Вафаев Ойбек Шукурлаевичнинг

диссертация ҳимоясисиз ихтиро патенти асосида фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри(илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Янги самарали депрессор присадкаларни синтез қилишнинг илмий асосларини яратиш ва уларни  нефть маҳсулотлари хусусиятларини модификациялашда қўллаш», 02.00.14–Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Т29.

Илмий раҳбар: Таджиходжаев Зокирходжа Абдусаттарович, техника фанлари доктори, профессор.

Илмий-тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.T.04.01.

II. Тадқиқотнинг мақсади: иккиламчи полиэтилентерефталат ва кўп атомли спиртлар асосида дизель ёқилғилари учун депрессор қўшимчаларни олиш технологиясини яратишдан иборатдир.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

иккиламчи полиэтилентерефталат ва кўп атомли спиртлар асосида гидроксил сақловчи полиэфирлар ва уларга ёғ кислоталари таъсирида мураккаб эфир боғлари ва узун углеводород радикали С1218 мавжуд бўлган олигомерлар олишнингикки босқичли усули яратилган;

олинган олигомерларни синтез жараёнига таъсир этувчи факторларининг (ҳарорат, концентрация, давомийлиги, моддалар табиати) оптимал технологик шароитларианиқланган;

яратилган депрессор қўшимчаларнинг дизель ёқилғиси қотиш ҳарорати – минус -100С дан минус -35 0С гачаошиши асосланган;

иккиламчи полиэтилентерефталат ва кўп атомли спиртлар асосида депрессор қўшимчалар олиш технологияси ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Янги самарали депрессор присадкаларни синтез қилишнинг илмий асосларини яратиш ва уларни  нефть маҳсулотлари хусусиятларини модификациялашда қўллаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

иккиламчи полиэтилентерефталат ва кўп атомли спиртлар асосида дизель ёқилғилари учун депрессор қўшимчалар олиштехнологияси «Ўзавтосаноат» АК тизимига, жумладан «Махсус-юктранс» МЧЖамалиётига жорий этилган («Ўзавтосаноат» АКнинг 2017 йил 19 июлдаги09/02-25-2363-сонмаълумотномаси). Натижада депрессор қўшимчаларни дизель ёқилғиларига жойида қўшиш технологияси ҳар бир тонна  маҳсулот таннархини 21% арзонлаштириш имконини берган;

ишлаб чиқилган депрессор қўшимчага «Ўзстандарт» агентлиги Республика синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонасининг хулосаси асосида (19.10.2012 й.; №13-2724)  ТИФ ТН бўйича 3811 29 000 0 рақамли код берилган (Республика синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонасининг 2012 йил 19 октябрдаги 13/1249-18-10-12-сон маълумотномаси).Депрессор қўшимчанинг ТИФ ТНга киритилиши унинг халқаро миқёсдаги иқтисодий ва илмий-техникавий муносабатларни тартибга солиш имконини берди.

V. Ихтирога патенти. «Депрессор қўшимчаларни олиш усули»га берилган ихтиро патентига (№ IAP 05151-2015 й.) Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2017 йил 1 июлдаги 02-08/1682-сон хулосаси берилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish