд этган ҳолда аниқлаш имконини берган. Ушбу дастурий воситанинг самарадорлигини аниқлаш мақсадида амалдаги дастурий воситалар билан солиштириш натижасида бошқа дастурий воситаларга нисбатан тармоқ ҳужумларини аниқлаш тезлиги 2,1 мс тезлиги юқорилиги ва тизимнинг ёлғон ишга тушиш ҳолатлари сони 1,7 марта камлиги аниқланган;
Электромагнит мослашув маркази - “ЭМММ” давлат унитар корхонасининг амалий фаолиятига жорий қилинган (Рақамли технологиялар вазирлигининг 2023-йил 18-августдаги 33-8/5665-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида корхонанинг тақсимланган маълумотлар базасида 6 та асосий турдаги 84 та заифликларни 97,1 фоиз аниқлик қайд этган ҳолда аниқлаш ҳамда корхонанинг тақсимланган маълумотлар базасига бўладиган 6574 та тармоқ ҳужумларидан 6417 тасини 97,6 фоиз аниқлик қайд этган ҳолда аниқлаш имконини берган. Ушбу дастурий воситанинг самарадорлигини аниқлаш мақсадида амалдаги дастурий воситалар билан солиштириш натижасида бошқа дастурий воситаларга нисбатан тармоқ ҳужумларини аниқлаш тезлиги 1,65 мс тезлиги юқорилиги ва тизимнинг ёлғон ишга тушиш ҳолатлари сони 1,33 марта камлиги аниқланган;
Радиоалоқа, радиоешиттириш ва телевидение маркази - «РРТМ» давлат унитар корхонасининг амалий фаолиятига жорий қилинган (Рақамли технологиялар вазирлигининг 2023-йил 18-августдаги 33-8/5665-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида тақсимланган маълумотлар базасида 4 та асосий турдаги 52 та заифликларни 97,8 фоиз аниқлик қайд этган ҳолда аниқлаш ҳамда корхонанинг тақсимланган маълумотлар базасига бўладиган 5462 та тармоқ ҳужумларидан 5304 тасини 97,1 фоиз аниқлик қайд этган ҳолда аниқлаш имконини берган. Ушбу дастурий воситанинг самарадорлигини аниқлаш мақсадида амалдаги дастурий воситалар билан солиштириш натижасида бошқа дастурий воситаларга нисбатан тармоқ ҳужумларини аниқлаш тезлиги 1,9 мс тезлиги юқорилиги ва тизимнинг ёлғон ишга тушиш ҳолатлари сони 1,8 марта камлиги аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish