Sayt test rejimida ishlamoqda

Ражабова Ирина Тахировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
“Ўзбек ва рус ҳикоячилигида сюжет ва композицион яхлитлик синтези”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
    Диссертация мавзуси ро'йхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Fil3553.
    Диссертация бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
    Илмий раҳбар: Ботирова Шахло Исамиддиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.    
    ИК фаолият ко'рсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.55.02.
Расмий оппонентлар: Гайлиева Огулай Курбанмурадовна, филология фанлари доктори, доцент; Джумабаева Жамила Шариповна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Нукус давлат педагогика институти.
Диссертация ё'налиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳикоя жанри илдизлари ва генезиси, бадиий маҳорат ва ижодкор концепцияси муаммосини тадқиқ қилишда И.Бунин, А.Чехов, В.Распутин, И.Тургенов, А.Қаҳҳор, Ш.Холмирзаев, Ў.Умарбеков Ў.Ҳошимов каби ёзувачиларнинг сюжет ва композиция яратишдаги услубий-шаклий изланишларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дунё адабиётшунослигида ҳикоянинг адабий жанр сифатида пайдо бўлиши, генезиси ва тадрижий ривожланиш босқичлари ХХ аср ҳикоячилиги тараққиёти мисолида рус ва ўзбек ёзувчиларининг ҳикоя жанрида сюжет яратиш маҳорати, унда ёзувчи ижодий концепсиясининг ўсиш-ўзгаришларини қиёсий-типологик таснифлаш асосида аниқлаштирилган;
ҳикоя жанрининг тараққиётида бадиий услубнинг умумий ва хусусий белгилари А.Чехов ва А.Қаҳҳор ижодий концепсиясининг бошқа ёзувчиларга сюжет ва композицион яхлитликни таъминлаш нуқтаи назаридан таъсири масаласини  индивидуал поетик маҳоратнинг аҳамиятини бадиий компонентлар тиғизлигини таъминлаш нуқтаи назаридан далиллаш асосида аниқлаштирилган;
ҳикоя жанрининг новелладан жанрий белгилар бўйича фарқи ва сюжет линияларининг тармоқланишига кўра тафовутланиши И.Бунин, А.Чехов, В.Распутин, И.Тургенов, А.Қаҳҳор, Ш.Холмирзаев асаларини қиёсан таҳлил қилиш ҳамда ҳикоя жанрининг ифода хусусиятларини бадиий услуб нуқтаи назаридан очиб бериш асосида далилланган;
бадиий хронотопнинг ҳикоя воқелиги, сюжет ва композиция яхлитлигини таъминлашдаги аҳамияти ҳикоянинг жанр сифатидаги белгилари, жорий шаклу шамойили, ихчам ва ифодавийлиги,  унга қўйиладиган поетик мазмун ва бадиийлик шартларини насрий ифода услубининг ўзига хос хусусиятлари орқали аниқлаштириш асосида очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва рус ҳикоячилиги тараққиётида сюжет ва композицион яхлитлик синтези, бадиий маҳорат ва ижодий концепсия уйғунлигини таъминлаш борасида олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
ХХ аср ҳикоячилиги тараққиёти мисолида рус ва ўзбек ёзувчиларининг ҳикоя жанрида сюжет яратиш маҳорати, унда ёзувчи ижодий концепсиясининг ўсиш-ўзгаришларини қиёсий-типологик таснифлаш асосида аниқлаштирилган дунё адабиётшунослигида ҳикоянинг адабий жанр сифатида пайдо бўлиши, генезиси ва тадрижий ривожланиш босқичлари, И.Бунин, А.Чехов, В.Распутин, И.Тургенов, А.Қаҳҳор, Ш.Холмирзаев асаларини қиёсан таҳлил қилиш ҳамда ҳикоя жанрининг ифода хусусиятларини бадиий услуб нуқтаи назаридан очиб бериш асосида далилланган ҳикоя жанрининг новелладан жанрий белгилар бўйича фарқи ва сюжет линияларининг тармоқланишига кўра тафовутланиши борасида билдирилган назарий қарашлар ва илмий хулосалар “Жаҳон адабиёти тарихи” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 17 июлдаги 314-буйруғига асосан, 314-160-сон нашр рухсатномаси). Натижада, ихтисослик фанларини ўқитиш, малака ошириш курслари, шунингдек, ўзбек ва хорижий тил  гуруҳларида она тили ва адабиёти фани ўқитувчиларининг дарс самарадорлигини оширишга эришилган;
А.Чехов ва А.Қаҳҳор ижодий концепсиясининг бошқа ёзувчиларга сюжет ва композицион яхлитликни таъминлаш нуқтаи назаридан таъсири масаласини  индивидуал поетик маҳоратнинг аҳамиятини бадиий компонентлар тиғизлигини таъминлаш нуқтаи назаридан далиллаш асосида аниқлаштирилган ҳикоя жанрининг тараққиётида бадиий услубнинг умумий ва хусусий белгилари оид назарий қарашлари ва илмий хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими томонидан амалга оширилган ФА-Ф1 - ОО5 “Қорақалпоқ фолклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳаси ва 2017-2020 йилларда амалга оширилган Ф1-ФА-О-43429 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажариш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2023 йил 21 июлдаги 300/1-маълумотномаси). Натижада, ихтисослик фанларини ўқитиш, малака ошириш курслари, шунингдек, ўзбек ва рус  гуруҳларида она тили ва адабиёти фани ўқитувчиларининг дарс самарадорлигини оширишга эришилган;
ҳикоянинг жанр сифатидаги белгилари, жорий шаклу шамойили, ихчам ва ифодавийлиги,  унга қўйиладиган поетик мазмун ва бадиийлик шартларини насрий ифода услубининг ўзига хос хусусиятлари орқали аниқлаштириш асосида очиб берилган бадиий хронотопнинг ҳикоя воқелиги, сюжет ва композиция яхлитлигини таъминлашдаги аҳамияти илмий хулосалар 574099–ЭПП-1-2016-1-ИТ-ЭППКА2-CБҲЕ-СП рақамли “Олий та'лим салоҳиятини ривожлантириш ва долзарблиги, сифати ва тенглигини та'минлаш учун ПАWЕРнинг минтақалараро ҳаракатчанлигини та'минлаш” мавзусидаги илмий лойиҳани бажариш жараёнида фойдаланилган (Термез давлат  университетининг 2023 йил 20 июлдаги 06/12-3053-сон далолатномаси). Натижада, умумий ўрта ва олий таълим муассасалари ҳамкорлиги асосида ёшлар орасида китобхонлик маданиятининг шаклланиш ва  дунёқарашини кенгайтиришга замин яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish