Sayt test rejimida ishlamoqda

Исматуллаев Фарходжон Одилжоновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
          Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикаси билан Европа Иттифоқи ўртасида стратегик ҳамкорлик: шаклланиши, муаммолари, истиқболлари”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2019.1.DSc/Tar123
Илмий раҳбар: Нуриддинов Эркин Зуҳриддинович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи:Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.12.2021.Tar.26.03
Расмий оппонентлар: Бабажанова Дилором, тарих фанлари доктори, профессор; Мирзоҳид Акрамович Раҳимов, тарих фанлари доктори, профессор; Дурбек Бахтиёрович Сайфуллаев, тарих фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси билан Европа Иттифоқи ўртасидаги стратегик  ҳамкорликни шаклланиши, муаммолари  ва истиқболларига оид масалаларни тарихий материаллар асосида очиб беришдан  иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
геосиёсий ўзгаришлар ва янги халқаро муносабатлар тизими шаклланаётган шароитда Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг стратегик ва устувор йўналиши сифатида  БМТ, ЙХҲТ каби нуфузли халқаро ташкилотлар ҳамда Европа Иттифоқи билан тенг ҳуқуқли ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, унинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни ва нуфузини янада ошириш учун зарурлиги реал тарихий шароит ва давлатларнинг ўзаро манфаатлари доирасида объективлик ва зарурийлик принципларига таянилганлиги исботланган;
Ўзбекистон Республикасининг Европа Иттифоқи билан ўзаро алоқаларини шаклланиши ва ривожланишида  “Шериклик ва ҳамкорлик” битими ҳуқуқий асос бўлганлиги ва 2022- йилда имзоланган “Кенгайтирилган Шериклик ва ҳамкорлик” битими эса икки томонлама ҳамкорликни янги сифат босқичига кўтариш ва  Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш имкониятларини янада оширганлиги очиб берилган;
томонларнинг савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлиги Европа Иттифоқи доирасидаги ҳуқуқий ҳужжатлар асосида амалга оширилганлиги, шу билан бирга Европа Иттифоқи томонидан 2005- йилда қўлланилган бир томонлама хусусиятга эга санксия ва эмбарголар ўзаро муносабатларнинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатганлиги далилланган;
мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб Ўзбекистон олдида турган ислоҳотларни амалга оширишда Европа Иттифоқи катта ёрдам кўрсатиб, ижтимоий-иқтисодий соҳада кўплаб лойиҳаларни амалга ошириш ва минтақавий интеграция жараёнларини янада тезлаштириш учун техник ва молиявий қўллаб-қувватлаганлиги, уларни амалга оширишда ТАСИС дастури лойиҳалари, жумладан, ТЕМПУС, ЭРАСМУС, ЭРАСМУС МУНДУС, ЭРАСМУС+ (олий таълим), ТРАCЕКА (транспорт), ИНОГЕЙТ (нефт ва газ), БОМКА (чегара хавфсизлиги) каби дастурлари муҳим ўрин  тутганлиги исботланган;
кўп қиррали шаклга эга маданият ва сайёҳлик, фан ва таълим соҳаларини ўз ичига олган маданий-гуманитар йўналишдаги ҳамкорлик, замонавий дунёда халқ дипломатияси вазифасини ўтаб, халқларни кенг миқёсда бирлаштириш ва ўзаро тушунишга ҳамда давлатлараро муносабатларнинг замонавий тизимини шакллантириш жараёнига улкан ҳисса қўшаётганлиги аниқланган.                        
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республика¬си билан Европа Иттифоқи ўртасида стратегик ҳамкорликни шаклла¬ниши, муаммолари ва истиқболларини тадқиқ этишга оид ишлаб чиқилган илмий хулоса, натижа ва таклифлардан:
геосиёсий ўзгаришлар ва янги халқаро муносабатлар тизими шаклланаётган шароитда Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг стратегик ва устувор йўналиши сифатида  БМТ, ЙХҲТ каби нуфузли халқаро ташкилотлар ҳамда Европа Иттифоқи билан тенг ҳуқуқли ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, унинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни ва нуфузини янада ошириш учун зарурлиги реал тарихий шароит ва давлатларнинг ўзаро манфаатлари доирасида объективлик ва зарурийлик принципларига таянилганлигини исботлашга оид маълумотлар Ўзбекистон Миллий телерадиоком¬панияси “Ўзбекистон тарихи” телерадиоканалининг “Тарихий савол”, “Мавзу”, “Очиқ дарс” кўрсатувларида тадқиқотга тортилган мавзу юзасидан суҳбат бўлиб ўтди ва мазкур материаллардан кўрсатувлар сенарийларида фойдаланилди (“Ўзбекистон” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2023-йил 28-апрелдаги 06-48-99-сон маълумотномаси). Натижада халқимизнинг халқаро муносабатлар ва дипломатия тарихи бўйича билимларини кўпайишига ва дунёқарашларини ўсишига хизмат қилган.
Ўзбекистон Республикасининг Европа Иттифоқи билан ўзаро алоқаларини шаклланиши ва ривожланишида  “Шериклик ва ҳамкорлик” битими ҳуқуқий асос бўлганлиги ва 2022- йилда имзоланган “Кенгайтирилган Шериклик ва ҳамкорлик” битими эса икки томонлама ҳамкорликни янги сифат босқичига кўтариш ва  Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш имкониятларини янада оширганлиги билан боғлиқ илмий далил ва натижалардан “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси музейининг “Халқаро муносабатлар зали”ни янги материаллар билан тўлдириш ва такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасининг 2023-йил 16-майдаги 1/95-сон маълумотномаси). Натижада ўзаро муносабатларни ўрнатилишида, ҳуқуқий битим ва шартномаларни имзолашнинг глобал аҳамиятини очиб беришга эришилган.
томонларнинг савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлиги Европа Иттифоқи доирасидаги ҳуқуқий ҳужжатлар асосида амалга оширилганлиги, шу билан бирга Европа Иттифоқи томонидан 2005- йилда қўлланилган бир томонлама хусусиятга эга санксия ва эмбарголар ўзаро муносабатларнинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатганлигини асослашга оид илмий хулоса ва таклифлар “Тарих ўқитиш методикаси” таълим йўналиши талабалари учун тавсия этилган “Жаҳон тарихи (Энг янги давр)” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва  инновасиялар вазирлигининг 2023-йил 28-апрелдаги  02/02-01-68-сон маълумотномаси). Натижада олинган илмий хулоса ва материаллар дарсликнинг 18-19-20-21 мавзуларини илмий-назарий ва манбавий жиҳатдан бойишига хизмат қилган;
мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб Ўзбекистон олдида турган ислоҳотларни амалга оширишда Европа Иттифоқи катта ёрдам кўрсатиб, ижтимоий-иқтисодий соҳада кўплаб лойиҳаларни амалга ошириш ва минтақавий интеграция жараёнларини янада тезлаштириш учун техник ва молиявий қўллаб-қувватлаганлиги, уларни амалга оширишда ТАСИС дастури лойиҳалари, жумладан, ТЕМПУС, ЭРАСМУС, ЭРАСМУС МУНДУС, ЭРАСМУС+ (олий таълим), ТРАCЕКА (транспорт), ИНОГЕЙТ (нефт ва газ), БОМКА (чегара хавфсизлиги) каби дастурлар билан  кўп қиррали шериклик ва ҳамкорликка айланиш эволюциясини очиб беришга оид тавсия ва илмий хулосалардан Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 24-майдаги 02-07-1897/04-сон далолатномаси). Натижада Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи халқлари ўртасида ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришда илм-фан ва маориф йўналишларидаги алоқаларнинг аҳамиятини очиб беришга эришилган.  
кўп қиррали шаклга эга маданият ва сайёҳлик ҳамда фан ва таълим соҳаларини ўз ичига олган маданий-гуманитар йўналишдаги ҳамкорлик, замонавий дунёда халқ дипломатияси вазифасини ўтаб, халқларни кенг миқёсда бирлаштириш ва ўзаро тушунишга ҳамда давлатлараро муносабатларнинг замонавий тизимини шакллантириш жараёнига улкан ҳисса қўшаётганига  оид таклифлар ҳамда халқ дипломатиясини ривожлантирилиши билан боғлиқ илмий хулосалар Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Ўзбекистондаги немис, поляк, грек миллий марказлари ва “Ўзбекистон-Германия”, “Ўзбекистон-Франция”, “Ўзбекистон-Италия”, “Ўзбекистон-Греция” дўстлик жамиятлари фаолиятларига (2016-2022- йиллар) тадбиқ этилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил 23-майдаги 03/07–875–сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий  мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2023-йил 25-майдаги 14.07.57-сон маълумотномаси). Натижада берилган таклифлар ушбу марказ ва жамиятлар фаолиятини янада ривожлантириш ҳамда самарали иш юритишларига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish