Sayt test rejimida ishlamoqda

Курбанов Машхур Амоновичнинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қизилқум ҳудудидаги уранли маъданларни комплекс қайта ишлашнинг илмий-техник асослари», 04.00.14 – Фойдали қазилмаларни бойитиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.DSc/T625.
Илмий маслаҳатчи: Санакулов Кувандик, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети, DSc.17/04.06.2021.T.06.01.
Расмий оппонентлар: Мухиддинов Баходир Фахриддинович, кимё фанлари доктори, профессор; Бердияров Баҳриддин Тиловқабулович, техника фанлари доктори, доцент; Холиқулов Дониёр Бахтиёрович, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Миллий тадқиқот технологик университети «МИСиС»нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: йўлдош, ноёб ер элементларни комплекс қазиб олишга қаратилган технологик ва техник ечимларни жорий этиш орқали уранли маъданларни комплекс қайта ишлашнинг илмий-техник асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
уранни қазиб олиш жараёнида ноёб металларнинг хусусиятларига тегишли қонуниятларни биринчи марта ЁТЕ технологиясининг ноёб металларни ер қаъридан маҳсулдор танлаб эритишжараёнига таъсири ва уларнинг жойлашиш шакллари аниқланган;
уранни танлаб эритиштехнологик эритмаларидан ренийни (ВО-020, КЕП-200, РА-174 ионитларида) ва ноёб ер элементларини (С-150, ТОКЕМ 101, Доwех катионитларида) сорбсиялаш-десорбсиялаш кинетикаси аниқланган;
технологик эритмаларда ноёб ер элементлари ва бошқа йўлдош аралашмаларнинг жойлашиш шаклларини (НҲ4)2СО4 сулфат аммоний десорбсия эритмаларининг тўйинган НЕ катионитларининг десорбсиясида десорбатларда аралашмалар миқдорининг пасайишига ижобий таъсири аниқланган;
трибутилфосфат билан суюқ фазали экстракциянинг ҳал қилувчи роли кимёвий бойитиш усули сифатида хомаки маҳсулотдан НЕ соф консентратини олиш жараёнида аниқланди, бунда 48,9% РЕЕ таркибига эга бо'лган маҳсулот олинган;
маъданли конининг қора сланецли маъданларини уюмлаб танлаб эритишжараёнида уран, мис ва ванадийнинг эритмага ўтиш кинетикаси аниқланди ва суғориладиган эритмаларнинг кислоталигига қараб унумдор эритмаларда уларнинг миқдори ўзгариши аниқланди хамда, қора сланецли маъдан материалини дастлабки кислоталаш босқичини жорий этиш ванадийнинг уюмлаб эритмага ўтказишда ажралиб чиқишини ошириш имконини бериш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қизилқум минтақаси конларидан уран таркибли маъданларни комплекс қайта ишлаш технологияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Қизилқум конларида уран маҳсулдор эритмаларидан селектив сорбсион-десорбсия, экстракция ва плазма кимёси усулида ренийни боғлиқ ҳолда олишнинг комбинацияланган технологик схемаси Навоий кон-металлургия комбинатида амалиётга жорий этилган (Навоий кон-металлургия комбинати АЖнинг 2023 йил 2 июндаги 23/01-01-07/261-сон маълумотномаси). Натижада, йилига 300 кг гача ҳамда 99,975%ли тоза металл рений ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган лаборатория қурилмаси яратишини имконини берган;
Зафаробод кон бошқармаси ГТК-2 ва 3 даги тажриба-саноат қурилмасида уранни ЁТЕнинг сорбсиядан сўнгги эритмаларидан ноёб ер элементларини олиш усули Навоий кон-металлургия комбинатида амалиётга жорий этилган (Навоий кон-металлургия комбинати АЖнинг 2023 йил 2 июндаги 23/01-01-07/261-сон маълумотномаси). Натижада, 48,9% консентрацияли НЕ оксидларининг дезаксивацийланган гуруҳли консентрати олиш имконини берган;
Учқудуқ майдонидаги ГТК тажриба-саноат қурилмасида маъдан материалини дастлабки кислоталаш билан қора сланецли маъданларни уюмлаб танлаб эритиш усули Навоий кон-металлургия комбинатида жорий этилган (Навоий кон-металлургия комбинати АЖнинг 2023 йил 2 июндаги 23/01-01-07/261-сон маълумотномаси). Натижада, маъдандан уранни тўғридан-тўғри ажратиб олиш 76,4%, мис 65,9% ва ванадий 33,0% ни ташкил этиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish