Sayt test rejimida ishlamoqda

Пулатова Гулрух Алишер қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳомилада шиш синдромини ташхислаш ва даволаш усулларини такомиллаштириш”, 14.00.01 – Акушерлик  ва  гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Tib1854.
Илмий раҳбар: Юсупбаев Рустем Базарбаевич, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази, PhD.04/05.06.2020.Тib.114.01.
Расмий оппонентлар: Джаббаров Улугбек Узакович, тиббиёт фанлари доктори; Ихтиярова Гулчехра Акмаловна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: минтақада перинатал кўрсаткичларни яхшилаш мақсадида турли хил этиологияли ноиммун ҳомила шиши учун ҳомиладорликни олиб бориш, ташхислаш ва даволаш чора-тадбирларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ҳомила юрак аритмиялари ва ҳомила юрак етишмовчилиги билан кечувчи ноиммун ҳомила шишларида трансплацентар антиаритмик ва кардиотоник давонинг кенгайтирилган қадамба қадам алгоритмлар кетма кетлиги ишлаб чиқилган;
илк бор ноиммун ҳомила шишларида иммуноглобулин терапиясининг самарадорлиги ўрганилган, тадқиқот натижаларига асосланиб даво препаратининг ижобий таъсир кўрсатувчи энг хавфсиз минимал терапевтик дозасини танлаш орқали ушбу даволаш усули учун оптимал схема, кўрсатма ва қарши кўрсатмалар ишлаб чиқилган;
илк бор intraabdominal vesico-allantoic урахус оқмаси сабабли юзага келган ноиммун ҳомила шиши аниқланган;
ноиммун ҳомила шиши мавжуд ҳомиладорларда касалликни эрта ташхислаш имконини берувчи ва касаллик этиологиясидан келиб чиққан ҳолда даволаш усулларига дифференциал ёндашувни қўллаш орқали ҳомиладорликни олиб бориш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий амалий тиббиёт маркази экспертлар кенгаши хулосасига (05.08.2023й. № 8 д-и/4) кўра:
биринчи илмий янгилик: ноиммун ҳомила шишларида ҳомила юрак аритмиялари ва ҳомила юрак етишмовчилигини трансплацентар даволашнинг кенгайтирилган алгоритми ишлаб чиқилиши Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази бўйича буйруқ (2023 йил 12 июндаги № 8 и-и/3-сон) билан марказ, Тошкент вилояти Қибрай ТТБ ва Тошкент вилояти Бўка ТТБ клиник амалиётига жорий қилинди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • таклиф этилган алгоритмдан фойдаланиш даволаш олиб борилаётган вақтда юзага келиши мумкин бўлган асоратлар ва ножўя таъсирлар сонини минималлаштиради; • ноиммун ҳомила шишлари билан кечувчи ҳомила юрак аритмиялари ва ҳомила юрак етишмовчилиги кузатилган аёлларни олиб боришда хар бир ҳолатга алохида ёндашув кейинги даволаш натижаларини яхшилайди; • перинатал асоратлар ва ўлим сонини камайтиришга хизмат қилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • ноиммун ҳомила шишлари билан кечувчи ҳомила юрак аритмиялари ва ҳомила юрак етишмовчилиги кузатилган аёлларни амбулатор шароитда олиб бориш хисобига иқтисод қилинган; • ҳомиладорликни ўртача 27 кунга амбулатор шароитда чўзиш имконини берган ва касалхонага ётмаслик ҳисобига иқтисод қилинган: шифохонада 1 кун қолиш тўлов миқдори – 223 500 сўм; (умумий иқтисодий самарадорлик 1 бемор учун 6 034 500 сўмни ташкил қилди). Хулоса: ноиммун ҳомила шишлари билан кечувчи ҳомила юрак аритмиялари ва ҳомила юрак етишмовчилиги кузатилган аёлларни даволашда таклиф  қилинган алгоритмдан фойдаланиш орқали бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 12 069 000 сўмга ва  бюджетдан ташқари маблағларни 6 034 500 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
иккинчи илмий янгилик: ноиммун ҳомила шишларида биринчи марта иммуноглобулин терапиясининг самарадорлиги ўрганилди, ушбу даволаш усули учун оптимал схема, кўрсатма ва қарши кўрсатмалар шакллантирилди ва Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази бўйича буйруқ (2023 йил 12 июндаги № 8 и-и/3-сон) билан марказ, Тошкент вилояти Қибрай ТТБ ва Тошкент вилояти Бўка ТТБ клиник амалиётига жорий қилинди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • инфекция оқибатида келиб чиққан ноиммун ҳомила шишларида муддатдан олдинги туғруқлар сонини, антенатал ва неонатал ҳомила ўлимлари сонини камайтиради; • туғилган чақалоқларда кейинги реабилитация сифатини оширади; • перинатал асоратлар ва ўлим сонини камайтиришга хизмат қилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • инфекция оқибатида келиб чиққан ноиммун ҳомила шишларида муддатдан олдинги туғруқлар ва чақалоқлар касалланиши сонини камайтириши хисобига чақалоқлар реанимацияси ва интенсив даволаш бўлимида шифохонада қолиш муддатини ўртача 15 кунга қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 17 175 000 минг сўмгача камайтирганлиги ҳисобига иқтисод қилинган (РИАГИАТМ нинг прейскурантига кўра шифохонада чақалоқлар реанимацияси ва интенсив даволаш бўлимида 1 кун қолиш 1 145 000сўмни ташкил қилади); • шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон 22 500 000 сўмга кам талаб этилган (1 кунга ўртача 1 500 000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: инфекция оқибатида келиб чиққан ноиммун ҳомила шишларини иммуноглобулин терапия билан даволаш натижасида, чақалоқларни жонлатириш ва интенсив даволаш бўлимларидаги ётоқ кунларини қисқартириш билан бир нафар чақалоқ ҳисобига бюджет маблағларини 5 290 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 2 645 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. 
учинчи илмий янгилик: тадқиқот давомида биринчи бор intraabdominal vesico-allantoic урахус оқмаси сабабли келиб чиққан ноиммун ҳомила шиши аниқланди ва Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази бўйича буйруқ (2023 йил 12 июндаги № 8 и-и/3-сон) билан марказ, Тошкент вилояти Қибрай ТТБ ва Тошкент вилояти Бўка ТТБ клиник амалиётига жорий қилинди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • ноиммун ҳомила шишига олиб келувчи ушбу сабабнинг аниқланиши касалликнинг ноаниқ этиологияли турлари учрашини камайтиради; • касалликни ташхислаш сифатини оширади; кейинги текширувлар учун кетадиган харажатлар ҳажмини камайтиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ноиммун ҳомила шишига олиб келувчи ушбу сабабнинг аниқланиши ноаниқ этиологияли ҳомила шишларида касаллик сабабини аниқлаш учун талаб этиладиган кейинги текширувларга сарфланадиган харажатлар ҳажмини ўртача 1 291 000 минг сўмга камайтирди (РИАГИАТМ нинг прейскурантига кўра ноиммун ҳомила шишига олиб келувчи асосий TORCH инфекцияларига ПЗР текширувлар ўртача нархи 720 000 сўмни, кариотиплаш тешируви 420 000 сўмни ташкил қилади). Хулоса: intraabdominal vesico-allantoic урахус оқмаси сабабли келиб чиққан ноиммун ҳомила шиши аниқланиши билан ноаниқ этиологияли ҳомила шишларида касалликни сабабини аниқлашга қаратилган бир қатор текширувларга сарфланадиган харажатлар ҳажми ўртача 1 291 000 минг сўмга камайтирилди.
тўртинчи илмий янгилик: ноиммун ҳомила шишида ҳомиладорликни бошқариш алгоритми ишлаб чиқилди ва Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази бўйича буйруқ (2023 йил 12 июндаги № 8 и-и/3-сон) билан марказ, Тошкент вилояти Қибрай ТТБ ва Тошкент вилояти Бўка ТТБ клиник амалиётига жорий қилинди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • ушбу алгоритм ҳомиланинг морфологик ва функционал ҳолатини батафсилроқ баҳолаш имконини беради; • ноиммун ҳомила шиши билан асоратланган ҳомиладорларда касалликни ташхислаш ва даволаш сифатини оширади; • фетал терапия ва фетал жарроҳлик усулларини қўллаш орқали перинатал касалланиш ва ўлим сонини камайтиради; • ҳомиладорликни тўлиқ муддатгача узайтириш имконини беради; • ҳомиладорликларни асоссиз тўхтатилиш сонларини камайтиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • ноиммун ҳомила шиши билан касалланган эрта туғилган чақалоқларни даволаш ва парвариш қилиш учун тўғридан-тўғри сарфланадиган тиббий харажатлар камайган, неонатал интенсив терапия ва чақалоқлар жонлантириш бўлимларида ўтказиладиган ётоқ кунлари сони ўртача 15 кунга қисқариб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 17 175 000 минг сўмгача камайтирганлиги ҳисобига иқтисод қилинган (РИАГИАТМ нинг прейскурантига кўра шифохонада чақалоқлар реанимацияси ва интенсив даволаш бўлимида 1 кун қолиш 1 145 000 сўмни ташкил қилади); • шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон 22 500 000 сўмга кам талаб этилган (1 кунга ўртача 1 500 000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: ноиммун ҳомила шиши мавжуд аёлларни тўғри текшириш ва даволаш билан  чақалоқларни жонлатириш ва интенсив даволаш бўлимларидаги ётоқ кунларини қисқартириш натижасида бир нафар чақалоқ ҳисобига бюджет маблағларини 5 290 000 сўмга ва  бюджетдан ташқари маблағларни 2 645 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish