Умирова Гулнора Абдураҳмоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Баъзи д-металларнинг таркибида азот, кислород боʻлган иммобилланган лигандларда сорбсияси ва олинган металлокомплексларнинг тадқиқоти», 02.00.01-Ноорганик кимё, 02.00.02 – Аналитик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/K661.
Илмий раҳбарлар: Тураев Хайит Худайназарович, кимё фанлари доктори, профессор; Ашуров Жамшид Менгнорович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.K.01.03.
Расмий оппонентлар: Кадирова Шахноза Абдухалиловна, кимё фанлари доктори, профессор; Яхшиева Зухра Зиятовна, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: таркибида азот ва кислород бўлган комплекс ҳосил қилувчи полифунксионал иммобилланган лигандларни синтез қилиш, улар асосида баъзи д-металларнинг комплекс бирикмаларини сорбсия усулида олиш ва олинган бирикмаларнинг таркиби, тузилиши ҳамда хоссаларини аниқлаш, шунингдек, синтез қилинган сорбентларни табиий обектларда қўллашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор таркибида азот ва кислород сақлаган лигандлар – аминоцирка кислота, глутамин, пара-аминобензой кислота, орто-аминобензой кислота ва 8-аминохинолинни эпоксисмолага иммобиллаш асосида комплекс ҳосил қилувчи сорбентлар олинган;
8-аминохинолин ва Cu(II), Zn(II), Ni(II), Cd(II), Ag(I) тузлари асосида 12 та янги комплекс бирикмалари синтез қилинган ва монокристаллари олинган;
РТТ, ИҚ-спектроскопия, замонавий квант-кимёвий ҳисоблаш натижалари асосида янги синтез қилинган комплекс бирикмаларнинг индивидуаллиги ҳамда таркибида азот ва кислород атоми сақлаган иммобилланган лигандларнинг д-металлар билан координатсияланиши аниқланган;
таркибида азот, кислород бўлган лигандларни эпоксисмолага иммобиллаш асосида олинган комплекс ҳосил қилувчи сорбентларнинг Cu(II), Zn(II), Ni(II), Cd(II), Ag(I) ионларига нисбатан статик ва динамик алмашиниш сиғимлари аниқланган ҳамда лигандларнинг металларга танлаб таъсир этувчанлик қатори тузилган;
Cu(II), Zn(II) ва Ni(II) ионларини аниқлашнинг сорбсион-спектрофотометрик усули ишлаб чиқилган. Усулнинг тўғри ва қайта тикланувчанлиги “киритилди-топилди” усули ёрдамида исботланган ҳамда табиий обектлар анализи орқали текширилган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Таркибида азот, кислород бўлган лигандларни полимер матритсаларга иммобиллаш ва улар асосидаги сорбентларнинг қўлланилиши бўйича олинган илмий натижалар асосида:
комплекс ҳосил қилувчи иммобилланган лигандлар асосида полиамфолит олиш усули учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро патенти олинган (№ ИАП 07233 - сон патенти, 16 ноябр 2022 йил). Натижада, маҳаллий хомашёлардан комплекс ҳосил қилувчи иммобилланган лигандлар асосида сорбентлар олиш усулини яратиш имконини берган;
[Ni(C9H8N2)(H2O)4]SO4, [Cd(C9H8N2)(HCOO)2], [(C9H8N2)2]ZnCl4, [Ni(C9H8N2)2(H2O)2]Cl2 va [(C9H8N2)]ZnCl4 таркибли комплекс бирикмаларнинг рентген тузилиш таҳлили натижалари Кембридж кристаллографик маълумотлар базасига киритилган (The Cambridge Structural Database, CCDC депозит рақами - 2255357, 2269975, 2269974, 2269911, 2256177). Натижада, базага киритилган кимёвий бирикмалар ўхшаш бирикмаларни синтез қилишда, тузилишини тавсифлашда тақдим этилган маълумотлардан фойдаланиш имконини берган;
иммобилланган лигандлар асосида олинган сорбентлар саноат оқава сувларини тозалашда “Олмалиқ КМК” АЖ корхонасида оқава сувларни оғир металлардан тозалашда амалиётга жорий этилган. (“Олмалиқ КМК” АЖ корхонасининг 2022 йил 27 августдаги АА-006907-сон маълумотномаси). Натижада, оқава сувларни оғир металлардан рухсат этилган консентратсиясининг ўндан бир улушигача самарали тозалашга имкон берган.