Sayt test rejimida ishlamoqda

Саттарова Наргиз Тохировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда савдо хизматларини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий    механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Iqt2146
Илмий раҳбар: Калонов Мухиддин Бахритдинович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, PhD.03/28.02.2022.I.18.01.
Расмий оппонентлар: Мирзаев Кулмамат Джанзакович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Иватов Ирисбек иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд Давлат университети.
Диссертация ёʻналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: рақамли иқтисодиёт шароитида савдо хизматларини ривожлантиришни ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
    услубий ёндашувга кўра савдо хизматларининг ижтимоий-иқтисодий хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда сотувчи ва истеъмолчи ўртасидаги олди-сотди муносабатлари натижасида аҳолини товарларга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида амалга ошириладиган хизмат кўрсатишдаги иқтисодий муносабатлар мажмуини ўз ичига олган фаолиятдан иборат “савдо хизмати” тушунчаси ҳамда савдо хизматларини амалга ошириш учун қилинган харажатлар ва даромадлар ўртасидаги муносабатлар натижадорлигини ифодаловчи “савдо хизматлари самарадорлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмуни такомиллаштирилган; 
     хизмат кўрсатувчилар ва истеъмолчилар фаолиятини мувофиқлаштиришга йўналтирилган савдо кластери кенгаши томонидан тартибга солинувчи ҳамда соҳанинг даромадлилик даражаси ва самарадорлигини оширишга имкон яратувчи савдо хизматлари ҳудудий кластерини тузиш таклифи асосланган;
     республикада аҳоли жон бошига тўғри келувчи чакана савдо айланмаси ҳажмига ҳудуд хусусиятларига кўра таъсир кўрсатувчи омиллар аниқланган ҳамда истеъмолчилар эҳтиёжларини сифатли қондиришга йўналтирилган “рақамли савдо” хизматларини ривожлантиришнинг ўрта муддатли прогноз параметрлари баҳоланган;
       Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётга ўтиш шароитида чакана савдо хизматларини ривожлантиришнинг эконометрик моделларидан фойдаланган ҳолда 2027 йилга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Савдо хизматларини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар асосида: 
        савдо хизматларининг ижтимоий-иқтисодий хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда сотувчи ва истеъмолчи ўртасидаги олди-сотди муносабатлари натижасида аҳолини товарларга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида амалга ошириладиган хизмат кўрсатишдаги иқтисодий муносабатлар мажмуини ўз ичига олган фаолиятдан иборат “савдо хизмати” тушунчаси ҳамда савдо хизматларини амалга ошириш учун қилинган харажатлар ва даромадлар ўртасидаги муносабатлар натижадорлигини ифодаловчи “савдо хизматлари самарадорлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмуни такомиллаштирилган услубий ёндашувдан олий ўқув юрти талабалари учун мўлжалланган “Саноат иқтисодиёти” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 22 августдаги 284-сонли буйругига ҳамда СамИСИ Кенгашининг 
2022 йил 5 декабрдаги 4-сонли мажлис қарори). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида олий ўқув юрти талабаларида савдо хизматлари сифати ва интенсивлигини ошириш ҳамда  харажатларни тежаш ҳисобидан иқтисодий самара олиш бўйича назарий-услубий билим ва кўникмаларни кенгайтириш имкони яратилган;
    хизмат кўрсатувчилар ва истеъмолчилар фаолиятини мувофиқлаштиришга йўналтирилган савдо кластери кенгаши томонидан тартибга солинувчи ҳамда соҳанинг даромадлилик даражаси ва самарадорлигини оширишга имкон яратувчи савдо хизматлари ҳудудий кластерини тузиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан “Ҳудудларда савдо хизматлари кўрсатишни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2023 йил 13 апрелдаги 11/05-17-4212-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши Самарқанд вилоятида савдо хизматлари ҳудудий кластерини жорий этилиши натижасида ялпи ҳудудий маҳсулот ошириш ҳамда савдо субектлари томонидан кўрсатилаётган хизматлардан олинган даромадни 12 фоизга ошириш имконини яратган;
    республикада аҳоли жон бошига тўғри келувчи чакана савдо айланмаси ҳажмига ҳудуд хусусиятларига кўра таъсир кўрсатувчи омиллар аниқланган ҳамда истеъмолчилар эҳтиёжларини сифатли қондиришга йўналтирилган “рақамли савдо” хизматларини ривожлантиришнинг ўрта муддатли прогноз параметрларидан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан “Ҳудудларда савдо хизматлари кўрсатишни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2023 йил 13 апрелдаги 11/05-17-4212-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши республикада савдо инфратузилмасини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ҳамда соҳада “рақамли савдо” консептуал йўналишлар асосида истеъмолчилар эҳтиёжини сифатли қондириш имконини яратган;
Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётга ўтиш шароитида чакана савдо хизматларини ривожлантиришнинг эконометрик моделларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилган 2027 йилга мўлжалланган прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан “Ҳудудларда савдо хизматлари кўрсатишни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2023 йил 13 апрелдаги 11/05-17-4212-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши республикада чакана савдо хизматларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар амалга ошириш асосида 2027 йилда чакана товар айланмаси ҳажмини 1073,1 трлн. сўмга етказиш ҳамда 2022 йилга нисбатан 3,2 бараварга ошириш имконини яратган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish