Sayt test rejimida ishlamoqda

Бердишев Абдурахим Сулеймановичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ер ости ичимлик сувларини зарарсизлантирувчи электротехнологиянинг илмий-методологик асослари”, 05.05.07 – “Қишлоқ хўжалигида электр технологиялар ва электр ускуналар” ихтисослиги (техника фанлари бўйича).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.DSc/Т674
Илмий раҳбар: Муратов Хаким Махмудович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети, DSc.03/30.12.2019.Т.10.01
Расмий оппонентлар: Мухаммадиев Ашраф, техника фанлари доктори, профессор; Музафаров Шавкат Мансурович, техника фанлари доктори, профессор; Кешуов Сеитказй Асилсеитович, техника фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: “Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти”.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:  ер ости ичимлик сувини ултрабинафша нурланиши билан зарарсизлантириш технологиясини такомиллаштириш тамойиллари ва усулларини ишлаб чиқиш ва ултрабинафша нурланиш манбалари учун автоном энергия таъминоти тизимини асослашдир. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
қуёш панеллари асосида автоном энергия манбаларида ишлайдиган ултрабинафша нурланишга асосланган сув тозалаш тизимларидан фойдаланган ҳолда ичимлик сувини зарарсизлантириш технологияси ишлаб чиқилган;
тозаланган сув қатламининг нисбий энергия интенсивлиги дезинфекция жараёнида энергия харажатларини минималлаштириш имконини берувчи якуний муносабатлар усули ёрдамида аниқланган;
қуёш нурланишининг интенсивлиги, атроф-муҳит ҳарорати, шамол тезлиги ва қуёш панелларининг йўналтирилганлиги каби ўзгарувчан ташқи омилларнинг энергия хусусиятларига таъсирини ҳисобга олувчи қуёш фотоелектрик қурилмасини ҳисоблашнинг чуқурлаштирилган модели ишлаб чиқилди;
қуёш фотоелектр қурилмасидан фойдаланган ҳолда сувни зарарсизлантириш электротехнологиясининг илмий-услубий асоси ишлаб чиқилди, бу ўз навбатида маҳаллий метеорологик шароитларни ҳисобга олган ҳолда электр таъминоти тизимини оптималлаштирилган;
ер ости ичимлик сувини ултрабинафша нурлар билан зарарсизлантириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари автоном зарарсизлантириш станциясининг таркибини асослаш ва қуёш фотоелектр станциясини симуляция қилиш асосида унинг ишончлилиги баҳоланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ер ости ичимлик сувларини зарарсизлантирувчи электротехнологиянинг илмий-методологик асослари” бўйича олинган тадқиқот натижаларига кўра:
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигидан автоном сув тозалаш қурилмаси (“Автоном сув тозалаш қурилмаси” ИАП 065371-2013) учун ихтирога патент олинган. Натижада кам энергия сарфи билан сувни зарарсизлантирувчи қурилма конструкциясини ишлаб чиқиш имкон берган;
ер ости ичимлик сувини ултрабинафша нурланиши билан зарарсизлантириш технологияси ва қурулмаси Наманган шахридаги “Наманган сув таъминоти” МЧЖ да сувни зарарсизлантиришда жорий қилинган (“Ўзбекистон Республикаси экалогия, атроф-мухитни мухофаза қилиш ва иқлим ўзгариши” вазирлигининг 2023 йил 24 июлдаги № 03-03/3-3103-сонли маълумотномаси). Натижада сувни ултрабинафша нурланиши билан зарарсизлантириш технологияси амалдаги технологияга нисбатан йилига 1 тонна 460 кг хлор ва 166120 кВт/соат электр энергиясини тежаш орқали кутиладиган иқтисодий самарадорликни 156543000 сўмга ошириш имконияти яратилган;
ер ости ичимлик сувларини зарарсизлантирувчи Хоразм вилояти “Қўшкўпир туман сув таъминоти” МЧЖ да жорий этилган. (“Ўзбекистон Республикаси экалогия, атроф-мухитни мухофаза қилиш ва иқлим ўзгариши” вазирлигининг 2023 йил 24 июлдаги № 03-03/3-3103-сонли маълумотномаси). Натижада бир йилда сарфланадиган 55373 кВт/соат электр энергиясини тежаш орқали, 59410000 сўм иқтисодий самарадорликга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish