Sayt test rejimida ishlamoqda

Хусанов Умиджон Шокиржоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Гулхайри ва седана ўсимликлари асосида халқ табобати учун товарлар олиш ва уларни синфлаш», 02.00.09 – Товарлар кимёси, 14.00.41 – Халқ табобати (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/K573.
Илмий раҳбарлар: Асқаров Иброҳим Раҳмонович, кимё фанлари доктори, профессор; Муминов Муйдинжон, кимё фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/29.10.2021.K/T.60.05.
Расмий оппонентлар: Хожиматов Махсадбек Мўйдинович, кимё фанлари доктори, доцент; Дехқонов Рахматилла Султонович, кимё фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: гулхайри ва седана шифобахш ўсимликлари уруғла-ридан ажратиб олиш, олинган мойлар асосида янги озиқ-овқат қўшилмалари олиш, кимёвий таркиби ва физик кимёвий хоссаларини аниқлаш ҳамда уларга кимёвий таркиби асосида ТИФ, ТН бўйича янги товар код рақамлари ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
индукцион боғланган плазмали эмиссион спектроскопия усулида гулхайри мойида 26 та, седана мойида 28 та макро-ва микроелементларни миқдори аниқланган ҳамда улар асосида моляр таркибидаги элементларнинг миқдори ортиб бориш тартиби ишлаб чиқилган;
седана уруғларининг таркибидаги аминокислоталар ва терпеноидлар миқдорини аниқланди, ҳамда уларда яллиғланишга қарши ижобий таъсир этувчи аргинин, глутамин каби аминокислоталар ҳамда тимохинон, α-ва β-пинен моддалари мавжудлиги исботланди;
гулхайри ва седана ўсимликлари мойларининг кимёвий таркиби замонавий физик-кимёвий анализ усуллари фосфомолибденли, спектрофотометрик, Стевен А, Cоҳен Давиел усуллари ёрдамида аниқланган;
гулхайри ва седана мойлари асосида олинган озиқ-овқат қўшилмасининг антиоксидантлик фаоллигини Э.Прието томонидан ишлаб чиқилган фосфомолибденли усул ёрдамида аниқланганда “АСХУМ” 40% га, “АСҚАРАХУМ” эса 61,3% га  аскорбин кислотага нисбатан юқори антиоксидант эканлиги исботланган;
озиқ-овқат қўшилмаларини антирадикаллик фаолликлари аниқлаш учун барқарор радикал (ДФПГ) молекулаларини камайтириш кинетикаси спектрофотометрда ўлчанганда АСХУМ гликлозиддан 12,2%, АСҚАРАХУМ эса  10% юқори яқин эканлигини аниқланган;
“АСХУМ” ва “АСҚАРАХУМ” озиқ- овқат  қўшилмаларининг фармо- токси-кологик кўрсаткичи Лима усули ёрдамида аниқланганда, мазкур озиқ-овқат қўшилмаларини ВИ – заҳарсиз бирикмалар синфига мансуб эканлиги исботланган;
олинган янги озиқ-овқат қўшилмалари кимёвий таркибига кўра синфланиб, уларга ТИФ ТН бўйича янги халқаро товар код рақамлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Таркибида яллиғланишга қарши хусусиятга эга бўлган биологик фаол моддалар сақловчи айрим озиқ-овқат қўшилмаларини яратиш ва уларни синфлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
гулхайри ва седана уруғлари мойлари асосида олинган табиий яллиғланишга қарши “АСХУМ” ва “АСҚАРАХУМ” номли янги озиқ-овқат қўшилмаларини ишлаб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Миллий Сертификатлаш тизими томонидан мувофиқлик сертификати олинган (№  УЗ. СМТ. 01. 0094. 96108495, Ўзбекистон Республикаси  Соғлиқни  сақлаш  вазирлигининг  31-8/602 сонли “Санитария- эпиде-миология хулосаси”). Натижада, мазкур озиқ-овқат қўшилмаларини талаб даражасида идентификасиялаш имконини берган;
ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси бўйича “таркибида гулхайри ва седана ўсимликлари бўлган табиий озиқ-овқат қўшилмалари мойлари” учун 210690980 7 код рақами ишлаб чиқилган ва Давлат божхона амалётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2023 йил 17/05-23-037-сонли  маълумотномаси). Натижада, шу каби озиқ-овқат қўшилмаларини экспорт ва импорт қилишда улардан ундириладиган бож тўловларини назорат қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish