Sayt test rejimida ishlamoqda

Тян Татьяна Валериевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Постменопаузада бачадондан қон кетиши бўлган  аёлларда эндометрий ҳужайралар популяциясининг пролифератив фаоллигини баҳолаш”, 14.00.01 – Акушерлик  ва  гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Tib1855.
Илмий раҳбар: Алиева Дилфуза Абдуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази, PhD.04/05.06.2020.Тib.114.01.
Расмий оппонентлар: Ешембетова Гульсара Закировна, тиббиёт фанлари доктори; Рузиева Нодира Хакимовна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: постменопаузада бачадондан аномал қон кетиши бўлган  аёлларда эндометрий ҳужайра популяциялари пролифератив фаоллигини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор постменопауза даврида бачадондан қон кетиши ва эндометрий гиперплазияли аёллар соматик патологиялари (юрак ишемик касаллиги, томирларни варикоз кенгайиши, семизлик, 2 тип қандли диабет) эндометрийнинг морфологик тузилиши ўзгаришига боғлиқ бўлмаган холатда оғир кечиши  аниқланган;
илк бор бачадон қирмаси иммуногистокимёвий тахлилида эндотелиянинг атипик гиперплазияси ва эндометриоид карцинома ривожланиши пролиферация (Ki67) маркери ортишига, эндотелиянинг оддий гиперплазияси ривожланиши апоптоз (р53) маркерининг юқори экспрессияси боғлиқлиги  аниқланган;
илк бор постменопаузадаги аёлларда эндометрийнинг яхши ва ёмон сифатли гиперпластик жараёнлари ва бачадондан қон кетиши ривожланиши генезида эндометрийнинг яллиғланиш жараёни маркери CД138 кўрсаткичлари эндметрийнинг оддий  гиперплазияси ва эндометриоид карцинома ривожланиши билан  кучли  тўғри  корреляцион боғлиқлиги аниқланган;
илк бор постменопаузадаги аёлларда эндометрийнинг яллиғланиш жараёни маркери CД 138 миқдорининг ортиши, Ki67 пролиферация маркерининг гиперсекрецияси ва апоптоз маркери р53 гипосекресиясида беморларда гиперпластик жараён ривожланишига сабаб бўлиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Республика ихтисослаштирилган акушерлик гинекология илмий амалий тиббиёт маркази  давлат муассасаси эксперт кенгашининг  2023 йил 17 апрелдаги 01-06/343-сон   хулосасига кўра: 
 биринчи илмий янгилик: Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази ва “Саба Дармон” хусусий клиникаси  амалиётларига  жорий этилган  (Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказининг 2023 йил 4 апрелдаги 4и-и/2-сон маълумотномаси).Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги таклиф этилган текшириш усуллари фойдаланиш постменапауза даврида бачадондан қон  кетиш асоратларини эрта аниқлашга эришилади;   тадбиқ этилган комплекс ёндашув натижасида даволаш самардорлиги ошган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:    постменапауза даврида бачадондан қон  кетиши билан асоратланган аёлларда самарали текширув усули бўлган иммуногистокимёвий теширувлар орқали аниқланиши, яъни бошқа текшир усуллардан фойдаланмаслик ҳисобига иқтисод қилинган. Бунда бир беморда 645 500 сум иқтисод қилиниб, тадқиқот жараёнида кузатувдаги 52 нафар беморда 33566000 сўм бюждетдан ташқари маблағлардан иқтисод қилишга эришилган Хулоса: Постменапауза даврида бачадондан қон  кетиши билан асоратланган аёлларда самарали текширув усули бўлган иммуногистокимёвий теширувлар орқали аниқлаш усуллари, 1 нафар бемор ҳисобига киритилаётган усулнинг иқтисодий самарадорлиги унинг аналогига нисбататан арзон, яни 22 % юқорилигини кўрсатди.
иккинчи илмий янгилик: постменопауза даврида беморларда бачадондан қон кетиш ва эндометрийнинг гиперпластик жараёни бўлган аёлларда эндометрийинг гистологик тузилиши аниқланди; иммуногистокимё ва ультратовуш усулларини биргаликда ўрганиш кузатилиши мумкин бўлган асоратларни олдини олишга, касалликнинг кейинги даврини силлиқ ўтиши, ётоқ кунини қисқартириб, шифо жараёнини тезлаштиради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази ва “Саба Дармон” хусусий клиникаси  амалиётларига  жорий этилган  (Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказининг 2023 йил 4 апрелдаги 4и-и/2-сон маълумотномаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: мамлакатимиз қишлоқ ҳудудида яшовчи аёллар орасида постменопауза даврида бачадондан қон кетиш билан асоратланган аёллар, аёллар малаҳатхонасига мурожаат қилувчи аёллар орасида ушбу касалликларни учраш даражасини камайтириш мақсадида, иммуногистокимёвий, гистологик маркёрларни қўллаш орқали, хавф омилларини эрта аниқлашга, улар асосида коррекцияловчи терапияни ишлаб чиқиш, ушбу касаллик билан боғлиқ асоратлар камайишига олиб келади.  Ундан ташқари шу натижаларга асосланиб, дифференциалланган ҳолатда биридан иккинчисига ўтишини олди олиниб тўғри ёндашиш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Бу маблағнинг тежалиши, қатновлар сонининг камайиши, стационарда даволаниш муддатининг 5 кунгача камайиши, шу асосда тиббий хизматга сарфланадиган маблағни тежалиши билан асосланди. Ҳар бир нафар беморда стационар даво кунлари қисқариши ҳисобидан 661 400 минг сўмгача иқтисодий самардорликка эришилган. Жами беморлардан 34392800 сум маблағ иқтисод қилинишига эришилди.Хулоса: постменопауза даврида беморларда эндометрий гипертрофияси ва бачадондан қон кетишини даволаш вақтида йўл қўйилган қатор камчиликлар ва кузатилиши мумкин бўлган асоратлар аниқланиб, бартараф этиш чора тадбирлари ишлаб чиқилиб, тадқиқотга жалб қилинган умумий беморлар ҳисобидан бюджет маблағлардан 16 800 000 сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан 19 370 000 сўм маблақ иқтисод қилинишига эришилган.
учинчи илмий янгилик: постменопауза даврида бачадондан қон кетиш билан асоратланган аёлларда иммуногистокимёвий, гистероскопик, бачадон қириндиси, ультратовуш кўрсаткичлари тизимли ўрганилиши замирида, бачадондан қон кетишнинг асоратларини эрта ташхислаш аёллар ўлим кўрсаткичини камайтириб ва шифо жараёнини тезлаштиради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази ва “Саба Дармон” хусусий клиникаси  амалиётларига  жорий этилган  (Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказининг 2023 йил 4 апрелдаги 4и-и/2-сон маълумотномаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:мамлакатимиз қишлоқ туманларида постменапауза даврида қон кетиш билан асоратланган аёллар, аёллар маслахатхонасига мурожаат қилиб келганида,бачадонидан киринди олиниб, гистологик текширувлар орқали текширилиб,аёллар орасида ушбу касалликлар билан учраш даражасини камайтиришга эришилган; гистероскопик усулларни қўллаш, улар асосида коррекцияловчи терапияни ишлаб чиқиш, ушбу касаллик билан боғлиқ бўлган асоратлар камайишига олиб келган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: шифохонада бўлиш даврининг 5 кунга қисқартирилиши ҳисобига 850 минг сўмлик дори-дармон кам талаб этилади (1 кунга ўртача 170 000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: постменопауза даврида беморларда эндометрий гипертрофияси ва бачадондан қон кетишини даволаш вақтида йўл қўйилган қатор камчиликлар ва кузатилиши мумкин бўлган асоратлар аниқланиб, бартараф этиш чора тадбирлари ишлаб чиқилиб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 58 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 22 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
 тўртинчи илмий янгилик: эндометрийнинг гиперпластик жараёнларини таклиф этилган маркёрлар орқали эрта ташхислаш, профилактик даво мақсадида агонист гонадолиберин, Левоноргестрел дори воситаларни қўллаш ва жарроҳлик усули ёрдамида кузатилиши мумкин бўлган асоратларни бартараф этишда ёрдам бериб даволаш жараёнини тезлаштиради ва ётоқ кунини қисқартиради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази ва “Саба Дармон” хусусий клиникаси  амалиётларига  жорий этилган  (Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказининг 2023 йил 4 апрелдаги 4и-и/2-сон маълумотномаси) Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Постменопауза даврида бачадондан қон кетишни эрта аниқлаш усулларини такомиллаштиришга йўналтирилган усуллар ёрдамида, олинган натижалар қон кетиш билан асоратланган беморларнинг ҳаётини яхшилаш ҳамда уларни стационар даволаш заруриятига бўлган эҳтиёжини камайтиришга олиб келган; таклиф этилган комплекс ёндашувдан фойдаланиш постменопауза даврида қон кетиш билан асоратланган аёлларни эрта ташхислашда ижобий натижалар бериб, даволаш сифатини яхшилаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) беморнинг шифохонадаги даври учун: таклиф этилган текшириш усулларини қўллаганимиздан сўнг ҳомиладор аёлларнинг шифохонада қолиш муддатини 9 кундан 5 кунгача кунга қисқартирди, олдинги текшириш учун қилинган харажат 1 бемор учун 1414000 сўмни ташкил қилган бўлса, биз таклиф қилган усулда харажатлар 568500 сўмни ташкил қилди, йил давомида ҳар бир бемор учун 945499 сўм фойда билан чиқдик; 2) беморнинг шифохонадан ташқаридаги даври учун (бошқа тиббий муассасаларда даволаниши, масалан кардиология, терапия бўлимида) бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган. Хулоса: Юқоридаги барча даволаш усуллари мажмуавий ишлатилинганида ушбу касаллик билан боғлиқ бўлган сарф-харажатлар камайган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish