Sayt test rejimida ishlamoqda

Заргарова Наргиза Рустамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “COVID-19 юқтирган беморларнинг ичак микробиоценози бузилишини ташхислаш ва прогнозлаш аспектлари” 14.00.05- Ички касалликлар (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/ Tib2390.
Илмий маслаҳатчи: Собирова Гузал Наимовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали, PhD 04/30.09.2020.Tib.123.01.
Расмий оппонентлар: Жаббаров Озимбай Отаханович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Исмаилова Жадида Aхмеджановна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт инситути.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: COVID-19 ўтказган беморларда ичак микробиоцинози бузилишини баҳолаш ва касалликнинг ноқулай прогностик белгиларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
COVID-19 билан касалланган беморларда ичак микроорганизмларини таҳлил қилиш асосида бактериал ва замбуруғли микроорганизмларнинг турига боғлиқ идентификацияси аниқланган;
COVID-19 ўтказган беморлар ичак микробиота ҳолатини баҳолаш натижасида нажас микробиал маркерлари сифатида Clostridium difficile А ва B токсинлари аниқланган;
беморларда касалликнинг фаол яллиғланиш кўрсаткичлари ва ичак дисбактериози даражаси ўртасида узвий корреляцион боғлиқлик борлиги асосланган;
Saccharomyces Boulardii замбуруғи касалликнинг клиник белгиларига, шунингдек, COVID-19 билан касалланган беморларнинг ичак микрофлорасини таркибига ижобий таъсир кўрсатиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали эксперт кенгашининг 2023 йил 26 июлдаги 5/27 сон хулосасига кўра(илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали директорининг 2022-йил 28-июндаги 04/2131-сонли хати юборилган.):
биринчи илмий янгилик: COVID-19 билан касалланган беморларда ичак микроорганизмларини таҳлил қилиш асосида бактериал ва замбуруғли микроорганизмларнинг турига боғлиқ иднтификацияси аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Ўзбекистон темир йўллари акциядорлик жамияти соғлиқни сақлаш хизмати Урганч манзилгоҳи шифохонаси бўйича 7.06.2023-йилдаги 287-сон буйруқ, Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали клиникаси бўйича 07.07.2022-йилдаги 10-И &-2-сон ва Урганч шаҳар шифохонаси бўйича 30.09.2022-йилдаги 429-12-180-ТБ/2022-сон буйруқ билан амалиётга жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: COVID-19 ўтказган ва дисбактериози мавжуд бўлган беморлар нажасининг бактериологик таҳлили билан бирга MALDI-TOF масс-спектрометриясини ўтказиш даволовчи шифокорларга ташхис қўйиш ва профилактика ишларини самарали олиб боришга ёрдам беради, ҳамда тиббий текширувлар самарадорлигини оширади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: замонавий ташхис усулларидан фойдаланиш беморларни касалхонага ётқизмасдан (Урганч темир йўл касалхонаси прейскуранти 1 кунга 130 000 сўм ) кейинги даволаш усулини танлаш ва ташхисий текширувларга нисбатан қисқа вақт ичида якуний ташхис қўйиш имконини беради. Бу ногиронликни 45% га камайтириб, касалхона учун сарфланадиган маблағни 1 нафар бемор учун 1 300 000 сўм иқтисод қилинди. 100 нафар бемордан касаллик асоратини 6 бемордан 3 беморгача камайтирилди, демак бир нафар бемордан 1 300 000 сўм иқтисод қилинса, йиллик иқтисодий кўрсаткич 3 900 000 сўмни (3 нафар бемор учун) ташкил қилади. Хулоса: COVID-19 билан касалланган беморларда MALDI-TOF масс-спектрометрия усулидан фойдаланган ҳолда ичак микроорганизмларнинг турларини таҳлилини ўтказиш ташхис қўйиш ва даволаш самародорлигини ошириб, бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 3 900 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 1 300 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. 
иккинчи илмий янгилик: COVID-19 ўтказган беморлар ичак микробиота ҳолатини баҳолаш натижасида нажас микробиал маркерлари сифатида Clostridium difficile А ва B токсинлари аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Ўзбекистон темир йўллари акциядорлик жамияти соғлиқни сақлаш хизмати Урганч манзилгоҳи шифохонаси бўйича 7.06.2023-йилдаги 287-сон буйруқ, Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали клиникаси бўйича 07.07.2022-йилдаги 10-И &-2-сон ва Урганч шаҳар шифохонаси бўйича 30.09.2022-йилдаги 429-12-180-ТБ/2022-сон буйруқ билан амалиётга жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: COVID-19 билан касалланган беморларда диарея кузатилганда унинг сабабини эрта баҳолаш беморларнинг шифохонада ўтказадиган ўрин-кунлари сонининг қисқаришига ва одатий ҳаёт тарзига тезроқ қайтишига ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: COVID-19 ўтказган беморларнинг нажасида Clostridium difficile A ва B борлигини аниқлаш касалликнинг оғир асоратларини олдини олиш ва даволаш учун сарфланадиган маблағларни камайтириш орқали иқтисодий самарадорликка эришилади . Битта бемор учун (кунига ўртача 100 000 сўм дори воситалари қўлланилади) 47 000 сўм дори воситалари сарфланади Хулоса: COVID-19 билан касалланган беморларда диарея кузатилганда унинг сабабини эрта аниқлаш касалликнинг кечишига ва беморларнинг даволаш самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатади.
учинчи илмий янгилик: беморларда касалликнинг фаол яллиғланиш кўрсаткичлари ва ичак дисбактериози даражаси ўртасида узвий корреляцион боғлиқлик борлиги асосланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: дисбактериоз ҳолати мавжуд бўлган беморларда яллиғланиш кўрсаткичлари ва дисбактериоз даражаси ўртасидаги корреляцион боғлиқликни аниқлаш орқали касалликнинг кечишини олдиндан баҳолаш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Ўзбекистон темир йўллари акциядорлик жамияти соғлиқни сақлаш хизмати Урганч манзилгоҳи шифохонаси бўйича 7.06.2023-йилдаги 287-сон буйруқ, Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали клиникаси бўйича 07.07.2022-йилдаги 10-И &-2-сон ва Урганч шаҳар шифохонаси бўйича 30.09.2022-йилдаги 429-12-180-ТБ/2022-сон буйруқ билан амалиётга жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: беморларда кузатиладиган салбий оқибатларнинг олдини олишга ва уларнинг руҳий ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: замонавий ташхис усулларидан фойдаланиш беморларни касалхонага ётқизмасдан кейинги даволаш усулини танлаш (ТТА Урганч филиали клиникаси кунига 120 000 сўм) ва ташхисий текширувларга сарфланган ўртача вақт билан якуний ташхис қўйиш, тиббий ёрдам учун сарфланадиган маблағ ва тиббиёт ходимларининг иш вақтини қисқартириш орқали беморларни касалхонага ётқизмасдан 1 200 000 сўм иқтисод қилинди. Хулоса: COVID-19 ўтказган ва дисбактериоз ҳолати мавжуд бўлган беморларда нажаснинг бактериологик таҳлили билан бирга қондаги C-реактив оқсил миқдорининг ошиши касалликнинг кечишини салбий оқибатларга олиб келиши исботланган. 
тўртинчи илмий янгилик: Saccharomyces Boulardii замбуруғи касалликнинг клиник белгиларига, шунингдек, COVID-19 билан касалланган беморларнинг ичак микрофлорасини таркибига ижобий таъсир кўрсатиши исботланган. Илмий янгиликнинг моҳияти: Saccharomyces Boulardii замбуруғи (Энтерол дори воситаси) касалликнинг клиник кўринишига, шунингдек, COVID-19 билан касалланган беморларнинг ичак микрофлорасини таркибига ижобий таъсир кўрсатиши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Saccharomyces Boulardii замбуруғини даво муолажалари қаторига қўшиш COVID-19 билан касалланган ва постковид синдроми мавжуд беморларда дорилар натижасида келиб чиққан диареяни даволаш самарадорлигини оширади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Ўзбекистон темир йўллари акциядорлик жамияти соғлиқни сақлаш хизмати Урганч манзилгоҳи шифохонаси бўйича 7.06.2023-йилдаги 287-сон буйруқ, Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали клиникаси бўйича 07.07.2022-йилдаги 10-И &-2-сон ва Урганч шаҳар шифохонаси бўйича 30.09.2022-йилдаги 429-12-180-ТБ/2022-сон буйруқ билан амалиётга жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: COVID-19 билан касалланган ва постковид синдроми мавжуд беморларга Saccharomyces Boulardii замбуруғини қўлланилиши касалликнинг кечишига ва беморларнинг даво сифатига ижобий таъсир кўрсатади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: беморларга Saccharomyces Boulardii замбуруғини қўлланилиши касалликнинг кечиш давомийлигини қисқартириш яьни беморларни шифохонада қолиш кунларини ўртача 14 кундан 10 кунга қисқартириш оркали хар бир бемордан 480 000 минг сўм иқтисод қилинади (ТТА Урганч филиали клиникасида кунлик 120 000 сўм) ва даволаш учун сарфланадиган маблағларни камайтириш орқали иқтисодий самарадорликка эришилади. Хулоса: даволаш жараёнига Saccharomyces Boulardii замбуруғини қўшилиши COVID-19 билан касалланган беморларнинг 85% да ичак микрофлорасини сезиларли даражада яхшиланишига ёрдам бериши ва бюджетдан ташқари маблағларни 480 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish