Sayt test rejimida ishlamoqda

Мансуров Тулкин Тургуновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўткир ичак тутилишини ташхислаш ва даволашда видеолапароскопиянинг имкониятлари», 14.00.40 – Шошилинч тиббиёт (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/Tib1061.
Илмий раҳбар: Хаджибаев Фарход Абдухакимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.63.01.
Расмий оппонентлар: Ризаев Камал Саидакбарович, тиббиёт фанлари доктори; Баймаков Сайфиддин Рисбаевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Россия фавқулодда вазиятлар вазирлигининг
A.М. Никифоров номидаги Бутунроссия шошилинч ва радиацион тиббиёт маркази (Россия Федерацияси).
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қисилган ичак деворининг ҳолатини ультратовуш текширувида баҳолаш усулини ишлаб чиқиш ва аниқлаштириш йўли билан ўткир ичак тутилиши бўлган беморларни жарроҳлик даволаш натижаларини яхшилаш, шу асосда видеолапароскопиядан фойдаланиш кўрсаткичларини белгилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўткир ичак тутилишининг демографик ва клиник структураси, ривожланиш механизми ва турли шаклларига кўра унинг нурли диагностик ва клиник семиотикаси асосида таклиф этилган янги классификацияси илмий асосланган;
ўткир ичак тутилиши оқибатида қисилган ичак деворининг морфо-функционал ҳолатини жарроҳлик амалиётидан олдин баҳолашда қўлланиш учун таклиф этилган янги усулнинг юқори даражадаги (90 фоиздан юқори) сезгирлиги, спецификлиги ва 80 фоиздан юқори бўлган прогностик қиймати исботланган ва у тўқималарнинг ҳаётийлигини аниқлаб бериши туфайли хирургик даволаш тактикасини танлашда самарадорлиги исботланган;
ўткир ичак тутилишининг турли шакллари (фитобезоарлар, битишмали ичак тутилиши, ингичка ичак буралиши, сигмасимон ичак буралиши, инвагинация)да ҳамда қорин бўшлиғидаги битишмали жараённинг турли даражаларида видеоэндохирургик аралашувларни қўллаш бўйича кўрсатмалар ва қарши кўрсатмалар самарадорлиги асосланган;
ўткир ичак тутилишини хирургик даволашда видеолапароскопик усулларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида амалиётдан олдин қисилган ичак деворининг ҳаётийлигини ультратовуш мезонлар ёрдамида баҳолайдиган усулнинг юқори самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 14 сентябрдаги № 8н-р/767.2-сонли маълумотномаси ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг 2023 йил 05 июндаги № 5-сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: ўткир ичак тутилишининг демографик ва клиник структураси, ривожланиш механизми ва турли шаклларига кўра унинг нурли диагностик ва клиник семиотикаси асосида таклиф этилган янги классификацияси илмий асосланганлиги РШТЁИМнинг Бухоро филиали бўйича 2022 йил 30 мартдаги 98-У сонли буйруқ билан, РШТЁИМнинг Сурхондарё филиали бўйича 2022 йил 29 мартдаги 01/56 сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўткир ичак тутилиши диагностикасини яхшилаш орқали ушбу оғир хирургик касаллик ўз вақтида аниқланиб, уни даволаш натижалари яхшиланади ва асоратлар ҳавфи камаяди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўткир ичак тутилишини хирургик даволашда қайта жарроҳлик амалиёти ўтказишга эхтиёж 14,5 фоиздан 6,8 фоизга камайиши ҳисобига 1 нафар бемордан 2 300 000 сўм иқтисод қилинса, йилига 5 та қайта операциялар сони қисқариши орқали ҳар йили ўртача 11 500 000 сўм иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: ўткир ичак тутилишида қисилган ичак деворининг морфо-функционал ҳолатини операциядан олдин баҳолаш ва эрта ташхислаш орқали битта хирургик касалхонада йилига 11 500 000 сўм иқтисод қилишга имкон беради.
иккинчи илмий янгилик: ўткир ичак тутилиши оқибатида қисилган ичак деворининг морфо-функционал ҳолатини жарроҳлик амалиётидан олдин баҳолашда қўлланиш учун таклиф этилган янги усулнинг юқори даражадаги (90 фоиздан юқори) сезгирлиги, спецификлиги ва 80 фоиздан юқори бўлган прогностик қиймати исботланган ва у тўқималарнинг ҳаётийлигини аниқлаб бериши туфайли хирургик даволаш тактикасини танлаш самарадорлиги ошиши натижасида РШТЁИМнинг Бухоро филиали бўйича 2022 йил 30 мартдаги 98-У сонли буйруқ билан, РШТЁИМнинг Сурхондарё филиали бўйича 2022 йил 29 мартдаги 01/56 сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўткир ичак тутилиши оқибатида қисилган ичак деворининг ҳаётга моил эканлигини операциядан аввал аниқлаш кам инвазив амалиётларни кенг қўллаш имкониятларини сезиларли кенгайтиради ва бунинг натижасида операциядан кейинги асоратлар ва ўлим ҳолатлари сони кескин камаяди, беморларнинг операциядан кейинги реабилитацияси тезроқ амалга ошади ва улар фаол ижтимоий ва меҳнат фаолиятига эртароқ қайтади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги жаррохлик амалиётларида интероперацион шикастланишлар сони 12,1 фоиздан 7,8 фоизгача камайиши натижасида бир беморда юзага келган ятроген асоратларни даволаш ҳаражатларини йилига 840 000 сўмга иқтисод қилади. Хулоса: ўткир ичак тутилишида қисилган ичак деворининг морфо-функционал ҳолатини операциядан олдин баҳолаш ва ушбу янги ташхислаш ва даволаш мезонларидан фойдаланиш интраоперацион шикастланишлар ҳавфи камайиши ҳисобига бюджет маблағларини битта хирургик клиникада 32 760 000 сўм (39 нафар бемор ҳисобига) иқтисод қилиш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: ўткир ичак тутилишининг турли шаклларида ҳамда қорин бўшлиғидаги битишмали жараённинг турли даражаларида видеоэндохирургик аралашувларни қўллаш бўйича кўрсатмалар ва қарши кўрсатмаларнинг аниқланган мезонлари РШТЁИМнинг Бухоро филиали бўйича 2022 йил 30 мартдаги 98-У сонли буйруқ билан, РШТЁИМнинг Сурхондарё филиали бўйича 2022 йил 29 мартдаги 01/56 сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: кўпгина клиникаларда қўлланадиган анъанавий диагностика ва даволаш усуллари билан таққосланганда таклиф этилган миниинвазив диагностика ва даволаш усуллари натижасида беморлар ҳаёт сифатини сезиларли яхшиланганлиги, меҳнат қобилияти эрта тикланганлиги ижтимоий самарадорлигини белгилаб берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги кўрсатилган усулдан фойдаланиш видеолапараскопик жаррохлик амалиётини тўғри қўлланилиши ва операциядан кейинги асоратларни 43,5 фоиздан 13,0 фоизгача камайтириш орқали бир нафар беморда асоратларни даволаш учун сарфланадиган ўртача 330 000 сўм йилига 17 нафар беморга 5 610 000 сўм  миқдорда бюджет маблағларини иқтисот қилишга эришилади. Хулоса: ўткир ичак тутилишида қисилган ичак деворининг морфо-функционал ҳолатини операциядан олдин баҳолаш ва ушбу янги ташхислаш ва даволаш мезонларидан фойдаланиш жаррохлик амалиёти асоратларини  камайиши ҳисобига бюджет маблағларини 56 100 000 (170 нафар бемор ҳисобига) сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: ўткир ичак тутилишини хирургик даволашда видеолапароскопик усулларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида амалиётдан олдин қисилган ичак деворининг ҳаётийлигини ультратовуш мезонлар ёрдамида баҳолайдиган усуллари РШТЁИМнинг Бухоро филиали бўйича 2022 йил 30 мартдаги 98-У сонли буйруқ билан, РШТЁИМнинг Сурхондарё филиали бўйича 2022 йил 29 мартдаги 01/56 сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўткир ичак тутилишини ташхислаш ва даволашда катта ҳажмдаги клиник материал ўрганилиб, амалиётга тадбиқ қилинганлиги, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида шошилинч ҳолатда беморларга ўз вақтида малакали ёрдам кўрсатиш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: беморларнинг шифохонада қолиш муддатини 9,3 кундан 5,9 кунга (3 кунга) қисқартиртириш ҳисобига 240 минг сўмлик дори-дармон кам талаб этилади. беморларнинг шифохонада қолиш муддатининг қисқариши хисобига жами йиллик иқтисодий самарадорлик 12 255 000 сўмни ташкил этади. Хулоса: тавсия этилган услдан фойдаланиш фойдаланиш беморларнинг стационарда даволаниш ўрин кунларининг камайиши хисобига бюджет маблағларини 122 835 000 (431 нафар бемор ҳисобига) сўмга иқтисод қилиш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish