Sayt test rejimida ishlamoqda

Бекмуродов Мухаммад Абдужалиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси химояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бурундан қон кетишида ташхислаш ва даволаш тактикасини оптималлаштириш», 14.00.21-Оториноларингология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Tib2074.
Илмий раҳбар: Лутфуллаев Гайрат Умрилаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарканд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.06.2020.Tib.102.02.
Расмий оппонентлар: Шамсиев Джахангир Фазлидинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Касаковский Анатолий Лукянович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Украина).
Етакчи ташкилот: Cha University (Жанубий Корея).
II. Тадқиқотнинг мақсади бурундан қон кетишларда бурун бўшлиғи микроциркуляцияси бузилиш даражаси хусусиятларини аниқлаш орқали ташхислаш ва даволашни такомилаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
турли патологиялар фонида бурундан қон кетишларда қон кетиш сабаби, манбаи, муддатини ҳисобга олган ҳолда бурундан қон кетишлар частотаси ўзгариши исботланган;
илк бор, бурундан қон кетиши бўлган беморларда  микроциркуляция кўрсаткичини аниклаш максадида лазер доплер флоуметрияси ўтказиш оркали кон окими частотаси аникланган;
бурундан кон кетиши бор беморларда бурун бўшлиғидаги микроцеркуляция (доплер флоуметрия кўрсаткичлари: МК, AmaxLF,. AmaxCF) ўзгаришларга қараб эрта даво муолажаларини ўз вақтида ва тўғри белгилаш асосланган;
бурундан қон кетиш холатларда анаъанавий бурун бўшлиғи томпонадаси ўрнига GalenaSpon гемостатик тампони кўллаш орқали даволаш  усули такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
 Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2023 йилдаги 11 сентябрдаги 53-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2023 йил 1 апрелдаги 1001-сонли хати юборилган):
биринчи илмий янгилик: бурун бўшлиғидан кон кетишларида, қон кетиш сабаби, манбаи, муддати тахлил килиниб, бурун бушлиги шиллиқ қавати микроциркуляция қон томирлари бўйлаб қон оқими ўртача кўрсаткичи,  қон оқимини паст частотали тебраниши ва қон оқимини пульс тебраниши частотаси узгаришига олиб келиши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Бурундан қон кетишида ташхислаш ва даволаш усули СамВКТМТУ Лор булими ва Самарканд шахар 13-сон оилавий поликлиникасида (18.03.2023 й.; № 189, 16.05.2023 й.; № 84-У ) билан бўлимлари амалиётига жорий этилди.        Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • бурундан кон кетиш вақтида юзага келиши мумкин бўлган асоратлар ва хатолар сонини минималлаштиради; • даволаш сифатини оширади; • беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди; • такрорий бурундан кон кетиш частотасини 11,9% дан 6,6% гача камайтиради.Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: янги диагностика ва даволаш усулларининг  жорий қилиниши ҳисобига 1 нафар бемор учун 1 200 000 сўм иқтисод қилинди. Қайта кон кетиш даражаси 11,9 фоиздан 6,6 фоизга камайтирилгани иқтисод қилинса, бир нафар бемордан 170 000 сўм иқтисод қилинди ташкил этади. Хулоса: янги бурундан қон кетишида ташхислаш ва даволаш усули жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 800 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 400 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Бурундан қон кетишларни ташхислаш ва даволашни оптималлаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2022 йил 1 апрелдаги 1001-сонли хат юборилган.
иккинчи илмий янгилик: бу гуруҳ беморларда бурун бўшлиғидаги микроциркуляция ўзгаришларга қараб даволаш тактикаси тўғри танланган, шу асосида эрта даво муолажаларини бошлаш орқали кайталанишнинг камайишига,  ҳамда даволашга кетадиган сарф харажатларни камайтиришга олиб келди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Бурундан қон кетишида ташхислаш ва даволаш усули СамВКТМТУ Лор булими ва Самарканд шахар 13-сон оилавий поликлиникасида (18.03.2023 й.; № 189, 16.05.2023 й.; № 84-У ) билан бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги Олинган натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши, бурундан кон кетиши булган беморларда микроциркуляция курсаткичлари AmaxCF/3δх100% ўртача 1,95 ва AmaxLF/3δх100% ўртача 10,43 гача камайиши исботланиб, бу эса кон кетишлар кайталанишини камайишига ва беморлар хаёт сифатини бир мунча яхшиланишига сабаб бўлган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: бурундан кон кетиши булган беморларда микроциркуляция курсаткичларида узгаришлар кон кетишининг кайталанишига сабаб булади, шу сабабли МК тахлил килиб даволаш тактикасини танлаш натижасида қўшимча текширувлар ва асосланмаган даволашга кетадиган сарф харажатлар кескин камайтирилди. Хулоса: янги бурундан қон кетишида ташхислаш ва даволаш усули жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 800 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 400 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Бурундан қон кетишларни ташхислаш ва даволашни оптималлаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2022 йил 1 апрелдаги 1001-сонли хат юборилган.
учинчи илмий янгилик: бурундан кон кетиши бор беморларда даволаш усуллари такомилаштирилиб, ушбу усул бурун бушлиги микроциркулятор курсаткичлари ва йулдош касалликларни ҳисобга олган ҳолда бурун бушлиги тампонадаси травматик омилини камайтиради ва шифо жараёнини тезлаштиради (ДГУ дастур № 17494, 20.05.2022).  Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Бурундан қон кетишида ташхислаш ва даволаш усули СамВКТМТУ Лор булими ва Самарканд шахар 13-сон оилавий поликлиникасида (18.03.2023 й.; № 189, 16.05.2023 й.; № 84-У ) билан бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: болалар бош мия фалажи фонидаги параназал синуситларни эрта ташхислаш ва адекват даволашни танлашда, ушбу гуруҳдаги беморларда касаллик ретсидивланиши, ҳамда сурункали жараённи чўзилишини олдини олишга эришилган. Бу эса турли шаклдаги болалар бош мия фалажи билан даволанаётган беморлар  реабилитатсиясида ижобий натижа берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Бурундан қон кетишларда бурун тампонадаси турли усулларининг тахлилил килиниб, GalenaSpon гемостатик тампони билан ишлаб чиқилган янги даволаш усули 1 нафар бемор учун куйидагича иқтисод булишига олиб келди, куйдагича: тахлиллар учун – 700 000 сум; тампон куйиш учун – 170 000 сум; дори- дармонлар харажати – 100 000 сум; қайта курик – 60 000 сум (умумий иқтисодий самарадорлик 1 бемор учун 1030 000 сўмни ташкил қилди). Хулоса: янги бурундан қон кетишида ташхислаш ва даволаш усули жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 800 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 400 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Бурундан қон кетишларни ташхислаш ва даволашни оптималлаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2022 йил 1 апрелдаги 1001-сонли хат юборилган.
тўртинчи илмий янгилик: бурундан қон кетишларда бурун тампонадаси турли усулларининг бурун шиллиқ қавати ҳолатига таъсирини аниқлаш учун шиллиқ қават шиши ва гиперемияси, фиброз карашлар, пўстлоқлар мавжудлиги ва даражаси баҳоланди ва натижада GalenaSpon гемостатик тампонининг, докали тампонга нисбатдан бурун шиллиқ қавати ҳилпилловчи эпителийсининг функционал ҳолатига кам таъсир кўрсатиши илмий исботланди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Бурундан қон кетишида ташхислаш ва даволаш усули СамВКТМТУ Лор булими ва Самарканд шахар 13-сон оилавий поликлиникасида (18.03.2023 й.; № 189, 16.05.2023 й.; № 84-У ) билан бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги Бурундан қон кетишларда бурун тампонадаси турли усулларининг тахлилил килиниб, GalenaSpon гемостатик тампони билан ишлаб чиқилган янги даволаш усули 1 нафар бемор учун куйидагича иқтисод булишига олиб келди, куйдагича: тахлиллар учун – 700 000 сум; тампон куйиш учун – 170 000 сум; дори- дармонлар харажати – 100 000 сум; қайта курик – 60 000 сум (умумий иқтисодий самарадорлик 1 бемор учун 1030 000 сўмни ташкил қилди). Хулоса: янги бурундан қон кетишида ташхислаш ва даволаш усули жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 800 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 400 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Бурундан қон кетишларни ташхислаш ва даволашни оптималлаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2022 йил 1 апрелдаги 1001-сонли хат юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish