Sayt test rejimida ishlamoqda

Мехмонхонов Мансурхон Мақсудхон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кўмир асосидаги адсорбент мустаҳкамлиги ва адсорбцион хусусиятларига боғловчи қўшимча табиати таъсирининг тадқиқи», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/К676.
Илмий раҳбар: Бахронов Ҳаёт Нурович, кимё фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, DSc.03/29.08.2023.К/Т.66.02.
Расмий оппонентлар: Акбаров Хамдам Икрамович, кимё фанлари доктори, профессор; Жумаева Дилноза Жураевна, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: боғловчи қўшимча моддалар хусусиятини углеродли адсорбентларнинг мустаҳкамлиги ва адсорбцион хоссаларига таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
иссиқлик билан ишлов бериш жараёнида 1CСКОМ намунаси энг юқори унумли кўмирга (68,01%), 1ТР намунаси эса кўмирнинг бир қисмини ёқиш натижасида масса ва сувни йўқотиш билан боғлиқ равишда энг паст уними (49,72%)да эга эканлиги аниқланган;
КОН контцентрациясининг 30% гача ошиши кўмир намуналари нисбий юзасининг ошишига олиб келиб, кўмир тизимидаги ишқор концентрациясининг янада ортиши билан юза ошишини секинлаштириши аниқланган, бу эса ушбу намуналар учун оптимал ғовакли тузилишга эришиши асосланган;
донадор кўмирнинг энг яхши шаклланиши боғловчининг 1500-6000 Па∙с гача бўлган динамик қовушқоқлик қийматларида ва энг юқори мустаҳкамлик кўрсаткичларига кокс қолдиғини 10-15% сақлаган самарали боғловчидан оптимал фойдаланиш орқали эришиш мумкинлиги исботланган;
донадор ва ғовакли тузилишнинг юқори натижаларига эришиш учун қуритиш ва 500° C ҳароратда куйдириш самарали эканлиги аниқланган ва бундай шароитда грануляциягача мос равишда 898,69; 753,62 ва 586,15 м2/г қийматларига нисбатан A1ССКОМ1К-3(24); A1СССШ1К-3(24) ва A1ТР1К-3(24) кўмирлари учун нисбий юза қийматлари 860,9; 745,4 ва 597,1 м2/г ни ташкил этганлиги аниқланган;
катионли бўёқ бўйича адсорбцион фаолликнинг ошиши нисбий юза ортиши қаторига A1ТР1К-3(30)<A1СССШ1К-3(25)<A1ССКОМ1К-3(24) мос келиши, анион бўёқ бўйича адсорбцион фаоллик эса ўлчами бўйича мос келувчи ғоваклар миқдори ва кўмир адсорбентлар юзасида мавжуд бўлган анионалмашиниш марказларига боғлиқлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кўмир ва боғловчиларга асосланган донадор кўмир адсорбентларини ишлаб чиқариш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
оқова сувларни тозалаш учун A1ССКОМ1К-3(24), A1ССССШК-3(25) ва A1ТРК-3(30) кўмир асосидаги углерод адсорбентлари «ARTSOFTTEX» ва «UZWOOLENTEX» МЧЖ бўёқлаш цехларида жорий қилинган (ЎЗТЎҚИМАЧИЛИКСАНОАТ уюшмасининг 2023 йил 17 августдаги 03/25-1812-сонли маълумотномаси). Натижада, кўмир адсорбентлари оқава сувдаги ранг берувчи моддаларни мос равишда 96,3; 91;3 ва 83,5 % га камайтириш имконини берган;
оқова сувларни бўёқлардан тозалаш учун A1ССКОМ1К-3(24), A1ССССШК-3(25) ва A1ТРК-3(30) кўмир асосидаги углерод адсорбентлари регенерация қилиш ва қайта қўллаш усули «ART SOFT TEX» ва «UZWOOLENTEX» МЧЖ бўёқлаш цехларида жорий қилинган (ЎЗТЎҚИМАЧИЛИКСАНОАТ уюшмасининг 2023 йил 17 августдаги №03/25-1812-сонли маълумотномаси). Натижада, регенерацияланган кўмир адсорбентлар оқава сувдаги ранг берувчи моддаларни мос равишда 91,3; 84,0 ва 66,5%, га камайтиришга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish