Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамидуллаева Гаухар Атаниязовнанинг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
“Ўзбек ва рус насрида бадиий психологизм: ижодкор фитрати ва давр муаммоси (Ф.Достоевский, Л.Толстой, А.Қаҳҳор, Ш.Холмирзаев ижоди мисолида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Fil3601.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Ботирова Шахло Исамиддиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.    
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.55.02.
Расмий оппонентлар: Чўпонов Отаназар Отажонович, филология фанлари доктори, доцент; Умурова Гўзал Хотамовна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертасия ё'налиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва рус насрида бадиий психологизм - ижодкор фитрати ва давр муаммосини тадқиқ қилишда Л.Толстой, Ф.Достоевский, ўзбек адабиётидан А.Қаҳҳор, Ш.Холмирзаев, Н.Эшонқул, У.Ҳамдам, И.Султон сингари ёзувчиларнинг поетик изланишлари, бадиий маҳорат ва ижодкор концепциясидаги ўзига хосликларини очиб беришдан иборат.    
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жаҳон адабиётшунослигида қисса жанри генезиси ва бадиий тафаккур тараққиётининг ўзбек қиссачилигига модификацион таъсири услуб, шакл ва ғоявий-фалсафий идрок тамойилларининг синтетик ҳосиласи негизида кечган ижтимоий фрагментлари аниқланиб, ўзбек қиссаларида Л.Толстой анъаналарининг акс этиш принциплари ва бадиий психологик талқин қонуниятлари асосланган;
Ш.Холмирзаев, И.Султон, У.Ҳамдам ва Н.Эшонқул ижодий концепциясининг ўзига хос қирралари рус ва жаҳон қиссанависларидан олинган бой тажриба ва истеъдод намойиши композицион яхлитлик синтезида эсселашув жараёнининг бўй кўрсатиши асосланган;
қисса жанрининг тадрижий ривожланиши поетк устқурмасига композицион уйғунлиги натидасида юзага келган метаривоятлар модуси антик юнон анъаналарини ўзгартиришга қаратилган индивидуал хусусиятларининг махсус компонентлари портрет ва пейзаж негизида очиб берилган характерлар динамикаси далилланган;
қисса жанрининг композицион уйғунлигини таъминлашда бадиий хронотопнинг воқеликни изчил юзага чиқишида асосий атрибутлигини аниқлаш вазифадошлигини, ёзувчи дунойқарашидаги ровий нутқининг полифоник кўпқатламлигининг роли ва аҳамияти давр муаммосини танқидий қиёфасини аниқлашда ўлчов сифатида кўрсатилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва рус насрида бадиий психологизм ва ижодкор фитрати, давр муаммоси уйғунлигини тадқиқ қилиш ҳамда уни ўзаро таъсир доирасини аниқлаш йўсинларини ишлаб чиқиш асосида:
психологизмнинг сюжет ривожидаги энг муҳим категорияси инсоният тамаддунининг ривожланиши билан боғлиқ ҳолда кечадиган жараён эканлиги ўзбек ва рус қиссачилигининг шаклий-услубий доминант белгилари “Стилистика ва матн шарҳи” номли ўқув қўлланма мазмунига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 17-июлдаги 314-161-сон буйруғига асосан). Натижада ўзбек ва рус гуруҳларида махсус фанларни ўқитиш, малака ошириш курслари, шунингдек, рус тили ва адабиёти ўқитувчиларининг самарадорлигини оширишга эришилган;
қисса яратишда сайёр сюжет элементлари мантиқан далолатланган поетик матрица сифатида бошқа халқлар адабиётида юзага келган услубий хулосаларидан ФА-Ф1, ГОО2 “Қорақалпоқ фолклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳаси ва 2017-2020 йилларда амалга оширилган ФА-Ф1-ОО5 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажариш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2022-йил 17-январдаги 17.01/113-маълумотномаси). Натижада, ихтисослик фанларини ўқитиш, малака ошириш курслари, шунингдек, ўзбек ва рус гуруҳларида ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиларининг дарс самарадорлигини оширишга эришилган;
ўзбек насрида қарийб бир асрлик тажрибага эга бўлган қисса жанри поетик ўсиш-ўзгаришларини ижтимоий ҳаёт бўҳронларида мустаҳкам асосга эгалигини қиёсий-типологик сарҳадларнинг модификацион ривошланишининг илмий хулосалар 574099-ЭПП-1-2016-1-ИТ-ЭППКА2-CБҲЕ-СП  рақамли “Олий таълим соҳасида потенциални ривожлантириш ёналишидаги  ПАWЕР- ҳудудлараро мобилликни йўлга қўйиш ва бу борада долзарблик, сифат ҳамда тенгликни таъминлаш” номли амалий лойиҳа мазмунига сингдирилган (Термиз давлат университетининг 2023-йил 20-июлдаги 06/12 – 3054-сон далолатномаси). Натижада, умумий ўрта ва олий таълим муассасалари ҳамкорлиги асосида ёшлар орасида китобхонлик маданиятининг шаклланиш ва  дунёқарашини кенгайтиришга имкон яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish