Sayt test rejimida ishlamoqda

Ганиева Зулфияхон Бобурхон қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Уроконит ва трибулепил препаратларининг фармако-токсикологик хусусиятлари», 14.00.17 - Фармакология ва клиник фармакология (фармацевтика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Far43.
Илмий раҳбар: Файзиева Зиёда Тураевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент фармацевтика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент фармацевтика институти, DSc.04/30.12.2019.Far.32.01.
Расмий оппонентлар: Аллаева Мунира Журакуловна, биология фанлари доктори, профессор; Мавлянов Зафар Искандарович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: уроконит ва «Трибулепил» дори воситаларининг турли хил яллиғланиш касалликларида қўллаш самарадорлиги ҳамда хавфсизлилигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор уроконит субстанциясининг яллиғланишга қарши таъсири флагоген (формалин, гистамин) моддалар билан чақирилган моделда канефрондан юқорилиги исботланган;
илк бор «Трибулепил» йиғмасининг специфик фаоллиги формалин ва гистамин билан чақирилган яллиғланиш моделида кўриб, самараси исботланган;
«Трибулепил» йиғмасининг экспериментал простатит кечимида яллиғланишга қарши таъсири аниқланган ва унинг самарадорлиги «Простамол Уно» препаратидан кам эмаслиги тажрибаларда исботланган; 
«Трибулепил» йиғмаси ва уроконит субстанциясининг безарарлиги бўйича уларнинг маҳаллий қитиқловчи ҳамда аллергик таъсир қўрсатмаслиги аниқланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Уроконит ва «Трибулепил» препаратларининг фармако-токсикологик хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Уроконит дори моддасининг эмбриотоксик ва тератоген таъсирини ўрганиш усуллари» услубий тaвсиянoмa тaсдиқлaнгaн (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 15 февралдаги №8н-з/52 хулосаси, Тошкент фармацевтика институтининг 2023 йил 2 августдаги 01/1489-сонли хулосаси). Натижада, сийдик-таносил тизими аъзоларининг носпецифик яллиғланиш касалликларини даволаш учун қўлланиладиган дори воситасининг ҳомила ривожланиши ва туғилган фарзанд учун хавфсиз эканлиги исботланган ва амалиётга татбиқ этиш имконини берган;
ўтказилган клиник олди синовлар натижасида «Трибулепил» йиғмасининг специфик фармакологик фаоллиги ва безарарлиги исботланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 15 октябрдаги 8н-3/280-сон хати). Натижада, ишончли антипростатик безарар дори воситасини ишлаб чиқариш имконини берган;
«Трибулепил» йиғмаси учун корхона фармакопея мақоласи лойиҳаси ЎзР ССВ «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази» ДУКга рўйхатдан ўтказиш учун топширилган («Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази» ДУКнинг 2019 йил 1 апрелдаги 29/01-347-сон хати, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 15 октябрдаги 8н-3/280-сон хати). Ушбу меъёрий ҳужжатнинг тасдиқланиши самарали яллиғланишга қарши антипиретик ва аналгетик хусусиятга эга дори воситасини ишлаб чиқариш имконини беради.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish