Sayt test rejimida ishlamoqda

Аминов Шариф Насимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жамият тараққиётида ички ишлар ходими касбий-сиёсий маданияти (Ижтимоий-фалсафий тахлил).” 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Fa1898.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.03/30.04.2021.F.76.06.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Мирзахмедов Абдурашид Мамасиддикович, фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор.
Расмий оппонентлар: Замилова Римма Римилевна, фалсафа фанлар доктори (DSc), доцент; Мусаев Фахриддин Абдусаттарович, фалсафа фанлар доктори, профессор.
Этакчи ташкилот: Тошкент давлат юридик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жамият тараққиётида ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданиятини юксалтиришнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатларини очиб беришдан ибопат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошқарувда халқчил ижтимоий тартиб тизимини жориш этиш ижтимоий муносабатлар барқарорлигига олиб келиши сабабли ички ишлар ходимларида касбий деонтологик этика ва ижтимоий фаолликни ошириш жамиятнинг ҳуқуқий - демократик ривожланиш кўрсаткичларини аниқловчи индикатор эканлиги асосланган;
ички ишлар органлари ходимларининг жамиятда қонунийликни таъминлашдаги толерантлиги бошқарувнинг ижтимоий ҳолати ва легитимлигига боғлиқлиги сабабли ички ишлар органлари ҳодимларининг ижтимоий қиёфасини белгиловчи “зарурият-эркинлик-жавобгарлик” каби компонентлар билан диалектик бирлиги аниқланган;
жамиятда ички ишлар органлари ходимларининг ижтимоий тартиб ва коммуникатив маданиятини ривожлантириш давлат ва жамоатчиликнинг конструктив ҳамкорлигига боғлиқлиги сабабли ижтимоий муносабатларда касбий маданиятининг мотивацион, оператив, аффектив ва рефлексив каби мезонлари муносабатлар бирлигини белгиловчи етакчи детерминант эканлиги очиб берилган;
Ўзбекистонда ички ишлар органлари ходимлари фаолиятини такомиллаштириш, давлат хизматчисида касбга садоқат, ижтимоий масъулият,  ижтимоий бирдамлик механизмларини ассимиляция қилиши орқали жамиятда услубий (аксиологик, акмеологик, фаолиятлилик) ҳамда педагогик (коллектив ўзаро таъсир, обективлик) тамойиллари уйғунлигини таъминлашга олиб келиши исботланган.  
 IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.     Жамият тараққиётида ички ишлар ходимлари касбий маданиятининг ижтимоий-фалсафий тахлиллари тадқиқ этиш давомида олинган илмий натижалар асосида:
    бошқарувда халқчил ижтимоий тартиб тизимини жориш этиш, ички ишлар ходимларининг касбий деонтологик этикаси ва ижтимоий фаоллигини оширишга доир хулоса ва тавсияларидан Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси ҳамкорлигида “Автопатрул”, “Навбатчи эшитади”, “Тунгги рейд” каби бир қатор телерадио эшиттиришлар дастурлари ссенарийларида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси 2023-йил 6-апрелдаги 04-36-526-сон маълумотномаси). Натижада, жамиятда ижтимоий муносабатлар барқарорлигини таъминлаш, фуқаролар ахлоқида ҳуқуқийлик, қонунларга ҳурмат тамойилини оширишга хизмат қилган;
    ички ишлар ходимларининг қонунийликни таъминлашдаги толерантлик жамиятнинг ижтимоий ҳолати ва сиёсий ўзгаришларнинг таъминлаш жамият ҳаётидаги ўзгаришлар динамикаси белгилашга оид тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимида, хусусан, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясида тайёрланадиган ходимларнинг касбий таълим йўналишларида ўқитиладиган “Касбий этика” фанидан харбий хизматчининг профессионал тайёргарлигида мънавий-ахлоқий ва сиёсий ижтимоий фазилатлар мавзусида “Ўзбекистоннинг ривожлантириш стратегияси. Фуқаролик жамияти” фанидан жамият барқарорлигини таъминлашнинг ижтимоий асослари, Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш,  “Жисмоний тарбия ва спортнинг ижтимоий тартиб ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашдаги аҳамияти” мавзуларини ўқитишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлик академияси 2023-йил 10-февралдаги 13-07-08-520-сон маълумотномаси). Натижада, давлатнинг  ижтимоий қиёфаси белгиловчи “зарурият - эркинлик – жавобгарлик” принципларининг диалектик бирлиги ҳамда жамоат тартибини сақлашга нисбатан янгича ёндашувларни амалга оширишга хизмат қилган;
    жамиятда ички ишлар ходимларининг ижтимоий тартиб ва коммуникатив маданиятини ривожлантириш жиноятлар профилактикасида (дидактик, ахлоқий, ижтимоий-маънавий мезонлар) илмий билиш усулларига оид ғоялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил 3-февралдаги 1-сон, 1-илова “Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегиясида ижтимоий тартиб, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда ҳар бир фуқаро масъулдир” қонунийлик иммунитетини мустаҳкамлашга доир чора тадбирлар, “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида тарғибот материал, маъруза, буклет, флаер ўқув-услубий материалларда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил 6-апрелдаги 02-(индех)/327-сон маълумотномаси). Натижада, жамоатчилик ҳамкорлигининг ижтимоий механизмларини очиб беришга ҳамда инсон ва жамият ўртасидаги муносабатларда ижтимоий жавобгарлик фаолиятининг етакчи детерминантини очиб беришга хизмат қилган;
    Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ тизими ва ички ишлар ходимлари фаолиятини такомиллаштириш, давлат хизматчисининг касбий садоқат, ижтимоий масъулият,  ижтимоий бирдамлик механизмларини ассимиляция қилиши ёшлар орасида ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликка мойил ёшларнинг реаблитасия қилиш, ҳамда уларнинг ҳуқуқий-сиёсий онгини ривожлантиришга доир хулоса ва тавсияларидан Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ёшлар агентлигининг 2023-йил 16-майдаги 2-10-21-1290-сон маълумотномаси). Натижада, жамиятда маданий-маънавий, тарбиявий-ахлоқий фаолият уйғунлигини  таъминлашга олиб келиши хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish