Sayt test rejimida ishlamoqda

Хасанова Одинахон Алижановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Маҳаллий оқим сувлари билан бодом ва хандон пистани томчилатиб суғоришнинг самарадорлиги (Андижон вилояти мисолида)”, 06.01.02-Мелиорация ва суғорма деҳқончилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3. PhD/Qx.272.
Илмий раҳбар: Исаев Cабиржан Хусанбаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Aндижoн қишлoқ хўжaлиги вa aгрoтехнoлoгиялaри институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.05/30.2019.Qx.42.01.
Расмий оппонентлар: Хaмидoв Мухaммaдхoн, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Холмуратов Мансур Зарипбоевич, қишлoқ хўжaлиги фaнлaри дoктoри, доцент.
Етакчи ташкилот: Ирригация ва сув муаммолари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади глобал иқлим ўзгариши шароитида Андижон вилоятининг адирлик тупроқлари шароитида бодом ва хандон пистани маҳаллий оқим (қор ва ёмғир) сувлари билан томчилатиб суғориш тартибининг самарадорлигини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор, Андижон вилоятининг адирлик тупроқлари шароитида бодомнинг “Первенец” ҳамда  хандон пистанинг “Альбина” навини  маҳаллий  оқим (қор ва ёмғир) сувлари  билан томчилатиб суғориш мақбул эканлиги аниқланган;
қор ва ёмғир сувлар билан бодом ҳамда хандон пистани томчилатиб суғоришда эгатлаб суғоришга нисбатан суғориш олди тупроқ намлигини ЧДНСга нисбатан 70-75-65% тартибда тупроқ ҳажм массаси 0,02 г/см3 камайиб, тупроқнинг ғоваклиги эса 0,7 фоизгача ортиб, тупроқнинг сув ўтказувчанлиги  50,9 м3/га гача кўпроқ бўлганлиги аниқланган;
адирлик тупроқлар шароитида қор ва ёмғир сувлар билан бодом ҳамда хандон пистани томчилатиб суғориш натижасида уларнинг ўсиши, ривожланиши бодомда 0,3-0,4 м, хандон пистада 0,3 м бўлиб, ҳосилдорликнинг ошиши аниқланган;
қор ва ёмғир  сувлар билан бодом ҳамда хандон пистани томчилатиб суғоришда суғориш олди тупроқ намлигини ЧДНСга нисбатан 70-75-65% тартибда суғорилганда 34 % сув иқтисод қилинганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳаллий оқим сувлари билан бодом ва хандон пистани томчилатиб суғоришнинг самарадорлигини аниқлаш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари учун “Қор ва ёмғир сувлари билан бодом, хандон пистани томчилатиб суғориш самарадорлиги (Андижон вилояти мисолида)” бўйича тавсиялар тасдиқланган ҳамда DGU-08702 “Қор ва ёмғир сувлари билан боғ ва узумзорларни томчилатиб суғориш модели дастури” ишлаб чиқилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 17 февраль 02/234-4-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянома Андижон вилояти шароитида кўп тармоқли фермер хўжаликларида ҳамда агрокластерларига адирлик тупроқлари шароитида қўллашда қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
Андижон вилоятининг “Gold chendjer”, “Бегижон” фермер хўжаликларида 59,8 гектарда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 17 февраль 02/234-4-сон маълумотномаси). Натижада бодомнинг “Первенец” навини суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 70-75-65% тартибда, мавсумий суғориш меъёри  1645 м3/га ҳамда хандон пистанинг “Альбина” навини  мавсумий суғориш меъёри 2200 м3/га сув билан  суғорилганда, мева ҳосили 25,3-23,9 ц/га ни ташкил этиб, эгатлаб суғоришга нисбатан  томчилатиб суғорилганда 1,8 ц/га  қўшимча ҳосил олишга эришилган;
Фарғона вилоятининг “Риштон дашт кўрки”, “Хумоюн боғи” ва “Гўзалой Тошлоқ зийнати” фермер хўжаликларида 22,2 гектар майдонларга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 17 февраль 02/234-4-сон маълумотномаси).Натижада  бодомнинг “Первенец” навини суғориш олди  тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 70-75-65% тартибда, мавсумий суғориш меъёри  1615 м3/га ҳамда хандон пистанинг “Альбина” навини  мавсумий суғориш меъёри 2165 м3/га сув билан суғорилганда, мева ҳосили “Риштон дашт кўрки” фермер хўжалигида 23,1-24,8 ц/га, “Хумоюн боғи” фермер хўжалигида 22,1-23,7 ц/га “Гўзалой Тошлоқ зийнати” фермер хўжалигида 24,0-25,3 ц/га ни ташкил этиб, эгатлаб суғоришга нисбатан томчилатиб суғорилганда гектаридан 1,3 ва 1,7 центнергача  қўшимча ҳосил олишга эришилган; 
Наманган вилоятининг “Барака мева саноат сервис” ва “Истиқлол ёнғоқ инвест” фермер хўжаликларида 332 гектар боғларни суғоришда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 17 февраль 02/234-4-сон маълумотномаси). Натижада  бодомнинг “Первенец”   навини суғориш олди  тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 70-75-65% тартибда, мавсумий суғориш меъёри  1620 м3/га ҳамда хандон пистанинг “Альбина” навини  мавсумий суғориш меъёри 2180 м3/га сув билан суғорилганда, мева ҳосили “Барака мева саноат сервис”  фермер хўжалигида 23,5-25,0 ц/га , “Истиқлол ёнғоқ инвест” фермер хўжалигида 21,2-23,4 ц/га ни ташкил этиб, эгатлаб суғоришга нисбатан томчилатиб суғорилганда гектаридан 1,5 ва 2,2 центнергача  қўшимча ҳосил олишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish