Sayt test rejimida ishlamoqda

Ражабова Нилуфар Турабаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Юрак ишемик касаллиги менопаузал даврида иммун-эндокрин гомеостаз”14.00.05-Ички касалликлар (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B 2021.2. PhD /Tib.1882.
Илмий раҳбари: Ташкенбаева Элеонора Негматовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.   
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали, PhD04/30.09.2020.Tib.123.01.
Расмий оппонентлар: Юсупова Шахноза Кадиржановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Нурбаев Фармон Эргашович, тиббиёт фанлари доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: менопаузал даврдаги аёлларда юрак ишемик касаллигини дестабилизацияси ва ривожланишидаги гормонал гомеостазнинг клиник-иммунологик жиҳатларини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор менопаузал даврдаги ЮИК бор беморларда юрак ва қон томирларининг эндотелиал бузилишларининг ривожланишида муҳим бўлган хавф омиллари сифатида климактерик даврнинг оғирлик даражасини аҳамияти, эндокрин гомеостаз бузилиши ва ЮҚТКлари ривожланиши билан чамбарчас боғлиқ эканлиги асосланган; 
менопаузал даврдаги ЮИК бор аёлларда интерлейкин-17,TNF-α (Tumor Necrosis Factor) интерлейкин-1β, интерлейкин-6 аутоиммун патологик реакцияларни, яллиғланиш индукцияларини ривожланишига олиб келиши, интерлейкин-6 нинг биологик роли иммун ҳимояни фаоллаштириши ва тикланиш механизмларини индукциялаши, интерлейкинлар ўртасидаги ўзаро аниқ корреляцион боғлиқлик аниқланган;
ЮИК йўқ бўлган беморларда яллиғланиш олди интерлейкин-6 ва интерлейкин-17 ўртасида ўртача кучга эга бўлган бевосита ишончли боғлиқлик борлиги асосланган;
ЮИКнинг оғир шаклларида хавф омилларини ҳисобга олган ҳолда  Цимицифуга дори воситаси билан даволашнинг самарадорлиги ва  ўрганилган гормонлар спектри: эстрадиол, эстриол, эстрон ва прогестерон концентрацияларини сезиларли даражада ошириши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
 Самарқанд Давлат тиббиёт Университети проректорининг 2022 йил 10-декабрдаги 5031-сонли хатига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 21 декабрдаги  8н-з/698-сон маълумотномаси юборилган):
биринчи илмий янгилик: илк бор менопаузал даврдаги ЮИК бор беморларда юрак ва қон томирларининг эндотелиал бузилишларининг ривожланишида муҳим бўлган хавф омиллари сифатида климактерик даврнинг оғирлик даражасини аҳамияти, эндокрин гомеостаз бузилиши ва ЮҚТКлари ривожланиши билан чамбарчас боғлиқ эканлиги Хоразм вилояти Гурлан туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 02.12.2022-йилдаги 2319-12-171-ТБ/2022-сонли буйруқ ҳамда Янгибозор туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 7.12.2022-йилдаги 954-12-178-ТБ/2022-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: таклиф қилинган даволаш усули беморларнинг ётоқда ётадиган кунлар сонини қисқартиради, даволаш самарадорлигини оширади, даволаш натижалари беморларни жамиятда фаол ҳаёт тарзига қайтишига, умрининг узайишига ва ўлим ҳамда ногиронлик кўрсаткичининг камайишига ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: иқтисодий самарадорликка беморларни юрак-қон томир касалликларининг асоратлари ва қайталанишини олдини олиш билан эришилган. Ушбу аёлларни олиб бориш тактикасида гормонал ҳолатнинг бузилиши, цитокин статусини ўзгариши эрта аниқланганда: беморнинг шифохонада қолиш муддатини 8,5 кундан 5 кунгача қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 486 000 сўмга камайтирди (прейскурантга кўра шифохонада 1 кун қолиш 162 000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига 375 000 сўм дори-дармон кам харажат қилишга эришилган (1 кунга ўртача 1 нафар бемор учун 125 000 сўм дори воситалари сарфланади). Юқоридагиларга кўра жами йиллик иқтисодий самарадорлик 1 нафар бемор ҳисобидан 1 кунга 287 000 сўмни ташкил этади. Бу эса ўз навбатида йил давомида юқори иқтисодий самарадорликка олиб келади. Хулоса: климактерик синдромнинг оғирлик даражаси бўйича оғир аҳволдаги беморларда симптомларни намоён бўлиши турли комбинацияларда аниқланган, бунда яққол намоён бўлган симптомлар – артериал босимни ортиши, юракни уриб кетиши ва юрак соҳасидаги оғриқлар устунликка эга бўлди. Шу билан бир вақтда, ўртача оғирлик даражасидаги климактерик синдром симптомларида депрессия белгилари, юқори даражадаги йиғлоқилик, хотирани пасайиши яққол намоён бўлди. Климактерик синдромнинг оғир даражаси билан оғриган беморларда юракнинг ишемик касаллиги, климактерик синдромнинг ўртача оғир даражаси билан оғриган аёлларга нисбатан 69% юқоридир. 
иккинчи илмий янгилик: менопаузал даврдаги ЮИК бор аёлларда интерлейкин-17,TNF-α (Tumor Necrosis Factor) интерлейкин-1β, интерлейкин-6 аутоиммун патологик реакцияларни, яллиғланиш индукцияларини ривожланишига олиб келиши, интерлейкин-6 нинг биологик роли иммун ҳимояни фаоллаштириши ва тикланиш механизмларини индукциялаши, интерлейкинлар ўртасидаги ўзаро аниқ корреляцион боғлиқлиги Хоразм вилояти Гурлан туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 02.12.2022-йилдаги 2319-12-171-ТБ/2022-сонли буйруқ ҳамда Янгибозор туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 7.12.2022-йилдаги 954-12-178-ТБ/2022-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: даволаш натижалари беморларни жамиятда фаол ҳаёт тарзига қайтишига, умрининг узайишига ва ўлим ҳамда ногиронлик кўрсаткичининг камайишига ёрдам берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: иқтисодий самарадорликка беморларни касалликнинг асоратларини камайтириш, шифохонага мурожаат қилиш сонининг пасайиши ва эрта ташхислаш билан эришилган. 1 нафар бемор учун ушбу келтирилган текширув амалиёти беморларнинг даволанишдан кейинги касалхонадан ташқари реабилитацияси ва даволаш харажатларининг қуйидагича иқтисод бўлишига олиб келган: қайта кўрик – 120 000 сўм; қайта сийдик таҳлили – 47 000 сўм; қайта қон таҳлили – 58 000 сўм; ЭКГ – 57 000 сўм; дори-дармонлар харажати – 110 000 сўм. 1 нафар бемор учун 392 000 сўм умумий иқтисодий самарадорликка эришишга имкон берган. Хулоса: Цимицифуга дори воситасини қўшиш билан олиб борилган анъанавий даволаш мажмуасидан кейинги ўрганилган гормонлар спектри эстрадиол, эстриол, эстрон ва прогестерон концентрациясини ишончли равишда оширади. Ўтказилган тадқиқот натижалари юрак ишемик касаллигининг оғир шаклларини хавф омилларини ҳисобга олиш билан менопауза даврида гормон ўрнини босувчи даволашни мос равишда танлашга имкон берди. Ушбу даволаш усулининг жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 392 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 506 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: ЮИК йўқ бўлган беморларда яллиғланиш олди интерлейкин-6 ва интерлейкин-17 ўртасида ўртача кучга эга бўлган бевосита ишончли боғлиқлиги Хоразм вилояти Гурлан туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 02.12.2022-йилдаги 2319-12-171-ТБ/2022-сонли буйруқ ҳамда Янгибозор туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 7.12.2022-йилдаги 954-12-178-ТБ/2022-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: даволаш натижалари беморларни жамиятда фаол ҳаёт тарзига қайтишига, умрининг узайишига ва ўлим ҳамда ногиронлик кўрсаткичининг камайишига ёрдам берган. Касалликни келтириб чиқарувчи омилларнинг аниқланишига кўра, беморларнинг шифохонада ва амбулатор равишда даволанишини камайишига сабаб бўлади ҳамда бир йилда беморлар умумий харажатларини 1 нафар бемор учун 1 850 000 сўм иқтисод қилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: иқтисодий самарадорликка беморларни юрак-қон томир касалликларининг асоратлари ва қайталанишини олдини олиш учун эрта ташхислаш, асоратлар ривожланганда даволашнинг умумий қийматини камайтириш билан эришилган. Хулоса: юрак ишемик касаллиги билан касалланган беморлар гуруҳида TNF-α (Tumor Necrosis Factor)даражаси назорат гуруҳига ва юрак ишемик касаллиги йўқ бўлган беморлар гуруҳига қараганда сезиларли даражада юқори бўлгани аниқланди. Интерлейкин-1β таркиби эса биринчи гуруҳ беморларда (16,8±0,23), иккинчи гуруҳ аёлларда (10,5±0,21 пг/мл) бўлиб, бу кузатув гуруҳларига мос келадиган норматив кўрсаткичларидан мос равишда 1,32 ва 2,13 марта ошиб кетганлиги аниқланди. Ушбу ҳолатнинг амалиётга жорий қилиниши бир нафар беморга бюджет маблағларини 1 850 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 2 980 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: ЮИКнинг оғир шаклларида хавф омилларини ҳисобга олган ҳолда Цимицифуга дори воситаси билан даволашнинг самарадорлиги ва  ўрганилган гормонлар спектри: эстрадиол, эстриол, эстрон ва прогестерон концентрацияларини сезиларли даражада ошириши   аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Хоразм вилояти Гурлан туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 02.12.2022-йилдаги 2319-12-171-ТБ/2022-сонли буйруқ ҳамда Янгибозор туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 7.12.2022-йилдаги 954-12-178-ТБ/2022-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: даволаш натижалари беморларни жамиятда фаол ҳаёт тарзига қайтишига, умрининг узайишига ва ўлим ҳамда ногиронлик кўрсаткичининг камайишига ёрдам берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: иқтисодий самарадорликка беморларда юрак-қон томир касалликларининг қайталанишини ва асоратларини олдини олиш учун эрта ташхислаш, асоратлар ривожланганда даволашнинг умумий қийматини камайтириш орқали эришилган. 1 нафар бемор учун 1 580 000 сўм иқтисод қилинган. Хулоса: Цимицифуга дори воситасини қўшиш билан олиб борилган анъанавий даволаш мажмуасидан кейин ўрганилган гормонлар спектри, эстрадиол, эстриол, эстрон ва прогестеронлар концентрациясини ишончли равишда оширади. Ўтказилган тадқиқот натижалари юрак ишемик касаллигининг оғир шакллари ривожланишини хавф омилларини ҳисобга олиш билан менопаузал гормонал даволашни индивидуаллаштиришга имкон беради. Ушбу ҳолатда айтиб ўтилган даволаш тактикасининг жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 2 860 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 2 100 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish