Sayt test rejimida ishlamoqda

Худайбердиева Диера Абдусаттаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Замонавий текшириш усулларининг простата бези саратонини эрта ташхислашдаги имкониятлари» 14.00.14 – Онкология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Tib1926
Илмий раҳбар: Бойко Елена Владимировна, тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019Tib.77.01.
Расмий оппонентлар: Джураев Миржалол Дехконович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Максудов Музаффар Фатхуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: простата бези саратонини эрта ташхислашда замонавий текшириш усулларининг самарадорлигини ошириш имкониятини такомилллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
простата бези саратонининг турли босқичларини эрта ташхислашда қўлланиладиган усулларнинг ўзига хослиги, сезгирлиги ва аниқлиги алоҳида натижалар асосида комплекс даволаш тартиби асосланган;
қонда простат специфик антигеннинг концентрацияси 13,6 нг/млдан ортиқ бўлиши простата бези саратонини дастлабки босқичлари учун жуда муҳимлиги, тактик даволаш тартибини самарасини оширса, 50 нг/млдан юқори бўлиши простата бези капсуласи ва лимфа тугунларини зарарланиши,  инвазив жараён мавжудлигидан далолат бериши исботланган;
илк бора простата бези саратонини эрта ташхислашда қонда простат специфик антигенининг 4-10нг/мл бўлганда ТРУТТ+УТА+ЭГ ташхисий комплекси қўлланишининг ўзига хослиги ва простата бези саратонини ўчоқларини кулранг шкала тартибида ва допплерография ўтказишда саратон паренхимасида пайдо бўлишига хос бўлган табиатли ўзгаришлардан қиёслаш тартиби исботланган;
простата бези саратонининг Т<2 босқичида ташхислаш имконини берадиган ананавий нур ташхиси усулларига қўшимча равишда компрессион эластрографияни қўлланишининг исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг 2023 йилдаги 15 июндаги сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: простата бези саратонини эрта ташхислаш ва босқичларини баҳолашда қўлланиладиган усулларнинг ўзига хослиги, сезгирлиги ва аниқлиги алоҳида ҳамда комплекс ташхислаш тартиби Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё вилояти филиали онкоурология бўлими бўйича 2023 йилнинг 25 июлдаги 119-I сонли буйруқ билан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Жиззах вилояти филиали онкоурология бўлими бўйича 2023 йилнинг 26 июлдаги 41-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги таклиф этилган ташхислаш простата бези саратони аксарият ҳолларда кечки босқичларда аниқланиши, эркаклар ҳаёт сифатини сезиларли даражада қисқариши, простата бези саратонини эрта ташхислашда замонавий текшириш усулларининг қўлланиши текшириш самарадорлигини ошириш, ташхислашда юзага келиши мумкин бўлган хатоликлар сонини камайтириш, беморларнинг меҳнатга лаёқатини сақлаш ҳамда беморлар умр давомийлигини узайишига олиб келиши орқали ташхислаш тартиби яхшиланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйдагилардан иборат: простата бези саратонини эрта ташхислаш ва босқичларини баҳолашда қўлланиладиган усулларнинг ўзига хослиги, сезгирлиги ва аниқлиги алоҳида ҳамда комплекс ташхислаш орқали сарф харажатларга 42000 сўмга иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: простата бези саратонини эрта ташхислаш ва босқичларини  баҳолашда қўлланиладиган усулларнинг ўзига хослиги, сезгирлиги ва аниқлиги алоҳида ҳамда комплекс ташхислашда 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини бир курс учун 42000 сўмга иқтисод қилиш ва беморларнинг ҳаёт сифатини ошириш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: қонда простат специфик антигенининг концентрацияси 13,6 нг/млдан ортиқ бўлиши простата бези саратонини дастлабки босқичлари учун жуда муҳимлиги ҳамда 50 нг/млдан юқори бўлиши инвазив жараён простата бези капсуласи ва лимфа тугунларини зарарлашини исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё вилояти филиали онкоурология бўлими бўйича 2023 йилнинг 25 июлдаги 119-I сонли буйруқ билан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Жиззах вилояти филиали онкоурология бўлими бўйича 2023 йилнинг 26 июлдаги 41-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги таклиф этилган ташхислаш тактикаси қонда касалликни ривожланишини дастлабки босқичларида ташхислаш радикал операциялар улушини ошириш ва натижада беморларнинг умр кўриш давомийлигини ошириш ҳамда ҳаёт сифатини яхшилаш ҳамда кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати ва ходимларнинг ёрдамини ишончлигини ошириш ва самарали ташхислаш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйдагилардан иборат: қонда простат специфик антигенининг концентрацияси 13,6 нг/млдан ортиқ бўлиши простата бези саратонини дастлабки босқичлари учун жуда муҳимлиги ҳамда 50 нг/млдан юқори бўлиши инвазив жараён простата бези капсуласи ва лимфа тугунларини зарарлашига иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: қонда ПСА концентрацияси 13,6 нг/млдан ортиқ бўлиши простата бези саратонини дастлабки босқичлари учун жуда аниқ эканлиги, 50 нг/млдан юқори бўлиши инвазив жараён простата бези капсуласи ва лимфа тугунларини зарарланиши олдини олиш шифохонада юқори технологияли асбоб ускуналардан фойдаланиш натижасида умумий харажатлар ўртача бир нафар беморга 450 000 сўмгача давлат бюджетидан иқтисод қилиш, такрорий текширишларни тежамкорлиги ҳисобига иқтисод қилинадиган маблағлар 3 карра ошириш орқали юқори технологияли асбоб-ускуналардан фойдаланишдаги тежамкорлик ҳисобига 11000000 сўм бюджет маблағи тежалиши ва беморларнинг ҳаёт сифатини ошириш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: илк бора простата бези саратонини эрта ташхислашда қонда простат специфик антигенининг 4-10нг/мл бўлганда «ТРУТТ+УТА+ЭГ» ташхисий комплекси қўлланишининг ўзига хослиги ва простата бези саратонини ўчоқларини кулранг шкала тартибида ва допплерография ўтказишда саратон паренхимасида пайдо бўлишига хос бўлган табиатли ўзгаришлардан қиёслаш имконини Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё вилояти филиали онкоурология бўлими бўйича 2023 йилнинг 25 июлдаги 119-I сонли буйруқ билан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Жиззах вилояти филиали онкоурология бўлими бўйича 2023 йилнинг 26 июлдаги 41-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги таклиф этилган комплекслилик бора простата бези саратонини эрта ташхислашда қонда простат специфик антигенининг 4-10нг/мл бўлганда «ТРУТТ+УТА+ЭГ» ташхисий комплекси қўлланишининг ўзига хослиги ва простата бези саратонини ўчоқларини кулранг шкала тартибида ва допплерография ўтказишда саратон паренхимасида пайдо бўлишига хос бўлган табиатли ўзгаришлардан қиёслаш имконини ёндашувдан фойдаланиш орқали илк бора простата бези саратонини эрта ташхислашда қонда ПСА 4-10нг/мл бўлганда «ТРУТТ+УТА+ЭГ» ташхисий комплекси қўлланишининг ўзига хослиги ва ПБСни ўчоқларини кулранг шкала тартибида ва допплерография ўтказишда саратон паренхимасида пайдо бўлиши мумкин бошқа табиатли ўзгаришлардан қиёслаш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйдагилардан иборат: илк бора простата бези саратонини эрта ташхислашда қонда ПСА 4-10нг/мл бўлганда «ТРУТТ+УТА+ЭГ» ташхисий комплекси қўлланишининг ўзига хослиги ва ПБСни ўчоқларини кулранг шкала тартибида ва допплерография ўтказишда  саратон паренхимасида пайдо бўлиши мумкин бошқа табиатли ўзгаришлардан қиёслаш беморларни даволаш курсини камайтириш ва ҳаёт сифатини яхшилаш орқали сарф-харажатларни камайтириш ва 170000 сўм иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: илк бора простата бези саратонини эрта ташхислашда қонда ПСА 4-10нг/мл бўлганда «ТРУТТ+УТА+ЭГ» ташхисий комплекси қўлланишининг ўзига хослиги ва ПБСни ўчоқларини кулранг шкала тартибида ва допплерография ўтказишда  саратон паренхимасида пайдо бўлиши мумкин бошқа табиатли ўзгаришлардан қиёслаш имконини берган 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини бир кунга 26520000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: ўсма жараёнининг Т≤2 босқичини ташхислаш имконини берадиган простата бези саратонини эрта ташхислаш алгоритми Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё вилояти филиали онкоурология бўлими бўйича 2023 йилнинг 25 июлдаги 119-I сонли буйруқ билан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Жиззах вилояти филиали онкоурология бўлими бўйича 2023 йилнинг 26 июлдаги 41-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги таклиф этилган ташхислаш тартиби простата бези саратони кечки босқичларда самарали  ташхислаш, ижтимоий муаммоларга сабаб бўлиши, беморлар ҳаёт сифатининг пасайиши, ногиронликнинг ортиши, доимий равишда дори таъминоти, ўзгаларни парваришига муҳтожлик ва умр давомийлигининг кескин қисқаришига олиб келиши кўрсатиб ўтилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Простата бези саратонини Т1 ва Т2 босқичларда аниқлаш пациентларнинг шифохонада бўлиш муддатини ўртача 1,5 кунга қисқартириш натижасида йилига ўртача 28146000 сўм бюджет маблағлари тежаш, қайта мурожаатлар сонини 22,1% га камайтириш ҳисобига умр кўриш давомийлилигини узайтириштириш имконини берган. Хулоса: Простата бези саратонини Т1 ва Т2 босқичларини баҳолашда шифохонада бўлиш муддатини ўртача 1,5 кунга қисқартириш ва йилига ўртача 28146000 сўм бюджет маблағлари тежаш имконини берган. Д.А.Худайбердиеванинг замонавий текшириш усулларнинг простата бези саратонини эрта ташхислашдаги имкониятларини баҳолаш самарадорлигини оширишни такомиллаштириш мавзусидаги диссертацион тадқиқотида олинган юқоридаги 4 та илмий янгилик бошқа соғлиқни сақлаш муассаларига жорий  этиш бўйича Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг 2023 йилдаги 15 июндаги 01-4/255-сон хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish