Sayt test rejimida ishlamoqda

Исматов Холбута Бегматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): «Солиқ сиёсати стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш механизмларини такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Iqt2765
Илмий раҳбар: Худойқулов Садриддин Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Кузиева Наргиза Рамазоновна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ашурова Насиба Батировна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда солиқ сиёсати стратегиясини ишлаб чиқиш
ва амалга ошириш механизмларини такомиллаштириш билан богʻлиқ илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
йиллик бюджет параметрларини тасдиқлаш орқали ҳар йили маъмурчиликка жорий ўзгаришлар киритиб бориш амалиётини ўрта ва узоқ йилларга мўлжалланган бюджет даромадлари, солиқ сиёсати стратегиясини тасдиқлаб бориш орқали транспарент ва барқарор солиқ тизимини шакллантириш таклифи асосланган;
солиқ таваккалчиликларини баҳолаш ва ишончлилик индекслари мезонлари асосида сегментлаш тизимини жорий қилиш, солиқ базасини бозор нархидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблашга босқичма-босқич ўтишга асосланган солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш стратегиясини амалга ошириш орқали маъмурий тартиб-таомилларни соддалаштириш таклифи ишлаб чиқилган;
солиқ турлари ва маҳаллий бюджетларга ажратмаларни юқоридан пастга белгилаб беришдан босқичма-босқич воз кечган ҳолда қуйи даражадаги ваколатларни кенгайтириш асосида маҳаллий бюджетлар мустақиллигини янада ошириш таклиф этилган; 
иқтисодий фаолият соҳасида хуфиёна айланма ҳамда назорат қилинмайдиган даромадлар кўламини қисқартириш, солиқ қонунчилиги соҳасидан ташқарида фаолиятни амалга оширадиган шахсларни норасмий сектордан чиқишига (қонунийлашишига) кўмаклашиш асосида солиқ сиёсати стратегияси такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Солиқ сиёсати ва унинг стратегик йўналишларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш билан богʻлиқ ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
йиллик бюджет параметрларини тасдиқлаш ва у орқали ҳар йили маъмурчиликка киритиладиган тез-тез ўзгаришлар ўрнига, ўрта ва узоқ йилларга мўлжалланган бюджет даромадлари, солиқ сиёсати стратегиясини тасдиқлаб бориш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил
10-июлдаги ПҚ-4389-сон “Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўгʻрисида”ги қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Песпубликаси Молия вазирлигининг 2023-йил 4-январдаги 06/04-32-58-cонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши бюджет-солиқ сиёсатининг ўзаро уйгʻунлигини таъминлашга хизмат қилиш билан биргаликда ўрта муддатли бюджетни тўгʻри режалаштириш ҳамда солиқ сиёсатининг узоқ муддатли стратегик йўналишларини ишлаб чиқиш имконини яратган;
солиқ таваккалчиликларини баҳолаш ва ишончлилик индекслари мезонлари асосида сегментлаш тизимини жорий қилиш, солиқ базасини бозор нархидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблашга босқичма-босқич ўтишга асосланган солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш стратегиясини амалга ошириш орқали маъмурий тартиб-таомилларни соддалаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 10-июлдаги ПҚ-4389-сон “Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўгʻрисида”ги қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Песпубликаси Молия вазирлигининг 2023-йил 4-январдаги 06/04-32-58-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши солиқ тўловчиларнинг фаолиятини рагʻбатлантириш, солиққа тортиш тизимини соддалаштириш ҳамда солиқ сиёсатининг адолатлилик тамойиллари асосида ишлаб чиқилишини таъминлашга хизмат қилган;
солиқ турлари ва маҳаллий бюджетларга ажратмаларни юқоридан пастга белгилаб беришдан босқичма-босқич воз кечган ҳолда қуйи даражадаги ваколатларни кенгайтириш асосида маҳаллий бюджетлар мустақиллигини янада ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 29-июндаги ПФ-5468-сон “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш консепсияси тўгʻрисида”ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил
10-июлдаги ПҚ-4389-сон “Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўгʻрисида”ги қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Песпубликаси Молия вазирлигининг 2023-йил 4-январдаги 06/04-32-58-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши давлатнинг маҳаллий ва республика бюджетларини солиқ тушумларини барқарорлашган ҳолда таъминлашга қаратилган солиқ сиёсатининг самарадорлигини таъминлаб, маҳаллий бюджетларнинг қўшимча даромад базаларига эга бўлишига олиб келган;
иқтисодий фаолият соҳасида хуфиёна айланма ҳамда назорат қилинмайдиган даромадлар кўламини қисқартириш, солиқ қонунчилиги соҳасидан ташқарида фаолиятни амалга оширадиган шахсларни норасмий сектордан чиқишига (қонунийлашишига) кўмаклашиш асосида солиқ сиёсати стратегияси такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил
10-июлдаги ПҚ-4389-сон “Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўгʻрисида”ги қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Песпубликаси Молия вазирлигининг 2023-йил 4-январдаги 06/04-32-58-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий асосланган таклифларнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида миллий солиқ сиёсатининг стратегик
ва тактик йўналишларини миллий манфаатлар ва инсофли солиқ тўловчилар манфаатлари нуқтайи назаридан келиб чиққан ҳолда шакллантириш ва амалга ошириш таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish